Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди
Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍31👎10🔥1
Сергелидаги портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди
ИИВга кўра, Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Портлаш оқибатида 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
ИИВга кўра, Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Портлаш оқибатида 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
⚡️ Ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа очган - Ханчжоу
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларининг дзюдо баҳслари ўз ниҳоясига етди...
👉 https://effect.uz/4463
Telegram | Instagram | YouТube

👍18
СЕНГА САБР БЕРСИН, ЭНДИ СЕРГЕЛИ
Келди бошинга катта талофат,
Ширин уйқудан аритди офат.
Куллар, чўғларинг қолди-ку фақат,
Ё Раббий, бу қандайин кўргули.
Сенга сабр берсин, энди Сергели.
Қани миллион долларлик машина,
Қани ўша йиғилган хазина.
Барчаси фоний, кетар кўрдинг а,
Чидагил, жами оний, ўтгули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.
Қахр қилса, ҳеч гап эмас, кўрдингми?
Ёки етимлар касри урдими?
Айримлар четда туриб кулдими?
Бўлди, кулганингиз кўп етгули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.
Яхшиям соҳил эмас жойимиз,
Осмонни тутар энди войимиз.
Ҳабибий, шул макондир жойимиз,
Бу миллат сенинг ҳолинг сўргули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.
28.09.2023
❗️ Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида жабрланганларга атаб ёзилди.
©️ Ҳабибий

👍34😢6🔥1
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий ахбороти
Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланган аҳолининг муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида 1205 қисқа рақамли Ишонч телефони ташкил этилди.
Ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди.
Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.

👍12😢4
👎5👍2
👍10