EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Италияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Мигрантлар сонининг тез ортиб бораётгани муносабати билан Италиянинг Лампедуза ороли ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.

👉 https://effect.uz/4392

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
«Ўзгидромет» тақдим этадиган об-ҳаво прогнозлари қанчалик ишончли?

“Ўзгидромет”нинг об-ҳаво прогнозлари неча фоиз ишончли экани тўғрисида маълумот берилди.

👉 https://effect.uz/4394

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
«Тизимда маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради» - Пўлат Бобожонов

ИИВ вазири тизимда бир қанча ислоҳолтлар бўлиши ҳақида гапирди.

👉 https://effect.uz/4395

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎27👍6
Самарқандда "fast-food"дан оммавий заҳарланиш кузатилди

Ҳозирда мазкур ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/4396

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Маманбий Омаров транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

👉 https://effect.uz/4397

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎3
“Дунё бўйлаб” телеканалининг бошловчиси вафот этди

Журналист томоғи оғригани сабабли ўзининг ёнида бўлган левофлоксацин (антибиотик) дорисидан бир дона ичган, орадан 10-15 дақиқа ўтиб эса унда тутақаноқ кузатилган ва ҳушини йўқотган.

👉 https://effect.uz/4398

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢27👍5
Ўзбекистонда 2 октябрь ҳам дам олиш куни бўлади

Бу янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасида белгилаб қўйилган.

👉 https://effect.uz/4399

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
Ливияда тошқиндан ҳалок бўлганлар сони 11 мингга етди

Тошқин сабабли Ливиядаги Халқаро Қизил Хоч қўмитаси фуқаролар ва қутқарувчиларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

👉 https://effect.uz/4400

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6😢3
Қайси ҳудудда янги корхоналар кўп ташкил этилмоқда?

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4401

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Шавкат Мирзиёев Қўштепа канали ҳақида гапирди

👉 https://effect.uz/4402

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍207🔥56👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда электробус ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 09:23да "Yutong" русумли 13Т-сонли "Шимолий вокзал - Сувсоз мавзеси" йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.С бошқарувидаги электробус, Миробод тумани, Сайҳун кўчасидан (электроаппарат) светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб кетаётган вақтда, қаршисида олдидан "Nexia" русумли енгил автомобил (ҳайдовчиси М.М) чиқиб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, электробус ва енгил автомобил техник шикастланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
Доллар курси ошди, евро, рубль тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Доллар курси: 12 174,99 сўм (+20,97)

Рубль курси:  126,13 сўм (-0,34)

Евро курси:  12 982,19 сум  (-55,43)


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
🇹🇷 2023 йилги EuroVelo ва Велосипед Туризми Конференцияси учун ортга ҳисоблаш бошланди

Муҳташам қирғоқ чизиғи, соҳил бўйида жойлашган севимли шаҳарчалари, гўзал табиат манзаралари ва қадимий шаҳарлари билан Эгейнинг қалби бўлган Измир, 2023 EuroVelo (Европа Велосипед Йўналишлари Тармоғи) ва Велосипед Туризми Конференцияси учун кун санамоқда.

👉 https://effect.uz/4403

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди

Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Мирзиёев Тошкентга қайтган.

👉 https://effect.uz/4404

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍211👎4
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига матбуот котиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига Туляганова Севара Тулкуновна тайинланди.

Маълумот учун, Туляганова тайинловга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати бош мутахассиси, шунингдек Қўмита ҳузуридаги “Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” ПР бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎7
Генерал-майор 73 ёшида оламдан ўтди

Кеча, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳарбий илмий-амалий ишлаб чиқиш маркази катта илмий ходими, ҳарбий фанлар номзоди, профессор, истеъфодаги генерал-майор Александр Владимирович Шишлянников оғир касалликдан кейин 73 ёшида вафот этди.

Александр Владимировични сўнги манзилга кузатиш 16 сентябрь куни соат 11.00 да Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, манзил: Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси-15 (Тошкент вилояти)да бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍29😢3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиз-Сариосиё: ДХХ: Сурхондарёда 9,3 кг. наркотик модданинг савдосига чек қўйди

Сариосиё туманида яшовчи, 1979 ва 1982 йилларда туғилган ака-ука 3 кг. 627 гр. “опий” ва 919 гр. “гашиш” моддаларини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Сариосиё туманига келтириб берилган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур ака-ука муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлари учун судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми ғолиблари аниқланди

1 007 та маҳалладан 1 182 та лойиҳа (жами суммаси 1,3 трлн сўмдан ортиқ) ғолиб деб топилди. Ҳудудлар кесимида ғолиб бўлган лойиҳалар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилди — 122 та лойиҳа, энг ками эса Жиззах вилоятида — 50 та лойиҳа.

Ғолиб лойиҳалар соҳалар кесимида йўлларни таъмирлаш (446), умумтаълим мактаблари (236) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари етакчидир.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎1😢1
1 октябрдан “газ” ва “свет” нархи ошади. Лекин аҳоли учун ўзгаришсиз қолади

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Электр энергияси тарифлари ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм деб белгиланди.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎4😢1
Ички ишлар ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Курбанов Зуфар Камилевич Ички ишлар ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Курбанов тайинловга қадар “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 ёшида ИШИДГА қўшилган болага қидирув эълон қилинди

Тошкент шаҳрида туғилган, онаси билан бирга 15 ёшида ИШИД сафига қўшилган фуқаро қидирувга берилди. Маълум қилинишича, у ҳозирда Сурияда террорчилар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5