EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди – Мирзиёев

Ўтмишга назар ташлар эканмиз, аччиқ бир ҳақиқатни тан олишга мажбурмиз: “ўзбек” деганда, фақат эртаю кеч пахта даласида меҳнат қиладиган заҳматкаш инсонлар тасаввур қилинар эди. Афсуски, шу даражага тушиб қолган эдик.

Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Биз бунинг асоратлари билан ҳалигача курашяпмиз.

Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий этилиб, соҳа ўз эгасини топди. Натижада ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтди, тадбиркорлар пахта “ўлпони”дан озод бўлди, мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди. Ўзбекистон халқаро “қора рўйхатлар”дан чиқарилди.

Барчамизнинг фидокорона меҳнатимиз, ғайрату шижоатимиз билан Янги Ўзбекистон орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Халқаро майдонда Ватанимизга нисбатан ҳурмат ва эътибор тобора ортиб бормоқда.

Президент сифатида дастлабки ишларимдан бири қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ўрнатиш бўлди. Йиллар давомида ечимини кутаётган муаммолар ҳал этилди. Бунинг натижасида Марказий Осиё давлатлари билан барча соҳалардаги алоқаларимиз янги босқичга чиқди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎11
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

"Ўлим" гуруҳи "F" бўлди.

Telegram | Instagram | YouТube
👍8
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мактаб директори ўқитувчининг дарс соатини асоссиз камайтирган – Прокуратура Умида Турсунованинг калтакланиши тафсилотларини очиқлади Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги…
Улуғбек Қосимов Умида Турсунова ишини шахсан назоратига олгани маълум қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори Умида Турсунованинг ҳолидан хабар олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига борган.

Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари берган ташхисларига кўра бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона тепа энса соҳаси кўплаб эзилиб йиртилган жароҳатлари, иккала кўз юқори ва пастки қовоқларга қонталашиш диагнози қўйилган.

У.Турсуновага Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали мутахасислари томонидан консультация қилиниб, зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Айни вақтда беморнинг аҳволи барқарор. Уни РШТЁИМ вилоят филиалига кўчириш чораси кўрилмоқда.

Вилоят ҳокими У.Турсуновага шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини ҳамда унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олганини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍39👎11😢10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ

1991 йил 31 август, айнан мана шу кунда Ўзбекистон мустақиллика эришган эди. Ҳар йили 1 сентябрь санасини ўзбек халқи байрам сифатида кенг нишонлаб келади.

Шундай байрамлардан бири Тошкент вилоятида ҳам ўтказилди. Тадбирни очиб бериш учун вилоят ҳокими Зоир Мирзаев сўзга чиқиб, вилоят аҳолисини байрам билан табриклади. Шундан сўнг давлат мадҳияси янграб, ўтган йиллар сарҳисоби ёдга олинди.

Байрамга ташриф буюрган юлдузли меҳмонлар томошабинлар қалбидан жой оладиган куй қўшиқлари билан уларнинг кўнгилларини хушнуд этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Буларнинг бари аҳоли узоғини яқин қилиш учун!», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган шаҳрининг асосий йўли ҳамда Давлатободни Ғирвон ва Ирвадон билан боғловчи кўприкни кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга очиб берди.

Йўлларни реконструкция қилиш, ички йўлларни тартибга келтириш учун ўтган йили 224,7 млрд.сўм ажратилган бўлса, бу йил бу рақам 463,1 млрд.сўмни ташкил қилмоқда.

Яна бир мисол, Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини марказлари билан боғловчи 17,5 км масофада янги йўналишда йўл қуриш ҳамда Норин дарёси устида янги кўприк қуриш ишларига 210,0 млрд.сўм ажратилганлиги вилоятимиз йўлсозлиги тарихида мисли кўрилмаган лойиҳа амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

Янгича қиёфа касб этаётган Наманган вилоятида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Хусусан, жорий йилда барча дастурлар доирасида маҳаллалардаги 1671 та лойиҳада ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига жами 3,2 трлн.сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.
👍14
Қизилтепада ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарга нисбатан 3 млн 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

👉
https://effect.uz/4187

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
"Ғиждувон шашлик"дан ташқари, "Зомин тандир гўшти", "Марғилон адраси" “Марғилон атласи” ва "Қўқон пичоқлари" ҳам патентланди

Шунингдек, юридик ва (ёки) жисмоний шахсларнинг манфаатларини ифодаловчи нодавлат нотижорат ташкилотлар (масалан Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ва ҳ.к.) ва тегишли географик обект жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ҳам географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш учун талабнома беришлари мумкин.

