EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Миробод туманига янги ҳоким тайинланди

Анвар Сайфутдинов Миробод ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, Сайфутдинов Анвар Назарович 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат Техника университетини, 2009 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда бошлаган. 2019 йилнинг сентябрь ойидан шу кунга қадар Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Антальянинг Исроилга яқин ҳудудида ҳолат беқарорлашди. Вертолетлар ҳаракатни бошлаган

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎5
⚡️“Реал Мадрид", “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ғалаба қозонди

“Лутон Таун” — “Тоттенхэм” — 0:1

Гол: Ван де Вен

“Бёрнли” — “Челси” — 1:4

Голлар: Одоберт — Ал Дахил (автогол), Палмер (пен), Стерлинг, Жексон

“Манчестер Юнайтед” — “Брентфорд” — 2:1

Голлар: Мактоминай (дубль) — Йенсен

“Фулхэм” — “Шеффилд” — 3:1

Голлар: Рид, Фодерингхем (автогол), Виллиан — Робинсон (автогол)

“Эвертон” — “Борнмут” — 3:0

Голлар: Гарнер, Харрисон, Дукуре

“Реал Мадрид” — “Осасуна” — 4:0

Голлар: Беллингем (дубль), Винисиус, Хоселу

“Интер” — “Болонья” — 2:2

Голлар: Ачерби, Мартинес — Орсолино, Зиркзее

“Боруссия Дортмунд” — “Унион Берлин” — 4:2

Голлар: Филлкруг, Шлоттерберг, Брандт, Раерсон — Госенс, Бонуччи

Telegram | Instagram | YouТube
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм олиш, унга рағбат уйғотиш ва шароит яратишнинг ҳам савоби каттадир!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу видео эр-хотин ўртасидаги ажримлар олдини олиш қанчалар муқаддас вазифа эканлигига эътибор қаратади

"Видеони кўриб, сизнинг юрагингиздан қандай туғёнлар кечган бўлса, мен ҳам шундай қаттиқ таъсирландим. Излаб кўрсак, Ўрта Чирчиққа Сурхондарёдан келиб, теримда фаол қатнашаётган Замира опа Шайманова эканлар.

Афсуски, Замира опанинг оиласи уч йил бурун дарз кетган. Эри уйдан чиқиб кетгани бўйича қайтмаган. Йилда бир-икки марта қишлоққа келиб, кўчада ўғилларини кўриб, қайтиб кетар, бундан қизининг дили қаттиқ оғрир экан. Яқинда тўй. Қизнинг кўзлари эса отасининг йўлига муштоқ.

Умид қиламанки, бу воқеа ўша инсонга ҳам сабоқ бўлади ва оиласи бағрига қайтади. Инсонни қадрлаш, унга ҳурмат-иззат кўрсатиш, қийналган пайтларида ёнида туриб, ёрдам кўрсатиш бугун давлат сиёсатидир", деб ёзади Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ўз телеграм каналида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍74😢5🔥4
Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаат қилди

“Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади”, — дейилади мурожаатда.

Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
+972544851397, 03-672-2466.
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Бектемир Мелиқўзиев яна нокаут эвазига ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (13-1, 10КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Алантес Фоксга (28-5-1, 13КО) қарши кечган беллашувнинг 4-раундида Бектемир томонидан берилган кетма-кет зарбалардан сўнг ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа, Мелиқўзиев ўзининг WBA InterContinental чемпионлик камарини яна бир марта ҳимоя қилди.

Telegram | Instagram | YouТube
👍19🔥1
Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

Хитойнинг Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари умумий ассамблеяси бўлди.

Овоз бериш жараёнида Баҳромжон Газиев БАА, Эрон ва мезбон Хитой вакилларидан кўпроқ овоз тўплашга муваффақ бўлди ва Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.

Б.Газиев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон бозорларига юздан таниб олувчи камералар ўрнатилмоқда

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Полковник Шавкат Aкбаров Қўқондаги бозорларга ташриф буюриб амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган 6 та кийим- кечак бозорига ва деҳқон бозорига жами 2 минг 64 та камералар ўрнатилган.

Aйтиш жоизки Қўқондаги 3 та истироҳат боғларига ҳам 240 та IP ва юздан таниб олувчи камералар тўлиқ ўрнатилган бўлиб Ички ишлар ва Миллий гвардияга интеграция қилинган.

"Хавфсиз бозор" консепсиясини амалга ошириш мақсадида жойларга қўшимча камералар ўрнатиш бўйича маъсулларга топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14🔥2
Ўзбекистон Осиё ўйинларида 22 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади

Ўзбекистон делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалларини қўлга киритди (жами 71 медал). Бу тарихдаги энг яхши натижа бўлди (аввалги энг яхши натижа: 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза — жами 69 та, 2018 йил).

