EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистоннинг 25 та туманида чорвачилик кластерлари ташкил этилади – Президент қарори

Ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:

60 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилади;

пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100–150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.

2023 йил 1 декабрдан чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Қўмита кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.

👉 https://effect.uz/4195

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Маҳаллий авиақатновлар терминалининг олд қисми реконструкциядан сўнг яна очилди

Энди транспорт воситаларининг терминал олдига келиши соддалаштирилди. Шундай қилиб, учта алоҳида йўлаклар пайдо бўлди: расмий аэропорт такси хизматлари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, кузатувчи ва кутиб олувчилар автомобиллари, шу жумладан агрегаторлар билан ишлайдиган таксилар учун.

👉
https://effect.uz/4196

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
АҚШ давлат котиби Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан қутлади

Энтони Блинкеннинг қайд этишича, 32 йил давомида АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига умумий садоқат асосида қурилган.

👉
https://effect.uz/4197

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🔥4👍1
Қирғизистонда "Президент кубоги" финали тартибсизликлар билан якунланди

Оммавий тартибсизликларда 100 дан ортиқ одам жароҳат олган.

👉
https://effect.uz/4198

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк Мустақиллик байрами қандай нишонланган?

1991 йил 31 августда Олий Кенгашнинг 6-сессиясида Ўзбекистон мустақил бўлгани эълон қилинган. 1992-йил 1-сентябрьда эса мустақилликнинг 1 йиллиги муносабати билан Тошкентда кенг кўламли байрам тадбирлари бўлиб ўтган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17
Сирдарёда нафақахўр эркак 5 яшар қизга тегажоғлик қилди

Пенсия ёшини ҳисобга олган ҳолда В.Г. Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони умумий режимли колонияда ўташи белгиланди.

👉
https://effect.uz/4199

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6😢2
Ишланмайдиган байрам кунлари учун ходим икки ҳисса ҳақ олади

Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

👉
https://effect.uz/4200

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда калтакланган мактаб директорига ҳимоя ордери берилди, калтакланган шахснинг қамоққа олингани кўрсатилди

Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди, унга шикаст етказган шахс эса қамоққа олинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди ва унинг даволаниши ҳамда соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилди.

Унга тан жароҳати етказган шахсга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22🔥1
Мораторийга тупурган масъуллар: Бухорода арча дарахтлари қўпориб ташланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида камида 20 йиллик арча дарахти қўпориб ташланган. Бу ҳақда Effect.uz’га ҳолатдан хабардор бўлган фуқаро хабар берди.

Маълум бўлишича, йўл қурилиш мутассадилари йўл қуриш мақсадида уларнинг ишларига халақит қилган барча дарахтларни кесиб, қўпориб ташлашган. Ҳолат туманнинг Памуза маҳалла фуқаролар йиғини Юсуф Ҳамадонич кўчасида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2 июндаги 81-сонли фармонида дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга оширилган эди.

Шунингдек, Президентнинг 30 декабрдаги фармони билан, Ўзбекистон ҳудудида дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилган, етказилган зарар 2 баробар қилиб ундирилиши белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢6👎4
Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 август куни "1-Автобус саройи" филиалига бириктирилган "King Long" русумли, давлат рақами 01|824 LKA бўлган 93-сонли "Food city савдо мажмуаси - Юнусобод мавзеси 9-даҳа" автобус йўналиши ҳайдовчиси О.Р. томонидан амалга оширилган.

👉
https://effect.uz/4201

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6🔥4👎3
Шароф Рашидов, Кўкдала, Косонсой, Жалақудуқ: Ер ости сувлари сатҳи пасайган ҳудудлар маълум қилинди

Президентнинг 439-сонли қарорида мамлакатда ер ости сувларига қудуқ бурғилаш ва фойдаланиш бўйича мораторий жорий этилган, ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетган ҳудудлар кўрсатиб ўтилган.

Навоий вилоятида: Нурота тумани;

Самарқанд вилоятида: Нуробод, Пайариқ, Иштихон, Ургут, Қўшработ туманлари;

Жиззах вилоятида: Фориш, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов туманлари;

Қашқадарё вилоятида: Чироқчи, Кўкдала, Косон туманлари;

Наманган вилоятида: Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилоятида: Бешариқ тумани;

Андижон вилоятида: Избоскан, Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа туманлари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
Фарғонада ОАВ ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Эко шаҳарда амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Фарғона шаҳрида матбуот анжумани ҳамда пресс-тур уюштирилди.

Effect.uz мухбири Ҳамиджон Аҳмедовнинг хабар беришича, Фарғонада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Эко шаҳарда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Вилоят экология бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган пресс-тур давомида мутахассислар томонидан керакли маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, журналист ва блогерлар учун шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда шаҳар ҳокими 2023 йилнинг 1-мавсумида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган таклифлар бўйича қилинаётган ишлар бўйича ҳамда 2-мавсумдаги овоз бериш жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
Канселу ва Феликс “Барселона”да, Фати “Брайтон”да, Амрабат эса “МЮ”да…

Трансфер ойнасининг сўнг кунида Топ жамоалар “отларини қамчилашмоқда”.

👉 https://effect.uz/4202

Telegram | Instagram | YouТube
🔥4
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 2 сентябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4203

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3