👉
https://effect.uz/4188

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎16👍5
Кузнинг илк куни қандай об-ҳаво билан бошланади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

👉
https://effect.uz/4189

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Tesla компаниясига қарши тергов бошланди

Илон Маскнинг Tesla компанияси АҚШ Адлия вазирлиги ва Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) томонидан ўзининг "42-лойиҳаси" бўйича федерал терговга дуч келмоқда.

👉
https://effect.uz/4190

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марҳамат туманидаги Қирғизистон билан чегара пости очилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимда қатнашиб, икки элни бирлаштирувчи режаларидан яна бири амалга ошгани билан табриклади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Саратоннинг энг хавфли турига қарши даво топилди

Айни пайтда ушбу модда суяк илиги саратонини даволаш учун клиник синовларнинг иккинчи босқичида. Унинг ишлаш механизми ўсмалар атрофидаги толали тўқималарда ферментлар оиласини блокировка қилишдир.

👉
https://effect.uz/4191

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Москва аэропортларида яна чигал вазият пайдо бўлди

Внуковода 10 та рейс кечиктирилди, олтитаси бекор қилинди. Домодедовода 9 рейс кечиктирилди, 14 таси бекор қилинди, Шереметевода учта рейс кечиктирилди, яна учта рейс бекор қилинди.

👉
https://effect.uz/4192

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎1
Юлдуз тоифасига эга меҳмонхоналарга давлат стандарти жорий қилинди

Ўз ДСт 3296:2023 давлат стандарти меҳмонхоналарни балли асосда таснифлаш тизимини белгилайди. Тоифалар “*” (юлдуз) белгиси билан белгиланади ва бешта тоифа бўйича таснифланади. Жойлаштириш воситалари учун – энг юқори тоифа “*****” (беш юлдуз) ва энг паст “*” (битта юлдуз) ҳисобланади.

👉
https://effect.uz/4193

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2🔥1
Шавкат Мирзиёев октябр ойида Хитойга ташриф буюради

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпингнинг Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан йўллаган табригида маълум бўлди.

👉 https://effect.uz/4194

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍283👎7
“Бекобод-Хонобод” чегара пости очилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимда қатнашиб, икки элни бирлаштирувчи режаларидан яна бири амалга ошгани билан табриклади.

Шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида жойлашган “Бекобод-Хонобод” чегара постининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов икки эл вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камерани сезиб қолган эркак белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш фикридан қайтди – Экология вазирлиги

Тошкент вилоятида онлайн кузатув камерасини пайқаб қолган эркак чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаш фикридан қайтди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Экология вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 200 дан ортиқ замонавий 360° даража айланадиган видеокузатув камералари ўрнатилган. Келгусида республика бўйлаб 1000 дан ортиқ бундай камералар ўрнатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
Кўприк, илм масканлари, бозор: Наманганда бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кеча, 31 август куни бир қанча объектларнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Хусусан, Абдураззоқов бир куннинг ўзида Чортоқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб, Бобораҳим Машраб номли хусусий мактаб, Stanford номидаги нодавлат таълим ташкилотининг илк иш кунларида қатнашди.

Шунингдек, бир ой аввалроқ ёниб кетган Чортоқ деҳқон бозори қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Маълумот ўрнида, Чортоқ деҳқон бозорида 5 августдаги ёнғин оқибатида 6 та дўкон, 35 та савдо растаси ёнганди.

Бундан ташқари, Давлатобод туманидаги 8 та маҳалла аҳолисини бир-бири билан боғловчи кўприк фойдаланишга топширилди.

Кўприк 1977 йилда қурилган бўлиб, орада бир марта қайта таъмирдан чиқарилган. 1993 йилда фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганлиги учун кўприкдан транспорт воситалари ўтиши тўхтатилиб, фақатгина аҳоли ўтиши учун рухсат берилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7