EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Диктаторлар учрашуви ёхуд Ким Чен Ин Россияга ташриф буюрди

👉 https://effect.uz/4383

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21👎14
Тошкентда икки мактаб ўқувчиси кўп қаватли уйнинг томига чиқди

Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4384

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎7👍4
Меҳнат фаолияти давомида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари бепул тиббий ёрдам олади

Президент қарори билан Ватан ҳимояси, эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзолари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига киритилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Шавкат Мирзиёев Душанбега етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига етиб борди.

Аэропортда Ўзбекистон раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон етакчиси Тожикистон Президенти билан музокара ўтказади ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍181👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Когонда қарийб 2 кг героинни далага кўмиб қўйган шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти Когон туманида дала майдонига 1 кг 968 грам героин кўмиб қўйган шахс ушланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 93 миллион доллар пул беради

Маблағ саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, ёшлар ва ишсиз аҳолига касб-ҳунар ўргатишга йўналтирилган.

👉 https://effect.uz/4385

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍7
Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашди

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

👉 https://effect.uz/4386

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍200👎8
Сўнгги 8 ойда Ўзбекистонга хорижликлар энг кўп нима мақсадда келган?

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4387

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Куз мавсуми Кападокия бўйлаб саёҳат қилишнинг айни вақти

Кападокия ўзининг эртакнамо манзаралари билан Туркияга ташриф буюрадиган барча саёҳатчиларнинг "зиёрат рўйхати"да бўлса керак...

👉 https://effect.uz/4388

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет бешинчи ой камайди

Ўзбекистоннинг олтин қазиб олувчи энг йирик корхоналаридан бири Навоий кон-металлургия комбинати 2023 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйлаб энг кўп олтин қазиб олган конлар рейтингида 5-ўринни қайд этган.

👉 https://effect.uz/4389

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😢7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Мени ҳурмат қилсангиз пахтани топширинг!" — Мингбулоқда ҳоким фермерларнинг пахтасини олиб қўйдими?

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида ҳоким 17 нафар фермернинг пахтасини мажбурий тартибда олиб қўйгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, олиб кетилган пахталар 8 тоннани ташкил қилади. Ҳозирда ушбу пахталар қайси кластерга топширилгани маълум эмас.

Шунингдек, фермерлардан пахталар олиб қўйилишида Ички ишлар ходимлари ҳам иштирок этгани таъкидланмоқда

👉 You tube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎12
“Опен бюджет”га 17 млн овоз берилди

Айни пайтда давом этаётган “Опен буджет”га 17 млн овоз берилди. Ҳали овоз бериш жараёни якунланишига 2 кун бор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат ёки кластер манфаати? Чимбойда прокуратура қарийб 1000 гектар ерни аукцион орқали қўлга киритган фермер устидан судга даъво ариза киритди

Effect.uz'га Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, “Шимбайли Азаматлар” фермер хўжалиги раҳбари Абдураззоқ Шарипов жорий йилнинг 1 июнь куни Чимбой туманидаги Қўштерек, Бахитли ва Тазғара ОФЙдан пахта-ғаллачиликка ихтисослашган жами 977 гектар ер майдонини электрон танлов асосида ютиб олади.

Фермер ишлаш мақсадида ер бошига келганда эса аҳвол умуман бошқача эди. Ер банд, юзлаб гектар ер майдонига пахта экилган.

Бу яхши ер бўш қолмаган, ишлов берилган, аммо бунинг ёмон томони ҳам бор: Ерга эгалик ҳуқуқи мавжуд фермер экин экиш мақсадида далага келади, қарасаки, кластер жаноблари бўш турмасин деган мақсадда бу ерларга пахтани аллақачон экиб бўлган.

Ҳа, бўш ер, экин экса бўлади, кластер экади ҳам. Ва прокуратура давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда аукцион ғолибининг “иш стажи етмаслигини” камчилик деб кўрсатиб, судга даъво ариза киритади.

Хўш, энди айтингчи, аукционга чиқарилган ердан ноқонуний равишда фойдаланган кластерга чора кўрмаган Чимбой прокурори Руслан Атамуротов ушбу вазиятда кимнинг манфаатини кўзлаб фермер билан судлашишга киришди? Туман ҳокими Ойбек Тажетдинов эса кластерга ердан фойдаланиш учун рухсатни қаердан олган?

Эртага, 15 сентябрь куни Чимбой туманлараро иқтисодий судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади. Ўйлаймизки, Суд бу масалада кимнингдир манфаатини ўйлаб қарор қабул қилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25
Ангренда 18 нафар боғча болалари заҳарланди

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги баёнот берди.

👉 https://effect.uz/4390

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3😢1