EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қирғизистонда сиёсатчи Адахан Мадумаров ҳибсга олинди Қирғизистонлик сиёсатчи, депутат Адахан Мадумаров ҳибсга олиниб, эҳтиёт чорасини қўллаш учун Бишкекнинг Первомай туман судига олиб кетилди. 2009 йилда Хавфсизлик Кенгаши котиби бўлган Мадумаров учта модда…
Қирғизистонда давлатга хиёнатда айбланаётган сиёсатчи суддан сўнг ҳибсга олинди

Қирғизистонлик сиёсатчи Адахан Мадумаров 24 октябрга қадар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. У белгиланган вақтгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда Хавфсизлик Кенгаши котиби лавозимида ишлаган Мадумаров учта модда билан айбланмоқда. Хусусан, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш, оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш.

Таъкидланишича, Мадумаров 2009 йил лавозимидан фойдаланиб ҳужжат имзолаган, унга кўра қирғиз томони Тожикистон томонидаги Торт-Кочо ҳудудининг баҳсли участкасини 49 йилга ижарага олган.

Қирғизистон бу ҳужжатни тан олмайди, томонлар Торт-Кочони нейтрал ҳудуд сифатида эътироф этишмоқчи.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
Наманганлик 7 ёшли болакай саҳийлар кўмагига муҳтож...

2016 йил Наманган вилояти Косонсой туманида туғилган Баҳодир Маҳмуджонов юрак пороги хасталиги билан оғрийди.

7 ёшли боланинг навбатдаги операциясига 7 минг АҚШ доллари пул маблағи кераклиги айтилмоқда. Операцияни Ўзбекистонда амалга ошириш имкони йўқлиги учун беморнинг оиласи Россияда бўлиб турибди.

Беморнинг оиласи саҳоватпеша инсонлар кўмагига муҳтож. Яхши кунларда хайр-эҳсон учун имконияти бор биродарларимиз учун қуйида карта рақамлари келтирилган.

Сбербанк: 2202 2063 1917 1307 (Бахтиёр Баратов отаси)
Телефон: +79686230369
Humo: 9860 0801 8887 4988 Ҳакимова Гулноза (онаси)
Онаси: +998913662376
Отаси: +79052841226

Аллоҳ барчамизга икки дунё саодатини бериб, қиладиган яхши амалларимизни кўпайтирсин...
👍12
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология маркази 3 сентябрь куни қандай об-ҳаво ҳукм суриши ҳақида маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4223

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
АҚШда полиция ходими ҳомиладор аёлни отиб ўлдирди

Қайд этилишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 24 август куни юз берган. Огаё штати полициясига шаҳар ҳудудидаги дўконда ўғирлик содир этилгани ҳақида хабар берилгач, тезкор гуруҳ белгиланган манзилга етиб келган. Автомобиллар тўхташ жойида гумонланувчининг машинаси орган ходимлари томонидан қуршаб олинган, бироқ Такия Янг исмли 21 ёшли аёл уларнинг талабларини бажаришдан бош тортиб, ҳаракатни давом эттирган.

👉 https://effect.uz/4224

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎2
Ҳиндистон Қуёшга космик кема учирди

Кеманинг илк парвози Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) нинг веб-саҳифасида жонли эфирда узатилди. Видеони 860 мингдан ортиқ одам томоша қилди, минглаб одамлар эса зонднинг кўтарилишини кўриш учун учириш жойи яқинига йиғилди. Кейинчалик мамлакат космик агентлиги Х ижтимоий медиа платформасида сунъий йўлдош орбитада эканини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4225

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия жануби-шарқига метеорит қулади

Туркия жануби-шарқига метеорит қулади, деб хабар бермоқда TRT Haber телеканали.

Метеорит маҳаллий вақт билан тахминан 20:15 да (Тошкент вақти билан 22:15да) қулаган.

Қулаш вақтида ёнаётган метеорит бўлаклари бир нечта вилоятлар осмонини худди кундузгидек ёритиб юборди
”, — деб хабар бермоқда телеканал.

Қайд этилишича, метеорит, тахминларга кўра, Шанлиурфа вилоятига қулаган ва тушиш жараёнини Малатья, Эрзурум, Элазиг, Газиантеп вилоятлари аҳолиси кўрган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақадар муҳимлигидан огоҳ этади.

