EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Генерал-майор 73 ёшида оламдан ўтди

Кеча, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳарбий илмий-амалий ишлаб чиқиш маркази катта илмий ходими, ҳарбий фанлар номзоди, профессор, истеъфодаги генерал-майор Александр Владимирович Шишлянников оғир касалликдан кейин 73 ёшида вафот этди.

Александр Владимировични сўнги манзилга кузатиш 16 сентябрь куни соат 11.00 да Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, манзил: Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси-15 (Тошкент вилояти)да бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍29😢3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиз-Сариосиё: ДХХ: Сурхондарёда 9,3 кг. наркотик модданинг савдосига чек қўйди

Сариосиё туманида яшовчи, 1979 ва 1982 йилларда туғилган ака-ука 3 кг. 627 гр. “опий” ва 919 гр. “гашиш” моддаларини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Сариосиё туманига келтириб берилган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур ака-ука муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлари учун судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми ғолиблари аниқланди

1 007 та маҳалладан 1 182 та лойиҳа (жами суммаси 1,3 трлн сўмдан ортиқ) ғолиб деб топилди. Ҳудудлар кесимида ғолиб бўлган лойиҳалар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилди — 122 та лойиҳа, энг ками эса Жиззах вилоятида — 50 та лойиҳа.

Ғолиб лойиҳалар соҳалар кесимида йўлларни таъмирлаш (446), умумтаълим мактаблари (236) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари етакчидир.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎1😢1
1 октябрдан “газ” ва “свет” нархи ошади. Лекин аҳоли учун ўзгаришсиз қолади

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Электр энергияси тарифлари ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм деб белгиланди.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎4😢1
Ички ишлар ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Курбанов Зуфар Камилевич Ички ишлар ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Курбанов тайинловга қадар “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 ёшида ИШИДГА қўшилган болага қидирув эълон қилинди

Тошкент шаҳрида туғилган, онаси билан бирга 15 ёшида ИШИД сафига қўшилган фуқаро қидирувга берилди. Маълум қилинишича, у ҳозирда Сурияда террорчилар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар қандай бажарилмоқда?

Республика ишчи гуруҳи июль-август ойлари “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилгани ҳақида маълумот берилди.

👉 https://effect.uz/4406

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғиждувонда 25 нафар болани “Спарк”ка миндириб олган мудира аниқланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 25 нафар ёш болаларни "Спарк" русумли автомашинасига миндириб ҳаракатланиб кетаётган боғча мудираси тўхтатилди. Мудиранинг таъкидлашича бундай ҳолат биринчи бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢12👍5👎5
Бугун АПЛ ва “А” Серияда бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди

“Вулверхемптон” — “Ливерпул” — 1:3

Голлар: Чан — Гакпо, Робертсон, Буэно (автогол)

“Вест Хем” — “Манчестер Сити” — 1:3

Голлар: Уорд-Проуз — Доку, Силва, Холанд

“Манчестер Юнайтед” — “Брайтон” — 1:3

Голлар: Ганнибал — Уэлбек, Гросс, Жоау Педро

“Тоттенхем” — “Шеффилд” — 2:1

Голлар: Ришарлисон, Кулусевски — Хамер

“Ювенстус” — “Лацио” — 3:1

Голлар: Влахович (дубль), Кьеза — Алберто

Telegram | Instagram | You Тube
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат ёки кластер манфаати? Чимбойда прокуратура қарийб 1000 гектар ерни аукцион орқали қўлга киритган фермер устидан судга даъво ариза киритди

Effect.uz'га Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, “Шимбайли Азаматлар” фермер хўжалиги раҳбари Абдураззоқ Шарипов жорий йилнинг 1 июнь куни Чимбой туманидаги Қўштерек, Бахитли ва Тазғара ОФЙдан пахта-ғаллачиликка ихтисослашган жами 977 гектар ер майдонини электрон танлов асосида ютиб олади.

Фермер ишлаш мақсадида ер бошига келганда эса аҳвол умуман бошқача эди. Ер банд, юзлаб гектар ер майдонига пахта экилган.

Бу яхши ер бўш қолмаган, ишлов берилган, аммо бунинг ёмон томони ҳам бор: Ерга эгалик ҳуқуқи мавжуд фермер экин экиш мақсадида далага келади, қарасаки, кластер жаноблари бўш турмасин деган мақсадда бу ерларга пахтани аллақачон экиб бўлган.

Ҳа, бўш ер, экин экса бўлади, кластер экади ҳам. Ва прокуратура давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда аукцион ғолибининг “иш стажи етмаслигини” камчилик деб кўрсатиб, судга даъво ариза киритади.

Хўш, энди айтингчи, аукционга чиқарилган ердан ноқонуний равишда фойдаланган кластерга чора кўрмаган Чимбой прокурори Руслан Атамуротов ушбу вазиятда кимнинг манфаатини кўзлаб фермер билан судлашишга киришди? Туман ҳокими Ойбек Тажетдинов эса кластерга ердан фойдаланиш учун рухсатни қаердан олган?

Эртага, 15 сентябрь куни Чимбой туманлараро иқтисодий судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади. Ўйлаймизки, Суд бу масалада кимнингдир манфаатини ўйлаб қарор қабул қилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19
Андижон вилояти ИИБ ЙҲББ томонидан Избоскан тумани маркази ва деҳқон бозори ҳудудида йўлларда ҳаракат хафсизлигини таъминлаш, тирбандликни олдини олиш, пиёдалар ва ҳайдовчиларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида транспорт воситалари учун 4 та янги автотураргоҳ қурилмоқда.
👍11
Паркентда “Узум сайли” давом этмоқда

Паркент тумани Заркент қишлоғида ўтказилаётган “Узум сайли” ва халқаро виночилик фестивали кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Фолклор жамоалари ва эстрада санъаткорларининг чиқишлари ҳамда халқ урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи маданий дастурлар, винолар дегустацияси ва аукционлар ўтказилди.

Кўргазмаларни кўздан кечириш ва баҳолаш, шулар жумласидандир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎4