EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Паркентда “Узум сайли” давом этмоқда

Паркент тумани Заркент қишлоғида ўтказилаётган “Узум сайли” ва халқаро виночилик фестивали кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Фолклор жамоалари ва эстрада санъаткорларининг чиқишлари ҳамда халқ урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи маданий дастурлар, винолар дегустацияси ва аукционлар ўтказилди.

Кўргазмаларни кўздан кечириш ва баҳолаш, шулар жумласидандир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎4
Академик Наим Каримов вафот этди

Бугун, 17 сентябрь куни адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов вафот этди.

Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда туғилган. Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1993 йилда унга филология фанлари доктори илмий даражаси, 1994 йилда эса профессор илмий унвони берилган.

Илмий фаолияти учун Наим Каримов 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қувадаги катта стадионни бузиш кимга керак бўлиб қолди?

Effect.uz'га Фарғона вилояти Қува тумани Бегат қишлоғи ҳудудидаги 5-6 минг ўриндиқли стадион ўрнига бошқа бино қурилаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзсувтаъминот” фуқароларни сувни асраш ва ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймасликка чақирмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқолтин туманида айланма йўл ташкил қилинди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги кўприк носозлиги сабабли юк автомобиллари учун айланма йўл ташкил этилди ва йўналишлар бўйича тушунтириш берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Пахта нархи олувчи ва сотувчи ўртасида белгиланади

Бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ пахта хом ашёсининг нархи ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуддаги ернинг ҳолати, пахта етиштиришга йўналтирилган сарф-харажатлар, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бевосита олувчи ва сотувчи томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎27👍18
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида 18 сентябрь Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, “Air Products” компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади.

@effectuz
👍185🔥11👎5
Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади

Натижада 19-20 сентябрда қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 26-28°гача пасаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида яна қуруқ ҳаво кузатилади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади.

20-22 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати 23-25° дан ошмайди. Кечалари ҳарорат 11-16° атрофида бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Йўлни тўсиб, пахтамизни олиб қўйишяпти!" – Наманганда ҳоким пахта теримига аралашяптими?

Effect.uz’га Наманган вилояти Мингбулоқ туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаро мурожаат йўллади. Туман ҳокими томонидан пахта теримига ноқонуний тарзда аралашаётгани айтилмоқда.

👉 You tube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтди

Сўнгги беш йилда ўзаро товар айирбошлаш ўсмоқда. Ўтган йил охирида бу кўрсаткич 9,3 миллиардга етган.

Кон-металлургия, ёқилғи-энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси лойиҳалари фаол амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, сармоявий ва фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎13👍10
Республика ишчи гуруҳи Жалақудуқ туманида аҳоли билан учрашди

Ишчи гуруҳга Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев раҳбарлик қилди.

👉 https://effect.uz/4407

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎5
Гулнора Каримованинг қайтарилган пули қаерга сарфланади?

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қайтарилган пуллар қаерга йўналтирилишини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4408

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎6
ОКМК йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Насаф" сўнги дақиқада ғалаба қозонди

Бугун ОЧЛ гуруҳ босқичининг биринчи турига старт берилди. ОКМК “Ал Иттиход”га қарши, “Насаф” “Ал Файсалий”га қарши кураш олиб борди.

👉 https://effect.uz/4409

Telegram | Instagram | You Тube
👍11👎1