EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Марказий банк 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди

Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорларига асосан 4 та тўлов ташкилотларининг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинганлиги ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги маълум қилинади.

👉 https://effect.uz/4356

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Чангли ҳаводан қандай ҳимояланиш мумкин?

Ўзгидрометнинг пойтахтдаги стационар постлари соат 16.00 ва 17.00 орасида ҳаво таркибида майда дисперс чанг заррачалари билан ифлосланиш даражаси "зарарли" экани тўрисида маълумот берди. Санепидқўмита чангли ҳаводан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди.

👉 https://effect.uz/4355

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗИЛЗИЛА - МЎМИНЛАРГА ЭСЛАТМАДИР

@effectuz
😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“МТБ мудираси мендан пул талаб қиляпти…”

Фарғона вилояти Бешариқ туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс ундан тумандаги Мактабгача ва мактаб талими бўлими бошлиғи ва унинг ўғли пул талаба қилаётганини таъкидлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ёрдам сўрамоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1🔥1
Икки туманга янги ҳокимлар тасдиқланди

Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётганди.

Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎2
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коррупциясиз монополиями: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қанча югуриш керак?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳайдовчиларни ўқитиш ва уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби буткул ўзгарди. Президентнинг 2020 йилдаги 4913-сонли қарорига кўра 2021 йил 1 апрелдан Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида тадбиркорлик субъектларига назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Ҳа, коррупция ботқоғига ботиб кетган соҳага янги қон зарур эди, исталган фуқаро соққасини бериб, права олаётган бир вақтда инсон ҳаёти билан ўйнашмаслик ҳақида юқори минбарлардан гапирилди. «Права» олиш эндиликда шунчаки амалга ошмайди.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 11 февралида ўтказган видеоселекторида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш тизимини қайтадан ташкиллаштириш учун 1 ой муддат берди.

Худди ушбу селекторда 2022 йилнинг 1 июлига қадар вилоят ҳокимлари ва Ички ишлар бошқарма бошлиқларига ўз ҳудудларида замонавий автомактаблар ва имтиҳон марказлари ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Айни кунларда биз Мустақилликнинг 32 йилини кутиб олдик, 2023 йилнинг 1 сентябри ҳам тарихга муҳрланди. Орадан иккита июльўтди, Президент топшириғи қай тарзда бажарилди, буниси ҳозирча кўпчиликка қоронғу.

Одамларнинг ҳалигача права олиш учун сарсон бўлаётганлари тўғрисида мурожаатлари тўхтагани йўқ, яқин орада ҳам тўхтамаса керак.

Нега деганда, барча ҳудудда керакли шароит яратилмади, янги тизимнинг ишга тушиши кечикяпти, ҳаракатлар анча суст.

Масъулларнинг фуқаролар эҳтиёжларини қоғозларда эмас балки реаль ҳаётда қондириши қай даражада амалга ошяпти? Масалан, СИЗ права олиш тизимини тўғри деган бўлармидингиз, янгича тартиб-қоидаларга қандай қарайсиз?

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍99👎3🔥1
Сувни тежайдиган технологиялар учун 10 фоизли кредитлар ажратилади

2024 йил 1 январдан бошлаб республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, жумладан, уни ҳар йили янгилаш ва сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг, кейинчалик эса, босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланади

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланади.

Келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎10👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Kursimizda kelajak kasbi Tradingni 0 dan mukammal o’rganib, daromad qilishni boshlashingiz mumkin

Trading kursimizda o’qib, eng yaxshi natija ko’rsatgan o’quvchiga «Captiva» mashinasini sovg’a qilaman

Darslarimiz 15-sentabrdan boshlanadi, ulgurib qoling
❗️

👇 Murojaat uchun:
@ARASHOV_MANAGER_1
@ARASHOV_MANAGER_2

📞 +998 95 505 11 99
+998 77 020 11 99
👍4
ҚҚСни тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади

2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади;

хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;

тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш йўлга қўйилади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Тошкентда «Бутунжаҳон тозалик куни» тадбирларига старт берилди

2023 йилнинг 16-сентабрь куни республика бўйлаб ушбу тадбир ўтказилади.

👉 https://effect.uz/4358

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари ўтказилади

Президент Фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/4359

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов, Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

👉 https://effect.uz/4360

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍52
Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида Ислом молияси мезонлари жорий этилади

Ўзбекистонда банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича Президентнинг қарори имзоланди.

👉 https://effect.uz/4361

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍60
Тошкентда йўлдаги қувурга тушиб кетган автобус "гармошкаси" шикасланди

Ушбу ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

👉 https://effect.uz/4362

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда тўйини арабча услубда ўтказган куёв жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда “Куёв араб шайхларига ҳавас қилган кўринади” номли тўй маросими акс этган видео тарқалиб, аҳоли орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. ИИВ матбуот хизмати видеода акс этган ҳолат бўйича маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4363

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎29👍21😢2
Шавкат Мирзиёев долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказади

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍289👎2
Шавкат Мирзиёев йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди

Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган.

Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмасини назарда тутилган ҳолда халқаро йўлларда савдо ва сервис объектларини тартибли жойлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍129👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қувада Тиббиёт бирлашмаси биноси тадбиркорга бериб юборилди

Фарғона вилояти Қува туманида бир йил аввал таъмирланган Тиббиёт бирлашмаси маъмурият биноси тадбиркорга бериб юборилди. Бунинг оқибатида эса Тиббиёт бирлашманинг пуллик хизматлар бўлими ходимлари кўчада қолгани таъкидланмоқда.

“Собиқ раҳбар бинони тадбиркорга бериб юборган. Энди ходимлар қийналяпти. Беморлар сиғмаяпти”, дейди Пуллик хизматлар бўлими раҳбари.

Ушбу ҳолатдан тегишли ташкилотлар хабардормикан? Бу бўйича, муносабат кутиб қоламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎11👍8