EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Талабаларнинг устига бетон-плита қулаганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси қулаб тушгани бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, жиноят иши Жиноят кодексининг 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан қўзғатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢3👎1
Қўшхотинликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

👉 https://effect.uz/4248

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31👎5😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ФВВ Қурилиш вазирлиги ваколатини бажаряптими? — Чирчиқда тушунарсиз ишлар бўлмоқда! Тошкент вилоятида тадбиркор ФВВ Қурилиш вазирлиги ваколатига кирадиган вазифаларни бажараётганини таъкидлаб мурожаат қилмоқда. 👉 Тўлиқ видео Telegram | Facebook | Instagram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ФВБ ваколатидан чиқиб, ўзини суддан устун қўймоқда” — Чирчиқдаги тадбиркор нега ФВВдан норози?

Тошкент вилоятида тадбиркор ФВВ Қурилиш вазирлиги ваколатига кирадиган вазифаларни бажараётганини таъкидлаб мурожаат қилмоқда.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қорақалпоғистонда 13 ёшли қизни зўрлаган эркак қўлга олинди

👉 https://effect.uz/4249

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5😢2👎1
Россияда Усмон Носирга ҳайкал қўйилди

Кеча, 4 сентябрь куни Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида шоир Усмон Носир ҳайкали очилди. Бу ҳақида  Ўзбекистон Бадиий академияси хабар берди.

Ҳайкал муаллифи Константин Зенич шоир Усмон Носирнинг ўзига хос сиймосини тасвирлай олган.

Ўзбекистон делегацияси Мариинскдаги ўрмонзор қаридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилган. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилган. 

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20
Шойгу Украина қуролли кучларининг йўқотишлари тўғрисида ахборот берди

👉 https://effect.uz/4250

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎7🔥4
Европа топ-клубларининг жорий йилги трансферлари баҳоланди

Goal нашри Европа топ-клубларининг трансферлар рейтингини тузди.

👉 https://effect.uz/4251

Telegram | Instagram | You Тube
👍4
«Ўзбекистон UNESCO Бош конференцияси сессиясига мезбонлик қилишга тайёр» — Саида Мирзиёева

ЮНЕСКОнинг
Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди.

Кўргазмада ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин.

👉 https://effect.uz/4252

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍134👎54🔥1
Лукашенко ва Танзила Нарбаева ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Шу кунларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Беларус Республикасида бўлиб турибди.

👉 https://effect.uz/4253

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎34👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида янги имконият яратилди

“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида кредитга ариза бериш имконияти яратилди.

Кредитлар 14 фоиз ставкада 7 йилгача, айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

Бунда кредитлар:

5 млрд сўмгача — 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;

10 млрд сўмгача — 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;

15 млрд сўмгача — 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига ажратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Туризм қўмитасига матбуот котиби тайинланди

Асилходжаева Мунисахон Ахроловна Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси матбуот котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Асилходжаева Мунисахон — 1986 йил 8 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги матбуот котиби лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Токаев махсус-тактик машқларни кузатди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев “Берег” полигонидаги “Батыл тойтарыс-2023” стратегик қўмондонлик-штаб ҳарбий машғулотларини кузатиш учун ташриф буюрди. Бу ҳақда Mediastan хабар бермоқда.

Маневрларда иштирок этган бўлинмалар:

📌сув тўсиғини енгиб ўтиб, қарама-қарши қирғоқда белгиланган душман чизиғини қўлга киритиш бўйича тактик ҳаракатларни машқ қилди;

📌сохта душман томонидан “асирга” олинган Қапчағай ГEСини озод қилишди, сохта техноген офат оқибатларини бартараф этиб, аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишди;

📌Каспий денгизи сувларида хўжалик фаолияти объектларининг хавфсизлигини таъминлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 6 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

👉 https://effect.uz/4254

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Кластерлар пахта ҳосилининг нархини камайтиришни талаб қилмоқда

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мамлакатда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари таклифларини ўрганиб чиқди.

Таҳлилларга кўра, ўтган йилги пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлгани оқибатида кластерлар 6 триллион сўм (500 миллион долларга яқин) зарар кўрган.

2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштириладиган ўрта турдаги пахта хомашёсининг энг кам харид нархи 1 кг учун 10 025 сўмдан белгилади, жаҳон бозорида эса нарх икки баравар паст бўлган.

Эслатиб ўтамиз, пахта терими жараёни бошланган, пахта нархи эса ҳозирча расман белгилангани йўқ.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎24👍10
«Осмондаги болалар» Қорақалпоғистонга боришди

Ўзбекистон мустиқиллигининг 32 йиллиги муносабати билан республика бўйлаб ўтказилиш режалаштирилган “Кинокарвон” сафари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига етиб келди, дея хабар бермоқда Миллий Кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати.

Бугун, 5 сентябрь куни шаҳардаги шимоли-ғарбий ҳарбий округида кинокарвон акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Анвар Азимов, Зуҳриддин Режаметов, Фотима Режаметова, Дилшодбек Каттабеков, Анжелика Эсимбетова каби таниқли киноижодкорлар аҳоли вакиллари билан кўришиб, ижодий учрашувлар ташкил этди.

Шунингдек, Зулфиқор Мусоқовнинг "Осмондаги болалар 3" фильми намойиш этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7