EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мактабда доскани синдирган бола МИБ раҳбарининг ўғли эмас

Ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4457

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
1 январгача янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади

“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент (ПФ-161, 26.09.2023 й) Фармонига қўшимча киритилди.

Қўшимчага кўра, 2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704 32 9209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади ва улар утилизация йиғимидан озод қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
“Бу материалда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида низо келтириб чиқаришга уриниш бор” — Садир Жапаров

Озодлик томонидан эълон қилинган Хитой Кампирободдан Фарғонага ичимлик суви етказиб беришни молиялаштирмоқчилиги ҳақидаги маълумотни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров қоралади.

👉 https://effect.uz/4458

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14🔥11
Тошкент шаҳрида кучли портлаш содир бўлди Видеолар

Бугун, тахминан соат 02:50 да Тошкент шаҳар Сергели туманидаги саноат зонасида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга қараганда портлаш божхона омборида содир бўлган.

Видеолардан кўриш мумкинки, портлаш оқибатида яшаш хонадонларнинг ойналари синган. Бундан ташқари, портлаш содир бўлган ҳудуддан 30 км ортиқ узоқликда жойлашган Нурафшонда ҳам портлаш аломатлари сезилган.

Портлаш оқибатида "дом"ларга ҳам жиддий зарар етган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢3👎2
Портлаш бўйича дастлабки расмий маълумот берилди

Хабарингиз бор Сергели туманида содир бўлган портлаш ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дастлабки маълумотларни эълон қилди.

Таъкидланишича, бугун соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қурувчилар” даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот келиб тушмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эслатма: 2013 – 2015 йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини 2023 йил 30 сентябргача янгисига алмаштириш шарт!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Ер усти метро бекати енгил шикастлаган

Тошкент метрополитени" ДУКнинг маълум қилишича, ёнғин содир бўлган ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг «Қурувчилар» бекатининг меъморий қисмини енгил шикастлаган, аммо бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

Барча метро бекатларида поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
"Ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ" - CCВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сергелида бўлган портлашдан оғир тан жароҳати олганлар йўқ эканлигини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4459

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎3
Портлашда 17 ёшли бола ҳалок бўлган

Маълум бўлишича, у тумандаги 305-сонли мактаб ўқувчиси бўлган.

👉 https://effect.uz/4460

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢12👍2
Ёнғин содир бўлган омборхонанинг катта қисми тадбиркорларга тегишли эканлиги айтилмоқда

Тошкент шаҳридаги “Inter logistiks” МЧЖга қарашли омбор божхона иншооти сифатида талқин қилинмоқда.

👉 https://effect.uz/4461

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Портлашда 163 нафар одам жабрланган

Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

👉 https://effect.uz/4462

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31👎10🔥1
Сергелидаги портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди

ИИВга кўра, Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Портлаш оқибатида 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
⚡️ Ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа очган - Ханчжоу

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларининг дзюдо баҳслари ўз ниҳоясига етди...

👉 https://effect.uz/4463

Telegram | Instagram | YouТube
👍18
Шавкат Мирзиёев Германияга боради

Президент Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

👉 https://effect.uz/4464

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍247👎6😢1
Сергелида содир бўлган фавқулодда вазият бўйича қўшимча маълумот берилди

Вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

👉 https://effect.uz/4465

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Ханчжоу-2022. Ўзбекистон чорак финалга йўл олди

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинларининг нимчорак финалида Индонезияга қарши баҳси якунланди.

👉 https://effect.uz/4466

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢1
СЕНГА САБР БЕРСИН, ЭНДИ СЕРГЕЛИ

Келди бошинга катта талофат,
Ширин уйқудан аритди офат.
Куллар, чўғларинг қолди-ку фақат,
Ё Раббий, бу қандайин кўргули.
Сенга сабр берсин, энди Сергели.

Қани миллион долларлик машина,
Қани ўша йиғилган хазина.
Барчаси фоний, кетар кўрдинг а,
Чидагил, жами оний, ўтгули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.

Қахр қилса, ҳеч гап эмас, кўрдингми?
Ёки етимлар касри урдими?
Айримлар четда туриб кулдими?
Бўлди, кулганингиз кўп етгули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.

Яхшиям соҳил эмас жойимиз,
Осмонни тутар энди войимиз.
Ҳабибий, шул макондир жойимиз,
Бу миллат сенинг ҳолинг сўргули,
Сенга сабр берсин, энди Сергели.

28.09.2023

❗️ Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида жабрланганларга атаб ёзилди.

©️ Ҳабибий

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍34😢6🔥1
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий ахбороти

Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланган аҳолининг муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида 1205 қисқа рақамли Ишонч телефони ташкил этилди.

Ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди.

Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😢4
Республика ишчи гуруҳининг фаолияти қандай кетмоқда?

Ишчи гуруҳ ҳозирда Қорақалпоғистонда аҳоли билан учрашмоқда.

👉 https://effect.uz/4467

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎5👍2