EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мораторийга тупурган масъуллар: Бухорода арча дарахтлари қўпориб ташланди Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида камида 20 йиллик арча дарахти қўпориб ташланган. Бу ҳақда Effect.uz’га ҳолатдан хабардор бўлган фуқаро хабар берди. Маълум бўлишича, йўл қурилиш…
Бухорода дарахтларни қўпорган директор зиммасига 400 туп дарахт экиш мажбурияти юкланди

Effect.uz’да Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, қурилиш давомида манзарали дарахтлар қўпориб ташланганлиги ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Экология бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида Ғиждувон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4 туп маназарали дарахт қўпориб ташланганлиги аниқланди.

Воқеа ортидан корхона директори Э. Ф.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, дарахтлар қўпорилиши натижасида табиатга 50 миллион 325 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузар қўшимча жазо тариқасида кесилган дарахтлар ўрнига жами 400 туп дарахт экиш ва уни парваришлаш мажбурияти юкланди.

Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқбузарга чора кўриш учун суд органларига юборилди
”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😢3👎2
«Асосий вазифа — эски уран шахталари ва кимёвий қолдиқларни бартараф этиш» — Азиз Абдуҳакимов

7
сентябрь куни “Hyatt Regency Tashkent“ меҳмонхонасида Марказий Осиё учун Экологик реабилитация ҳисоби (ERA) Ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4310

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда қонун “йиртар” фуқарога ким чора кўради?

Effect.uz’га келиб тушган мурожаатни ўрганиш учун ижодий жамоамиз Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига борди.

Мурожаатчининг бизга маълум қилишича, бир фуқаро унга тегишли бўлган ерга киритмаяпти, шунингдек суд томонидан Пастдарғом туман Мажбурий ижро бўлимига юклатилган вазифалар ҳам бажарилмаяпти.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Самарқандда Ўзбекистондаги биринчи туризм маҳалласи очилди

Янги туризм маҳалласи ҳудудида 15 та дам олиш маскани мавжуд бўлиб, сайёҳлар учун йўл кўрсаткичлари, стелла ва боғ харитаси ўрнатилган.

👉 https://effect.uz/4311

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Наманганда масъуллар алданган фуқарони елкасидан “итаришяпти”ми? Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи аёлнинг таъкидлашича, у бир нечта фуқаролардан жабр кўрган. Шу сабабли прокуратура ҳам аёлни жабрланувчи сифатида эътироф этган. Бироқ, Жиноят ишлари…
Тўрақўрғон туман суди раисига нисбатан интизомий чора қўллаш масаласи кўриб чиқилади – Судьялар олий кенгаши

Аввалроқ, Effect.uz тўрақўрғонлик фуқароЗ.Асқарованинг туман суди раиси ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаатини оммага ҳавола этганди.

Мурожаатда бир қанча фуқароларнинг фирибларига ишониб, алданган аёл тадбиркорнинг суд тизимидан ҳам жабр кўрганига урғу берилган.

Орадан бир кун ўтиб, 10 август куни Судьялар олий кенгаши мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланганини эълон қилиб, хизмат текшируви Наманган вилоят судлари судьялар малака ҳайъати томонидан ўтказилиши ва натижаси бўйича қўшимча ахборот берилишини таъкидлаганди.

Судьялар олий кенгашига кўра, ҳақиқатда туман суди раиси М.Рўзиматов томонидан фуқаро З.Асқарова иши бўйича судланувчи Қ.С.га оид жиноят иши бўйича берилган апелляция шикоятини расмийлаштиришда хатоликка йўл қўйилган.

Хизмат текшируви натижасидан келиб чиқиб, интизомий чора қўллаш масаласи Наманган вилоят судлари судьялари малака ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилган.

👉 Фуқаронинг мурожаати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг ҳаддидан ошиши ҳалокатдир – Ўзбекистон муфтийси Шайх Нуриддин Холиқназар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25
Бош вазир бошчилигида штаб ҳафта якунида барча масалаларни муҳокама қилади

Бош вазир бошчилигида туну-кун ишлайдиган республика штаби тузилади. Жойларда ҳам вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий штаблар ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселекторда маълум қилинди.

Таъкидланишича, штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади.

Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32
Марокашда 6,9 балли зилзила содир бўлди

Маҳаллий нашрлар ҳозирча 296 нафар қурбон ва 153 нафар жабрланувчи ҳақида ёзмоқда.

Маълум қилишича, кеча маҳаллий вақт билан соат 23:00 лар атрофида (9 сентябр, Тошкент вақти билан 03:00) 7,2 магнитудали зилзила содир бўлган. Геофизикларнинг таъкидлашича, зилзила эпицентри Марракеш-Сафи минтақасидаги Игил туманида жойлашган. АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 18,5 километр чуқурликда бўлган, магнитудаси эса 6,8 баллни ташкил қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢6👍4
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология маркази 9 сентябрь куни қандай об-ҳаво ҳукм суриши ҳақида маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4312

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
“Супер контракт” учун шартнома бериш бошланди

Абитуриентлар “kontrakt.edu.uz” сайти орқали супер контрактда ўқиш ҳамда шартнома олиш учун ариза беришлари мумкин.

👉 https://effect.uz/4313

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қирғизистон ва Тожикистондан гиёҳванд моддаларни олиб кирганларни ушлади

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/4314

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Яккасарой ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларига 9 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

👉 https://effect.uz/4315

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1🔥1
Тошкентдаги туғруқхоналарнинг бирида тўрт эгизак дунёга келди

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ Равоқ маҳалласи профилактика инспекторининг ёрдамчиси Мурод Тошназаров тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди.

👉 https://effect.uz/4316

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Нуриддин Холиқназар:

“Аёлларнинг юзларигача ёпиб олиши, миллатимизга хос бўлмаган ҳолда беўхшов ўраниб олиши - бу диндан эмас, аксинча, эътиборни тортишдир. Инсоннинг ҳаддидан ошиши ҳалокатдир.

Шунингдек, Ислом динида азизлар, маълум бир форма қабул қилинилмаган, мумкин ҳам эмас ва Аллоҳдан қўрқишлик, тақво кийим билан ҳам ўлчанилмайди!"

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎17