«Ўзбекистон UNESCO Бош конференцияси сессиясига мезбонлик қилишга тайёр» — Саида Мирзиёева
ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди.
Кўргазмада ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин.
👉 https://effect.uz/4252
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍134👎54🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида янги имконият яратилди
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида кредитга ариза бериш имконияти яратилди.
Кредитлар 14 фоиз ставкада 7 йилгача, айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.
Бунда кредитлар:
5 млрд сўмгача — 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
10 млрд сўмгача — 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
15 млрд сўмгача — 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига ажратилади.

👍4
Туризм қўмитасига матбуот котиби тайинланди
Асилходжаева Мунисахон Ахроловна Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси матбуот котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Асилходжаева Мунисахон — 1986 йил 8 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги матбуот котиби лавозимида ишлаган.

👍7👎1
Токаев махсус-тактик машқларни кузатди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев “Берег” полигонидаги “Батыл тойтарыс-2023” стратегик қўмондонлик-штаб ҳарбий машғулотларини кузатиш учун ташриф буюрди. Бу ҳақда Mediastan хабар бермоқда.
Маневрларда иштирок этган бўлинмалар:
📌сув тўсиғини енгиб ўтиб, қарама-қарши қирғоқда белгиланган душман чизиғини қўлга киритиш бўйича тактик ҳаракатларни машқ қилди;
📌сохта душман томонидан “асирга” олинган Қапчағай ГEСини озод қилишди, сохта техноген офат оқибатларини бартараф этиб, аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишди;
📌Каспий денгизи сувларида хўжалик фаолияти объектларининг хавфсизлигини таъминлашди.

👍8
Кластерлар пахта ҳосилининг нархини камайтиришни талаб қилмоқда
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мамлакатда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари таклифларини ўрганиб чиқди.
Таҳлилларга кўра, ўтган йилги пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлгани оқибатида кластерлар 6 триллион сўм (500 миллион долларга яқин) зарар кўрган.
2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштириладиган ўрта турдаги пахта хомашёсининг энг кам харид нархи 1 кг учун 10 025 сўмдан белгилади, жаҳон бозорида эса нарх икки баравар паст бўлган.
Эслатиб ўтамиз, пахта терими жараёни бошланган, пахта нархи эса ҳозирча расман белгилангани йўқ.

👎24👍10
«Осмондаги болалар» Қорақалпоғистонга боришди
Ўзбекистон мустиқиллигининг 32 йиллиги муносабати билан республика бўйлаб ўтказилиш режалаштирилган “Кинокарвон” сафари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига етиб келди, дея хабар бермоқда Миллий Кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати.
Бугун, 5 сентябрь куни шаҳардаги шимоли-ғарбий ҳарбий округида кинокарвон акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Анвар Азимов, Зуҳриддин Режаметов, Фотима Режаметова, Дилшодбек Каттабеков, Анжелика Эсимбетова каби таниқли киноижодкорлар аҳоли вакиллари билан кўришиб, ижодий учрашувлар ташкил этди.
Шунингдек, Зулфиқор Мусоқовнинг "Осмондаги болалар 3" фильми намойиш этилди.

👍7
Панамалик футболчи отиб ўлдирилди
Бу ҳақида мамлакат футбол лигаси хабар берди.
👉 https://effect.uz/4256
Telegram | Instagram | You Тube

👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лукашенко қишда Ўзбекистонга келмоқчи
Беларусь президенти ўзбекистоннинг қорли тоғларини кўришни азалдан орзу қилишини айтди.
Шунингдек, Мирзиёев уни анчадан бери таклиф қилаётгани қўшимча қилинади хабарда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Беларусь президенти ўзбекистоннинг қорли тоғларини кўришни азалдан орзу қилишини айтди.
Шунингдек, Мирзиёев уни анчадан бери таклиф қилаётгани қўшимча қилинади хабарда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎32👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги ўтказилади
Жорий йилнинг 6-9 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳафталикда тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича Қўшма Штатлар стандартлари асосида илғор ёндашув ва тажрибаларни мамлакатимиз тиббиётига татбиқ этиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

👍7👎6
Сурхондарё ҳокими пахта режасини бажарган фермерга “Cobalt” совға қилди
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Пахтакор” ҳудудидаги “Ботош лочини” фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олиб, жорий йил 3 сентябрь куни шартномавий режани 100 фоизга бажарди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бугун, 5 сентябр куни шартномавий режани биринчилардан бўлиб бажарган фермер хўжалиги раҳбарига “Денов текстил кластер” МЧЖ томонидан “Cobalt” автомобили топширилди.
“Автомашина калити ҳамда 10 кунда 1,5 тонналаб пахта терган илғор теримчилар, қатор фермер хўжаликлар раҳбарлари, механизаторлар, сувчи ва ишчиларга маиший техникалар, совғаларни вилоят ҳокими тантанали равишда топширилди”, — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, маросимдан сўнг Улуғбек Қосимов тумандаги “Феруз”, “Ширин ЭЖЮ” фермер хўжаликлари далаларида пахта терими жараёнлари ҳамда ғалладан бўшаган майдонларга экилган такрорий экинлар парвариши билан танишган.

👍36👎14🔥1