👉 https://effect.uz/4226

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Наманганлик "сохта маклер" қўлга тушди

Маълум қилинишича, А.А. жабрланувчи Т.К. билан “Телеграм” мессенжерининг “Аренда квартира” номли гуруҳида танишиб, алдов йўли билан 500.000 сўм миқдоридаги пулларни бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.

👉 https://effect.uz/4227

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди

Тоир Алиматов тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

👉 https://effect.uz/4228

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Энергетика вазирлиги "заправка"ларда кунлик лимит ўрнатилиши хақидаги хабарларга изоҳ берди

Маълум қилинишича, истеъмолчилар қўшимча газ ҳажми хариди юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарорида кўрсатилган тартиб бўйича мурожаат қилиши мумкин. Бунда газ таъминоти ташкилотлари табиий газ ресурслари ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ ажратилган ҳажмлардан келиб чиқиб, буюртмаларни қайта кўриб чиқишга ҳақли.

👉 https://effect.uz/4229

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎9
Ўзбекистоннинг 16 та шаҳарида “Yangi Nafas” югуриш мусобақаси ўтказилди

Ғолиблар учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди.

👉 https://effect.uz/4230

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент бизни эшитсин: Кластер ва раҳбарлардан зиён кўрган фермерлар Шавкат Мирзиёевдан нажот сўрамоқда...

Қорақалпоғистон Республикасида сув тақчиллиги сабаб қилиб кўрсатилган ҳолда минглаб гектар шоли майдонлари бузиб юборилди. Чекка ҳудудлардаги халқ сув сўраб, фермерларнинг шоли экишига қарши чиқди. Ҳар икки томоннинг ҳам сўровини тушунса бўлади. Масалага ким ечим топади?

Дарҳақиқат, бу йил Қорақалпоғистонда сув кам бўлдими? Шолилар бузилса, чекка ҳудудларга сув етиб борадими? Нега бузиш ишларида ҳаммага бирдек қаралмаяпти. Фермер хато қилган бўлса, судга нега мурожаат қилинмади?

Effect.uz баҳсли саволлар юзасидан жамоатчилик фаоллари билан давра суҳбати ташкиллаштирди. Суҳбат давомида давлат раҳбарининг масалага эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди. Президентдан амалий ёрдам кераклиги кўп бора тилга олинди.

👉 Тўлиқ видео

👉 1-интервью

👉 2-интервью

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍237🔥50
Асосий дори воситаларининг янгиланган рўйхати маълум қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди.

👉 https://effect.uz/4232

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎2
Илк бор ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида медаль қўлга киритди

Венгрияда ўтган Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар билан танишинг:

Дилёрбек Валижонов – Андижондаги Президент мактаби ўқувчиси;
Дилшодбек Хўжаев – Тошкентдаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси.

Маълумот учун, халқаро олимпиадаларда бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар 66 млн сўм, уларнинг устози 49,5 млн сўм билан тақдирланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍29
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қорақалпоғистонда шоликорларга ким қарши? Фаоллар билан давра суҳбати...

Маълумки, Қорақалпоғистонда пишишига оз вақт қолганда кўплаб экин майдонларидаги шолилар ваҳшийларча бузиб юборилди. Бундай ҳолатлар демократик ва ҳуқуқий давлатларда деярли кузатилмаган.

Агар фермер ноқонуний шоли (бундай атаманинг ўзи йўқ) эккан бўлса, мантиқан олиб қаралганда ҳуқуқий давлатларда суд орқали вазиятга нуқта қўйилади.

Зўрами-зўраки ҳолатларда эса, давлат давлатчилигини қилади. Яъни кўпаётган эътирозларнинг олдини олади, вазиятни юмшатади, зимдан кузатмайди, ишга аралашади, масалани ечади.

Бир қатор жамоатчилик фаоллари Effect.uz билан суҳбатда айрим саволларга жавоб беришди. Дарҳақиқат, экинга нисбатан, Халқнинг ризқига нисбатан бу каби ваҳшийлик сўнгги йилларда кузатилмаган эди.

“Бизни фақат ДХХ эшитди, давлат бор экан, катта раҳмат”, дейди амударёлик фермерлардан бири.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18😢1
“Ливерпуль”дан йирик ҳисобдаги ғалаба, “Арсенал” эса “МЮ”ни аламли тарзда мағлубиятга учратди

АПЛ 4-турининг марказий баҳсида “Арсенал” сўнги дақиқалардаги голлар эвазига ғалаба қозонди.

👉 https://effect.uz/4233

Telegram | Instagram | You Тube
👍9