EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарзингиз 14 млн, йўқ 12 млн, ҳоп тўланг!

“Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати эътиборингизга Тошкент шаҳрида дебитор қарздорликни қисқартиришга қаратилган ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги рейд тадбирларидан лавҳалар ҳавола этмоқда.

Таъкидланишича, истеъмолчиларнинг қарздорлиги юқори бўлишига қарамасдан сув таъминоти корхонаси ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

“Албатта, мазкур истеъмолчилар хатти-ҳаракатларига тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Ҳурматли истеъмолчилар! Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади”, дейилади «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати баёнотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ МИЛЛИАРД ДОЛЛАРЛИК ИЭСДАН ФОЙДА БОРМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда имзоланган ПҚ-4799-сонли қарори асосида Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан барпо этилаётган, умумий қиймати 1,1 млрд АҚШ долларига тенг, қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу станция қурилиши давомида 2000 тагача, ишга тушгандан кейин эса 120 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Green card» учун хатосиз ариза тўлдириш

4 октябр кунидан бошлаб АҚШнинг миллий хилма-хиллик виза дастури – Diversity Visa лотереясининг 2025 йилги мавсуми учун аризалар қабул қилиш бошланди. Талабгорлар 7 ноябр Тошкент вақти билан соат 21:00 га қадар dvprogram.state.gov сайти орқали бепул тарзда анкета тўлдириб, ариза йўллаши мумкин.

Аризани сиз ҳам компютер ёки телефонда бемалол тўлдира оласиз. Қаерига нима ёзиш керак эканлигини видеода билиб олишингиз мумкин.
👍11
Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Рустамов Олимхон Бакиевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

О.Рустамов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3😢1
ТАТУга 4 юлдузли университет мақоми берилди

Тошкент ахборот технологиялари университети дунёнинг ТОП Университетлари рўйхатида 1000 баллик баҳолаш шкаласида 620 балл тўплаб, 4 юлдузли университет мақомига эришди.

Бу мақом жаҳоннинг энг нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларидан бири ҳисобланган QS (Quacquarelli Symonds) томонидан ташкил қилинган бу йилги QS Stars аудит баҳолаш рейтинги томонидан аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Россияга сафарини Қозондан бошлади

Президент Татаристон раҳбари билан ўзбек тилида гаплашди.

Олий мартабали меҳмонни кутиб олишга РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳам чиқди.

Давлат етакчиси Татаристон миллий ширинликларидан тотиб кўрди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍93👎8
«Дунёни янада яхшилаймиз»!

Самарқандда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси — COP-28га бағишланган Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳининг ёпилиш маросимида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси З.Мирзиёева, UNICEF ижрочи директори ўринбосари Т.Чаибан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.

Оромгоҳда 5 мамлакатдан келган 60 нафар экофаоллар МОнинг ривожланиш маданиятини ва стратегиясини муҳокама қилган.

«Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилган, Эко вазирлик ҳузурида Ёшлар қўмитасини ташкил этиш, қоидалар ва атроф-муҳит дастурлари бўйича овоз бериш, ишга жойлашиш ва волонтёрлик, йўқолган ўсимликларнинг ўрнини қоплаш, аҳоли, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, сунъий ўрмонлар яратиш, экостартапларни молиялаштириш орқали зарарли чиқиндиларни камайтириш, электромобилларни кўпайтириш ва ёқилғида юрадиган автомобилларининг катализаторларини яхшилаш каби таклифлар илгари сурилган.
👍10👎4😢1
Интерпол билан ҳамкорликда Уммонда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Аёлларни БАА ва Уммонда фоҳишалик қилишга мажбурлашда гумонланган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент ва Маскат Интерпол Миллий маркази бюролари ҳамкорлигида амалга оширилган.

Қўлга олинган аёл 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни хорижга олиб кетган.

Гумонланувчи бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият – ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи Қозон шаҳридан бошланди

Шавкат Мирзиёевни Россия Бош вазирининг ўринбосари - саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍73👎2
Қизириқда кластер ишчиларига бир неча ойдан буён маош бермаган. Ҳокимлик ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги кластер ишчиларининг маошларини вақтида бермаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги мазкур масала бўйича ахборот бериб, ишчиларнинг мурожаати ўрганилаётганини маълум қилди.

Таъкидланишича, кластер ишчиларга ойликларни 2023 йилнинг апрелидан бери тўламай келган.

Қизириқ туман ҳокими томонидан тузулган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мурожаат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Натижаси юзасидан аниқланган маълумотларни қисқа муддатда маълум қиламиз, дейилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисордаги Сибир тоғ эчкиси...

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқонга Сибир тоғ эчкиси муҳрланди.

Таъкидланишича, улар ўртача 15-17 йил умр кўради ва йилда 1-2 марта болалайди. «Ҳисор» давлат қўриқхонаси бу жониворларнинг доимий масканидир. Сибир тоғ эчкиси Экология вазирлиги томонидан доимий муҳофазага олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🔥1
Осиё ўйинлари: Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Халоков олтин медаль соҳиби

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсатов 51 кг вазн тоифасида таиландлик Тҳитисан Панмотни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйди.

Маълумот учун, айни пайтда Дўсматовнинг олтин медалидан кейин Ўзбекистон умумжамоа ҳисобидаги олтинлар 17тага етди.

⚡️ Ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков бокс бўйича 57 кг вазн тоифаси финалида япониялик Ҳарада Шудаига қарши жанг олиб борди. Муросасиз кечган жангда Халоков рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22
🥇 Ханчжоу-2022. Баҳодир Жалолов – Осиё Ўйинлари ғолиби

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё Ўйинлари-2022даги иштирокини сўнгги кундаги 3та олтин медал билан якунлади. Олимпиада ва икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ютуқлари рўйхатига Осиё Ўйинлари ғолиблигини ҳам қўшиб қўйди.

Энг оғир вазн тоифасида (+92) юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов финалда қозоғистонлик принципиал рақиби Қамшибек Қўнқабоевга қарши рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик 29 ёшли чармқўлқоп устаси бу жангда ҳам 31 ёшли Қўнқабоев устидан ғалабага эришиб, Ҳангжоу-2022 олтин медалига эга чиқди.

Telegram | Instagram | YouТube
👍47👎4
Наманганда оҳак ишлаб чиқариш цехи 7 млрд 56 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 23 минг 520 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчига белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎5😢4