EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қатар Амири ва Шавкат Мирзиёев ўртасида музокара бўлиб ўтди

Бугун, 2-октабр куни Доҳадаги “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш учун 2024 йил январь ойида Доҳада қўшма Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишлари ва бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди.

Маълумот учун, Ташриф арафасида Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди, унинг фаолияти самарали шерикликни фаол ривожлантиришга кучли суръат бағишлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍133🔥36
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги "Кийим Бозори" ва Деҳқон бозорларига юздан таниб олувчи камералар ўрнатилмоқда

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Полковник Шавкат Акбаров Фарғонадаги бозорларга ташриф буюриб жиноят "ўчоқларига" ва асосий кириш дарвозаларига юздан таниб олувчи кузатув камераларни ўрнатиш жараёни билан яқиндан танишди.

Тегишли маъсулларга қўшимча топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎3😢2🔥1
Самарқанд кино юлдузларни қабул қилди

«Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали ўз поёнига етиб бормоқда. Бугун Самарқанддаги муҳташам «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида кинофестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида бўлиб турган хорижлик меҳмонлар, делегациялар вакиллари, шунингдек ташкилотчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва киноижодкорлар Самарқанд шаҳрига етиб келишди.

Улар орасида Сами Насери, Кевин Спейси, Петро Марчелло, Кшиштоф Занусси, Эмир Кустуритса сингари таниқли юлдузларнинг борлиги ҳам эътиборга моликдир.

Кинофестиваль меҳмонлари Шоҳи Зинда зиёратгоҳи ва бошқа масканларга ҳам саёҳат қилишди. Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, ёпилиш маросими бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Унда «Марказий Осиё фильмлари» танлови ғолиблари ҳам тақдирланишади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Шавкат Мирзиёев Қатарга давлат ташрифи доирасида “ЭКСПО Доҳа – 2023” бутунжаҳон кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

Форум иштирокчилари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,

экотизимларни ривожлантириш,

“ақлли” қишлоқ хўжалигини жорий қилиш, янги турдаги экинларни етиштириш,

инновацион боғлар яратиш ва бошқа йўналишлардаги илғор технологиялар ютуқлар билан танишди.

"ЭКСПО Доҳа" минтақада ўтказилаётган илк глобал “яшил” кўргазмадир. Тадбир “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” шиори остида ўтказилмоқда ва келгуси йил март ойига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍88
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Насаф" ғалабани мухлислари билан бирга ажойиб тарзда нишонлади

Бугун ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Насаф” ва “Ал Саад” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Қаршидаги баҳсда “аждарлар” йирик 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ОКМК жамоаси “Эйр Форс” клубини ўз уйида қабул қилди ва 2:1 ҳисобида енгилди.

Telegram | Instagram | You Тube
🔥11👍4
Академик Назар Тўраев бугун 85 ёшида вафот этди

Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарёда туғилган. Физик олим 1980 йилда физика-математика фанлари доктори, 1982 йилда профессор, 2000 йилда академик даражасини олган.

У 1998 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудига биринчи қор ёғди

Ҳисор тоғ тизмаси денгиз сатҳидан 4.5 км гача юқори тоғликдан иборат эканлиги инобатга олинса, табиийки ойнинг сўнги кунларида юқорига кўтарилган сари ҳаво ҳарорати пасайиб, қор ёғиш ҳароратида қор ёққан бўлиши мумкин.

Ҳисор тоғларида қор ёғиши, булоқ сувларининг музлаши тўғрисидаги хабарлар расмий тасдиқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Археологлар 5000 йиллик шаробнинг юзлаб кўзаларини топишди

Миср, Австрия ва Германия археологлари Абидосдаги (Қоҳирадан 500 км узоқликда) қадимий қироллик некрополидаги Умм-ал-Кааб некрополидаги қиролича Мернейт қабрини қазиш жараёнида юзлаб кўзаларни топди, деб хабар берди Ahramonline портали.

Баъзи кўзаларда 5000 йиллик шароб қолдиқлари бор. Кўзаларнинг аксарияти аввал очилмаган, дейди мутахассислар. Археологлар дафн маросими мебелларини ҳам топдилар.

Қабр ичидаги ёзувларга кўра, қиролича Мернейт (Қадимги Мисрнинг илк подшолигининг биринчи сулоласидан) марказий давлат муассасаларига раҳбарлик қилган. Унинг қабр мажмуаси шунингдек, 41 та бошқа дафнларни, шу жумладан хизматкорлар ва сарой аъзоларини ҳам ўз ичига олади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15🔥1
1500 нафарга яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этган

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг ЎзАга маълум қилишича, 2023 йилнинг 8 ойида республикамизда 2121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноятлар содир этилган.

Жиноятларда 1424 нафар мактаб, 291 нафар академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, 142 нафар ишламасдан юрганлар (мактабни тамомлаган) ҳамда 264 нафар ишлайдиган вояга етмаганлар иштирок этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
Ипотека кредити учун субсидия бериш бошланди

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

Маълумот учун, ҳозирда даромади:

қишлоқларда 2 млн 466 минг сўмдан 5 млн 671 минг 800 сўмгача;

Қорақалпоғистон ва вилоятлар шаҳарларида 2 млн 466 минг сўмдан 6 млн 576 минг сўмгача;

Тошкент шаҳрида белгиланган 2 млн 466 минг сўмдан 7 млн 562 минг 400 сўмгача бўлган оилалар кам даромадли ҳисобланади.

Ипотека субсидияни олиш учун аризаларни
my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
“Афросиёб” поезди чипталари нархи 100% га оширилмоқда

Шунингдек, маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархлари 50% га оширилади.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга кўра, янги тарифлар 20 октябрдан кучга киради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎41👍5😢2
Тошкент ва Сирдарёда фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро С.С. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 2 300 АҚШ доллари эвазига Польша Республикаси орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан виза ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Х.З.ни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, бир қатор валюталар, жумладан, АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди,

Россия рубли ва евронинг сўмга нисбатан қиймати эса тушган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎15👍10😢5
⚡️Бугун ЕЧЛ 2-турининг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтди

“Наполи” — “Реал Мадрид” — 2:3

Голлар: Эстигор, Зеленский (пен) — Винисиус, Беллингем, Вальверде

“Манчестер Юнайтед” — “Галатасарой” — 2:3

Голлар: Хойлунд (дубль) — Заа, Актюркоглу, Икарди

“Ланс” — “Арсенал” — 2:1

Голлар: Томас, Ваи — Жезус

“Интер” — “Бенфика” — 1:0

Гол: Тюрам

“Копенгагем” — “Бавария” — 1:2

Голлар: Лерагер — Мусиала, Тель

ПСВ — “Севилья” — 2:2

Голлар: Де Йонг, Тезе — Гудел, Эн-Несери

“Залсбург” — “Реал Сосьедад” — 0:2

Голлар: Оярсабаль, Мендес

“Унион Берлин” — “Брага” — 2:3

Голлар: Бекер (дубль) — Ниакате, Брума, Кастро

Telegram | Instagram | You Тube
👍9🔥2