EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Германияга боради

Президент Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

👉 https://effect.uz/4464

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍247👎6😢1
Сергелида содир бўлган фавқулодда вазият бўйича қўшимча маълумот берилди

Вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

👉 https://effect.uz/4465

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Ханчжоу-2022. Ўзбекистон чорак финалга йўл олди

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинларининг нимчорак финалида Индонезияга қарши баҳси якунланди.

👉 https://effect.uz/4466

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢1
СЕНГА САБР БЕРСИН, ЭНДИ СЕРГЕЛИ

Келди бошинга катта талофат,
Ширин уйқудан аритди офат.
Куллар, чўғларинг қолди-ку фақат,
Ё Раббий, бу қандайин кўргули.
Сенга сабр берсин, энди Сергели.

Қани миллион долларлик машина,
Қани ўша йиғилган хазина.
Барчаси фоний, кетар кўрдинг а,
Чидагил, жами оний, ўтгули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.

Қахр қилса, ҳеч гап эмас, кўрдингми?
Ёки етимлар касри урдими?
Айримлар четда туриб кулдими?
Бўлди, кулганингиз кўп етгули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.

Яхшиям соҳил эмас жойимиз,
Осмонни тутар энди войимиз.
Ҳабибий, шул макондир жойимиз,
Бу миллат сенинг ҳолинг сўргули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.

28.09.2023

❗️ Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида жабрланганларга атаб ёзилди.

©️ Ҳабибий

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍34😢6🔥1
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий ахбороти

Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланган аҳолининг муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида 1205 қисқа рақамли Ишонч телефони ташкил этилди.

Ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди.

Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😢4
Республика ишчи гуруҳининг фаолияти қандай кетмоқда?

Ишчи гуруҳ ҳозирда Қорақалпоғистонда аҳоли билан учрашмоқда.

👉 https://effect.uz/4467

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎5👍2
Жаҳон мероси рўйхатига кирган турк масжидлари...

Бир нечта масжид Салжуқийлар даврида қурилган бўлиб, ҳозиргача ўз чиройини йўқотмаган.

👉 https://effect.uz/4468

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Сергели туманида жабр кўрган аҳолига кўмаклашмоқда

Хусусан, фуқароларга ош тарқатилиб, ҳарбий шифокорлар томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатиляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍329🔥49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Хасанов: Танловга қўйиладиган барча лавозимлардаги “в.б.”ни бугундан тўхтатасизлар

@effectuz
👍17🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ СЕРГЕЛИДА ЮЗ БЕРГАН КАТТА ПОРТЛАШНИНГ ТАФСИЛОТЛАРИ

Бугун, 28 сентябрь куни тахминан тонгги соат 02:50 да Тошкент шаҳар Сергели туманидаги "Inter Logistics" МЧЖга қарашли саноат зонасида кучли портлаш кузатилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, портлаш божхона омборида содир бўлган. 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. метр майдонда ёнғин келиб чиққан.

Видеолардан кўриш мумкинки, портлаш оқибатида яшаш хонадонларнинг ойналари синган. Бундан ташқари, портлаш содир бўлган ҳудуддан 30 км ортиқ узоқликда жойлашган Нурафшонда ҳам портлаш аломатлари сезилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг таъкидланишича, бугун соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қурувчилар” даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлган...

👉 YouTube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14😢4
Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатида 287 нафар инсон ҳалок бўлган

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар 131 тани ташкил этган. Оқибатда 287 нафар инсон ҳалок бўлган, 297 нафари жабрланган.

Шундан табиий хусусиятдагилари 55 тани, ҳалок бўлганлар 127 нафарни, жароҳат олганлар 88 нафарни ташкил этган. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.

Бу ҳақида фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ўтган илмий-амалий анжуманда маълум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎2