EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади

2024 йил 1 январга қадар:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда “маҳалла еттилиги” томонидан ягона саволнома асосида маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Қатарда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Доҳа шаҳридаги “Амири Девон” мажмуасида давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркест икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍262
Қатар Амири ва Шавкат Мирзиёев ўртасида музокара бўлиб ўтди

Бугун, 2-октабр куни Доҳадаги “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш учун 2024 йил январь ойида Доҳада қўшма Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишлари ва бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди.

Маълумот учун, Ташриф арафасида Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди, унинг фаолияти самарали шерикликни фаол ривожлантиришга кучли суръат бағишлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍133🔥36
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги "Кийим Бозори" ва Деҳқон бозорларига юздан таниб олувчи камералар ўрнатилмоқда

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Полковник Шавкат Акбаров Фарғонадаги бозорларга ташриф буюриб жиноят "ўчоқларига" ва асосий кириш дарвозаларига юздан таниб олувчи кузатув камераларни ўрнатиш жараёни билан яқиндан танишди.

Тегишли маъсулларга қўшимча топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎3😢2🔥1
Самарқанд кино юлдузларни қабул қилди

«Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали ўз поёнига етиб бормоқда. Бугун Самарқанддаги муҳташам «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида кинофестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида бўлиб турган хорижлик меҳмонлар, делегациялар вакиллари, шунингдек ташкилотчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва киноижодкорлар Самарқанд шаҳрига етиб келишди.

Улар орасида Сами Насери, Кевин Спейси, Петро Марчелло, Кшиштоф Занусси, Эмир Кустуритса сингари таниқли юлдузларнинг борлиги ҳам эътиборга моликдир.

Кинофестиваль меҳмонлари Шоҳи Зинда зиёратгоҳи ва бошқа масканларга ҳам саёҳат қилишди. Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, ёпилиш маросими бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Унда «Марказий Осиё фильмлари» танлови ғолиблари ҳам тақдирланишади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Шавкат Мирзиёев Қатарга давлат ташрифи доирасида “ЭКСПО Доҳа – 2023” бутунжаҳон кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

Форум иштирокчилари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,

экотизимларни ривожлантириш,

“ақлли” қишлоқ хўжалигини жорий қилиш, янги турдаги экинларни етиштириш,

инновацион боғлар яратиш ва бошқа йўналишлардаги илғор технологиялар ютуқлар билан танишди.

"ЭКСПО Доҳа" минтақада ўтказилаётган илк глобал “яшил” кўргазмадир. Тадбир “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” шиори остида ўтказилмоқда ва келгуси йил март ойига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍88
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Насаф" ғалабани мухлислари билан бирга ажойиб тарзда нишонлади

Бугун ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Насаф” ва “Ал Саад” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Қаршидаги баҳсда “аждарлар” йирик 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ОКМК жамоаси “Эйр Форс” клубини ўз уйида қабул қилди ва 2:1 ҳисобида енгилди.

Telegram | Instagram | You Тube
🔥11👍4
Академик Назар Тўраев бугун 85 ёшида вафот этди

Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарёда туғилган. Физик олим 1980 йилда физика-математика фанлари доктори, 1982 йилда профессор, 2000 йилда академик даражасини олган.

У 1998 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢7