EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Вашингтонда 1 сентябр – Ўзбекистон мустақиллиги куни деб эълон қилинди

Истиқлолимизнинг 32 йиллиги муносабати билан қабул қилинган декларацияда АҚШ пойтахти мэри Мюриел Баузер Ўзбекистонда Мустақиллик кунининг аҳамиятини эътироф этиб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганини таъкидлаган.

👉 https://effect.uz/4218

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎1🔥1
Ҳиндистонда Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади

Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (Jamia Millia Islamia - JMI) университети ҳудудида буюк мутафаккир ва қомусий олимга атаб ҳайкал бунёд этилади.

👉 https://effect.uz/4219

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎1
“Сити”, “Тоттенхэм”да йирик ғалаба, “Реал”ни яна Беллингем қутқариб қолди

Бугун АПЛ ва Ла Лигада 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Холанд ва Сондан хет-трик…

👉 https://effect.uz/4220

Telegram | Instagram | You Тube
👍7
⚡️ Улуғбек Рашитов - Париж Гран-Приси чемпиони!

Таэквондо бўйича - 68 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Улуғбек Рашитов Франция пойтахти Парижда старт олган Гран-При турнири ғолибига айланди.

👉 https://effect.uz/4221

Telegram | Instagram | YouТube
👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Гусков дастлабки раунддаёқ мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гусков UFC'да дебют қилди.

👉 https://effect.uz/4222

Telegram | Instagram | YouТube
👍16👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қирғизистонда сиёсатчи Адахан Мадумаров ҳибсга олинди Қирғизистонлик сиёсатчи, депутат Адахан Мадумаров ҳибсга олиниб, эҳтиёт чорасини қўллаш учун Бишкекнинг Первомай туман судига олиб кетилди. 2009 йилда Хавфсизлик Кенгаши котиби бўлган Мадумаров учта модда…
Қирғизистонда давлатга хиёнатда айбланаётган сиёсатчи суддан сўнг ҳибсга олинди

Қирғизистонлик сиёсатчи Адахан Мадумаров 24 октябрга қадар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. У белгиланган вақтгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда Хавфсизлик Кенгаши котиби лавозимида ишлаган Мадумаров учта модда билан айбланмоқда. Хусусан, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш, оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш.

Таъкидланишича, Мадумаров 2009 йил лавозимидан фойдаланиб ҳужжат имзолаган, унга кўра қирғиз томони Тожикистон томонидаги Торт-Кочо ҳудудининг баҳсли участкасини 49 йилга ижарага олган.

Қирғизистон бу ҳужжатни тан олмайди, томонлар Торт-Кочони нейтрал ҳудуд сифатида эътироф этишмоқчи.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
Наманганлик 7 ёшли болакай саҳийлар кўмагига муҳтож...

2016 йил Наманган вилояти Косонсой туманида туғилган Баҳодир Маҳмуджонов юрак пороги хасталиги билан оғрийди.

7 ёшли боланинг навбатдаги операциясига 7 минг АҚШ доллари пул маблағи кераклиги айтилмоқда. Операцияни Ўзбекистонда амалга ошириш имкони йўқлиги учун беморнинг оиласи Россияда бўлиб турибди.

Беморнинг оиласи саҳоватпеша инсонлар кўмагига муҳтож. Яхши кунларда хайр-эҳсон учун имконияти бор биродарларимиз учун қуйида карта рақамлари келтирилган.

Сбербанк: 2202 2063 1917 1307 (Бахтиёр Баратов отаси)
Телефон: +79686230369
Humo: 9860 0801 8887 4988 Ҳакимова Гулноза (онаси)
Онаси: +998913662376
Отаси: +79052841226

Аллоҳ барчамизга икки дунё саодатини бериб, қиладиган яхши амалларимизни кўпайтирсин...
👍12
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология маркази 3 сентябрь куни қандай об-ҳаво ҳукм суриши ҳақида маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4223

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
АҚШда полиция ходими ҳомиладор аёлни отиб ўлдирди

Қайд этилишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 24 август куни юз берган. Огаё штати полициясига шаҳар ҳудудидаги дўконда ўғирлик содир этилгани ҳақида хабар берилгач, тезкор гуруҳ белгиланган манзилга етиб келган. Автомобиллар тўхташ жойида гумонланувчининг машинаси орган ходимлари томонидан қуршаб олинган, бироқ Такия Янг исмли 21 ёшли аёл уларнинг талабларини бажаришдан бош тортиб, ҳаракатни давом эттирган.

👉 https://effect.uz/4224

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎2
Ҳиндистон Қуёшга космик кема учирди

Кеманинг илк парвози Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) нинг веб-саҳифасида жонли эфирда узатилди. Видеони 860 мингдан ортиқ одам томоша қилди, минглаб одамлар эса зонднинг кўтарилишини кўриш учун учириш жойи яқинига йиғилди. Кейинчалик мамлакат космик агентлиги Х ижтимоий медиа платформасида сунъий йўлдош орбитада эканини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4225

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия жануби-шарқига метеорит қулади

Туркия жануби-шарқига метеорит қулади, деб хабар бермоқда TRT Haber телеканали.

Метеорит маҳаллий вақт билан тахминан 20:15 да (Тошкент вақти билан 22:15да) қулаган.

Қулаш вақтида ёнаётган метеорит бўлаклари бир нечта вилоятлар осмонини худди кундузгидек ёритиб юборди
”, — деб хабар бермоқда телеканал.

Қайд этилишича, метеорит, тахминларга кўра, Шанлиурфа вилоятига қулаган ва тушиш жараёнини Малатья, Эрзурум, Элазиг, Газиантеп вилоятлари аҳолиси кўрган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақадар муҳимлигидан огоҳ этади.

👉 https://effect.uz/4226

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Наманганлик "сохта маклер" қўлга тушди

Маълум қилинишича, А.А. жабрланувчи Т.К. билан “Телеграм” мессенжерининг “Аренда квартира” номли гуруҳида танишиб, алдов йўли билан 500.000 сўм миқдоридаги пулларни бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.

👉 https://effect.uz/4227

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди

Тоир Алиматов тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

👉 https://effect.uz/4228

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Энергетика вазирлиги "заправка"ларда кунлик лимит ўрнатилиши хақидаги хабарларга изоҳ берди

Маълум қилинишича, истеъмолчилар қўшимча газ ҳажми хариди юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарорида кўрсатилган тартиб бўйича мурожаат қилиши мумкин. Бунда газ таъминоти ташкилотлари табиий газ ресурслари ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ ажратилган ҳажмлардан келиб чиқиб, буюртмаларни қайта кўриб чиқишга ҳақли.

👉 https://effect.uz/4229

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎9
Ўзбекистоннинг 16 та шаҳарида “Yangi Nafas” югуриш мусобақаси ўтказилди

Ғолиблар учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди.

👉 https://effect.uz/4230

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3😢2