EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевни Қатар Бош вазири кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига борди.

Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон раҳбарини Қатар Бош вазири – ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Давлат ташрифи дастурига мувофиқ, эртага олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтади, етакчилар Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Шавкат Мирзиёев Қатар ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍237👎3🔥2
Шавкат Мирзиёев Доҳада “Power International Holding” компанияси бошқаруви раиси билан учрашди

Қатар томони тез орада холдинг Ўзбекистонда ўз офисини очишини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4492

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍34
Янги ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/4493

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5😢1
“Кино 5 кунда” танлови ғолиблари тақдирланди

“Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш режиссёрлар учун мўлжалланган “Кино 5 кунда” халқаро танлови ғолиблари аниқланди.

👉 https://effect.uz/4494

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Россияда қидирувга берилган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди

У “Агробанк” филиалларидан бирида менежер бўлиб ишлаган ва мижозларнинг карталаридан пул ечиб, ўғирлик жиноятига қўл урган.

👉 https://effect.uz/4495

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Эрдўған Анқарадаги теракт ҳақида гапирди

Анқарада Туркия Ички ишлар вазирлиги бош хавфсизлик бошқармаси яқинида портловчи қурилма ишга туширилди.

👉 https://effect.uz/4496

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

“Turkish Airlines”нинг THY-371 рейси соат 02:35 да ҳавога кўтарилиши керак бўлган. Бироқ рейс дастлаб кечиктирилган, кейин буткул бекор қилинган.

Авиакомпания 265 нафар йўловчини бошқа рейсларда Истанбуга етказишга қарор қилган.

“Uzbekistan Airports” хабарига кўра, йўловчиларга иссиқ овқат ва меҳмонхонадан жой таклиф қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
15 октябрдан ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш ёки чиқариш “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади

2023 йил 15 октябрдан бошлаб талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатини кўзлаб судга киритилган аризалар бождан озод қилинади

Ногиронлиги бўлган болаларни таълимга жалб этиш, санаторийларга йўлланма беришнинг очиқлигини таъминлаш, ногиронликни белгилаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатини кўзлаб судга киритилган аризалар бождан озод қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади

2024 йил 1 январга қадар:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда “маҳалла еттилиги” томонидан ягона саволнома асосида маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Қатарда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Доҳа шаҳридаги “Амири Девон” мажмуасида давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркест икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍262