EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудига биринчи қор ёғди

Ҳисор тоғ тизмаси денгиз сатҳидан 4.5 км гача юқори тоғликдан иборат эканлиги инобатга олинса, табиийки ойнинг сўнги кунларида юқорига кўтарилган сари ҳаво ҳарорати пасайиб, қор ёғиш ҳароратида қор ёққан бўлиши мумкин.

Ҳисор тоғларида қор ёғиши, булоқ сувларининг музлаши тўғрисидаги хабарлар расмий тасдиқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Археологлар 5000 йиллик шаробнинг юзлаб кўзаларини топишди

Миср, Австрия ва Германия археологлари Абидосдаги (Қоҳирадан 500 км узоқликда) қадимий қироллик некрополидаги Умм-ал-Кааб некрополидаги қиролича Мернейт қабрини қазиш жараёнида юзлаб кўзаларни топди, деб хабар берди Ahramonline портали.

Баъзи кўзаларда 5000 йиллик шароб қолдиқлари бор. Кўзаларнинг аксарияти аввал очилмаган, дейди мутахассислар. Археологлар дафн маросими мебелларини ҳам топдилар.

Қабр ичидаги ёзувларга кўра, қиролича Мернейт (Қадимги Мисрнинг илк подшолигининг биринчи сулоласидан) марказий давлат муассасаларига раҳбарлик қилган. Унинг қабр мажмуаси шунингдек, 41 та бошқа дафнларни, шу жумладан хизматкорлар ва сарой аъзоларини ҳам ўз ичига олади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15🔥1
1500 нафарга яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этган

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг ЎзАга маълум қилишича, 2023 йилнинг 8 ойида республикамизда 2121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноятлар содир этилган.

Жиноятларда 1424 нафар мактаб, 291 нафар академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, 142 нафар ишламасдан юрганлар (мактабни тамомлаган) ҳамда 264 нафар ишлайдиган вояга етмаганлар иштирок этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
Ипотека кредити учун субсидия бериш бошланди

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

Маълумот учун, ҳозирда даромади:

қишлоқларда 2 млн 466 минг сўмдан 5 млн 671 минг 800 сўмгача;

Қорақалпоғистон ва вилоятлар шаҳарларида 2 млн 466 минг сўмдан 6 млн 576 минг сўмгача;

Тошкент шаҳрида белгиланган 2 млн 466 минг сўмдан 7 млн 562 минг 400 сўмгача бўлган оилалар кам даромадли ҳисобланади.

Ипотека субсидияни олиш учун аризаларни
my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
“Афросиёб” поезди чипталари нархи 100% га оширилмоқда

Шунингдек, маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархлари 50% га оширилади.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга кўра, янги тарифлар 20 октябрдан кучга киради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎41👍5😢2
Тошкент ва Сирдарёда фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро С.С. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 2 300 АҚШ доллари эвазига Польша Республикаси орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан виза ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Х.З.ни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, бир қатор валюталар, жумладан, АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди,

Россия рубли ва евронинг сўмга нисбатан қиймати эса тушган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎15👍10😢5
⚡️Бугун ЕЧЛ 2-турининг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтди

“Наполи” — “Реал Мадрид” — 2:3

Голлар: Эстигор, Зеленский (пен) — Винисиус, Беллингем, Вальверде

“Манчестер Юнайтед” — “Галатасарой” — 2:3

Голлар: Хойлунд (дубль) — Заа, Актюркоглу, Икарди

“Ланс” — “Арсенал” — 2:1

Голлар: Томас, Ваи — Жезус

“Интер” — “Бенфика” — 1:0

Гол: Тюрам

“Копенгагем” — “Бавария” — 1:2

Голлар: Лерагер — Мусиала, Тель

ПСВ — “Севилья” — 2:2

Голлар: Де Йонг, Тезе — Гудел, Эн-Несери

“Залсбург” — “Реал Сосьедад” — 0:2

Голлар: Оярсабаль, Мендес

“Унион Берлин” — “Брага” — 2:3

Голлар: Бекер (дубль) — Ниакате, Брума, Кастро

Telegram | Instagram | You Тube
👍9🔥2
Республикадаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ "Яшил энергия" ахборот тизимига киритилди

115 та давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд 1 218 та бино ва иншоотда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 5 821 метр иситиш тармоқлари таъмирланди, 6 341 м2 бино ва иншоотларнинг синган ойналари алмаштирилди, 29 180 м2 бино ва иншоотларнинг том қисми таъмирланди, 24 минг метр совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланди.

Профессионал таълим муассасаларига 31,5 минг тонна кўмир харид қилиш учун 13,2 млрд.сўм маблағлар ажратилган.

Ҳозирда 31,7 минг тонна (яъни режага нисбатан 100,6 фоиз) кўмир ёқилғиси харид қилиниб, тегишли профессионал таълим муассасаларига етказиб берилди.

Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 5,2 минг тонна қўшимча кўмир ёқилғиси заҳираси яратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎6
Жиззахда 21 ёшли қиз бедарак йўқолди

Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Барлос қишлоқ фуқаролар йиғини Барлос қишлоғида яшовчи 2002 йилнинг 15 декабрь куни туғилган Неъматова Бахтигул Нурмамат қизи қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Неъматова Бахтигул Нурмамат қизи жорий йилнинг 27 сентябрь куни яшаш уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган.

"Ушбу фуқаро тўғрисида бирон бир маълумотга эга бўлганлар Бахмал тумани ИИБнинг 72-412-10-50, 72 414-14-02 ва 77-021-73-96 рақамларига ёки ички ишлар идораларига хабар беришлари сўралади. Хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши кафолатланади" дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Сентябрда газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 111,5 миллиард сўм зарар етди

Ўғирланган ушбу ҳажмдаги газ 472 мингдан ортиқ хонадоннинг, электр энергияси эса қарийб 215 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу зарар ундиришга қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Шавкат Мирзиёев 5-7 октябрь кунлари Россияда бўлади

Москвада икки давлат етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади.

Давлат раҳбари Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан ҳам учрашади.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Татаристонга ташриф буюриб, республика Раиси Рустам Минниханов билан музокара ўтказиши кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍112👎9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥇Осиё ўйинлари: Жалгасбай Бердимуратов олтин медаль соҳиби

Бироз аввал Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида юнон-рум кураши бўйича олтин медални қўлга киритди.

Бердимуратов финалда эронлик спортчини таслим қилди ва Ўзбекистон номига 15-олтин медални қўшиб қўйди.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон делегацияси умумий 52та — 15та олтин, 15та кумуш ва 22та бронзани қўлга киритган.

⚡️Бокс:

57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков ярим финал жангида хитойлик Динг Люни таслим қилди ва финалга йўл олди. Халоков ушбу ғалабаси эвазига Париж олимпиадаси учун ҳам йўлланмани қўлга киритди.

Telegram | Instagram | YouТube
👍16
Мирзиёев Россиядан кейин Қирғизистонга бориши кутилмоқда

Гап шундаки, 13 октябрь куни Бишкекда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Унда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қарорлар қабул қилинади.

Жапаров раислигида ўтадиган йиғилишда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари қатнашиши кутиляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍96👎8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича синовдан ўтказилаётган янги тизим ҳақида

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабанинг онасига қўпол муомаалада бўлган ЎзМУ проректори вазифасидан вақтинча четлатилди

Ўзбекистон Миллий университети проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан университет матбуот хизмати баёнот берди.

Университет проректори билан рўй берган ушбу ҳолатда адолатли қарор чиқариш юзасидан тегишли орган томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунича ҳозирда видеода акс этган проректор ўз вазифасидан вақтинча четлатилди ва унинг вазифалари университетнинг бошқа масъул проректорига юклатилди.

«Тегишли текширувлардан сўнг проректорга ташкилий, интизомий ёки маъмурий чора кўриш бўйича якуний қарор қабул қилинади. Ўзбекистон Миллий университети юзага келган вазиятдан ташвишда эканини ва кейинчалик бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади», — дейилади ЎзМУ баёнотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21👎4🔥1
⚡️Чемпионлар лигаси 2-тур ўйинлари якунланди

“Ньюкасл” — ПСЖ — 4:1

Голлар: Алмирон, Берн, Лонгстафф, Шер — Эрнандес

“Порту” — “Барселона” — 0:1

Гол: Торрес

“Лейпциг” — “Манчестер Сити” — 1:3

Голлар: Опенда
Фоден, Альварес, Доку

“Боруссия Дортмунд” — “Милан” — 0:0

“Атлетико Мадрид” — “Фейноорд” — 3:2

Голлар: Мората (дубль), Гризманн — Эрмосо (автогол), Ханко

“Селтик” — “Лацио” — 1:2

Голлар: Фрухаси — Весино, Педро

“Цервена Звезда” — “Янг Бойз” — 2:2

Голлар: Ндиае, Букарио — Игринич, Иттен

“Антверпен” — “Шахтёр” — 2:3

Голлар: Мужа, Баликвиша — Сикан (дубль), Ракиский

Telegram | Instagram | YouТube
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарзингиз 14 млн, йўқ 12 млн, ҳоп тўланг!

“Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати эътиборингизга Тошкент шаҳрида дебитор қарздорликни қисқартиришга қаратилган ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги рейд тадбирларидан лавҳалар ҳавола этмоқда.

Таъкидланишича, истеъмолчиларнинг қарздорлиги юқори бўлишига қарамасдан сув таъминоти корхонаси ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

“Албатта, мазкур истеъмолчилар хатти-ҳаракатларига тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Ҳурматли истеъмолчилар! Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади”, дейилади «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати баёнотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ МИЛЛИАРД ДОЛЛАРЛИК ИЭСДАН ФОЙДА БОРМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда имзоланган ПҚ-4799-сонли қарори асосида Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан барпо этилаётган, умумий қиймати 1,1 млрд АҚШ долларига тенг, қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу станция қурилиши давомида 2000 тагача, ишга тушгандан кейин эса 120 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Green card» учун хатосиз ариза тўлдириш

4 октябр кунидан бошлаб АҚШнинг миллий хилма-хиллик виза дастури – Diversity Visa лотереясининг 2025 йилги мавсуми учун аризалар қабул қилиш бошланди. Талабгорлар 7 ноябр Тошкент вақти билан соат 21:00 га қадар dvprogram.state.gov сайти орқали бепул тарзда анкета тўлдириб, ариза йўллаши мумкин.

Аризани сиз ҳам компютер ёки телефонда бемалол тўлдира оласиз. Қаерига нима ёзиш керак эканлигини видеода билиб олишингиз мумкин.
👍11