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан сўнг 5-ўринни эгаллади.

Қозоғистон — 11, Қирғизистон — 18, Тожикистон — 24 ва Туркманистон — 29-ўринни эгаллади.

Telegram | Instagram | YouТube
👍23
Афғонистонда зилзила оқибатида 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офат қурбонлари 2053 нафарга, жабрланувчилар 9 240 нафарга етган. 1 329 та уй зарар кўрган ёки буткул вайрон бўлган.

Афғонистон ғарбида кеча 6,4 балли зилзила қайд этилганди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😢11
Ногиронлиги бўлган шахсларни дори воситалари билан таъминлаш босқичма-босқич ташкил этилади

2024 йил 1 январдан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари “ваучер” тизими асосида босқичма-босқич ташкил этилади.

Бунда ногиронлиги бўлган шахсларга товар ва хизматларни ўзлари танлаган етказиб берувчидан харид қилиш имконияти яратилиб, уларнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил — Фаластин: Россия, Эрон, Буюк Британия, Франция ва Украина қайси давлат томонида?

Ҳамас ҳаракати 7 октябрь тонгида Исроилга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Исроил ҳарбийларига кўра, мамлакат ҳудудига Ғазодан уч мингга яқин ракета учиб келган. Фаластинликлар чегара ҳудудларига бостириб кирган ва исроиллик ҳарбийлар билан қуролли тўқнашувлар бошланган. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо бўлгасидаги нишонларга зарба беришни бошлади.

👉 YouTube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14😢3
“Арсенал” “Сити”ни таслим қилди, “Ливерпуль” очко йўқотди

АПЛ — 8-тур

“Брайтон” — “Ливерпуль” — 2:2

Голлар: Адингра, Данк — Салоҳ (дубль)

“Арсенал” — “Манчестер Сити” — 1:0

Гол: Мартинелли

“Вест Хэм” — “Ньюкасл” — 2:2

Голлар: Соучек, Кудус — Исак (дубль)

“Вулверхэмптон” — “Астон Вилла” — 1:1

Голлар: Хван Хи Чан — Торрес

Бундеслига — 7-тур:

“Бавария” — “Фрайбург” — 3:0

Голлар: Коман (дубль), Сане

“Байер” — “Кёльн” — 3:0

Голлар: Хофманн, Фримпонг, Бонифатсе

Ла Лига — 9-тур

“Атлетико Мадрид” — “Реал Сосьедад” — 2:1

Голлар: Лино, Гризманн — Оярсабаль

“А” Серия — 8-тур:

“Лацио” — “Аталанта” — 3:2

Голлар: де Кетеларе (автогол), Кастелианос, Весино — Эдерсон, Калосинц

“Кальяри” — “Рома” — 1:4

Голлар: Ауар, Лукаку (дубль), Белотти — Нандес

Telegram | Instagram | YouТube
👍8👎2
Афғонистонда яна зилзила содир бўлди

Бугун Афғонистоннинг шарқий қисмида яна бир зилзила содир бўлди. Таъкидланишича, зилзила магнитудаси 4,5 баллни ташкил қилган. Ҳозирда ушбу зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берилган йўқ.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢5👍1
Эрдоған ва Эрон президентлари Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарога муносабат билдирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Эрон президенти Иброҳим Раисий Фаластин ва Исроил ўртасида юзага келаётган тўқнашувларга фикр билдирди.

Эрдоған: “Яқин Шарқда фақат Фаластин мустақил бўлсагина тинчликка эришилади”.

Шунингдек, Туркия етакчиси можарода зулмни зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади ва можарони ҳал қилиш учун Туркия барча ҳаракатларга тайёрлигини билдирди.

Иброҳим Раисий: “Эрон Ислом Республикаси Фаластин халқининг қонуний мудофаасини қўллаб-қувватлайди”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍58🔥1😢1
“Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман” — Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ботаника боғининг тижорий тузилмаларга ўтказилиши бўйича ўз фикрини билдириб ўтди ва ушбу ҳолатга қарши эканлигини таъкидлади.

"Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.

Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади", деди Мирзиёева.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍99
ҲАМАС Бен Гурион аэропортига ракета орқали зарба берди

ҲАМАС'нинг хабар беришича, Ал-Қассам бригадалари Тел-Авивдаги Бен Гурион халқаро аэропорти томон ракета зарбаси берган.

“Ал-Қассам бригадалари давом этаётган ҳаракатлар ва тинч аҳоли уйларини вайрон қилишга жавобан Бен Гурион аэропортига ракета зарбаси берди”, — дейилади баёнотда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍30