EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.

👉 https://effect.uz/4176

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍139
Калининградда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит 16 ёшли қизни ўғирлаб кетди

Маълум қилинишича, йигит қизни уйига олиб кетиб, уйланмоқчи бўлган.

👉 https://effect.uz/4177

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Melek, Genotexnologiya, NVA: “Туронбанк” ОАВ ходимларини йирик лойиҳалар билан таништирди

Хусусан, Зангиота туманидаги 5 гектар майдонда фаолият олиб бораётган “Melek” бренди, Ўзбекистонда ягона “Genotexnologiya” клиник лабораторияси, электротехника саноати учун подстанциялар ва иситиш қозонлари каби 100 турдан ортиқ маҳсулотларни ишлаб чиқараётган “NVA” заводи.

“Туронбанк” молиявий кўмаги билан Туркия ва Хитой давлатларининг сутни қайта ишлаш ва соғиш, уларни сақлаш ҳамда биогаз ишлаб чиқариш каби замонавий технологияларни жалб қилган “Diyora Fayz Gulshani” МЧЖ яқинда Германиядан 800 бош қорамол олиб келди.

Ҳозирги кунда 1000 бошдан ортиқ наслли қорамоллар Европа стандартларига мос равишда боқилмоқда. Натижада, 50 хилдаги юқори сифатли сут ва сут маҳсулотлари, ун маҳсулотлари ҳамда кунгабоқар ёғи экологик тоза хом – ашёлар асосида ишлаб чиқарила бошланди. Асосийси ҳозирда янги “Melek” бренди яратилди.

“Genotexnologiya” клиник лабораторияси 2015 йилда фаолият бошлаган бўлиб, Ўзбекистонда биринчилардан амалий тиббиётда юқори технологияли молекуляр генетик ёндашувларни ишлаб чиқиб, жорий этган бренд ҳисобланади. Клиникада хромосома, ирсий генетик ва онкогематолик касалликлар, тромбофилия билан оғриган беморларга ташхис қўйилади. Шунингдек, кенг кўламли молекуляр генетик, ситогенетик ва клиник қон текширувлари амалга оширилади

“NVA” қўшма корхонаси 1999 йилдан буён Ўзбекистон электротехника саноати учун ўзининг кенг тармоқли хизмат ҳамда маҳсулотларини тақдим этиб келмоқда. Завод қарийб 6 гектар майдонни банд қилган.

Қўшма корхонанинг “Туронбанк” билан ҳамкорлиги 2013 йилдан бошланган бўлиб, молия муассасаси корхонанинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятларни яратиб бераётгани, алоҳида эътирофга сазовор.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
СВВ: "103”га чақирув 8-12 дақиқагача қисқарган

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўрганда ҳис қилади. Шу боис Ўзбекистонда ушбу ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, беморларга халқаро андозаларга мос тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

👉
https://effect.uz/4178

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎4👍2
“Очиқ бюджет”га овоз йиғиш мажбурий меҳнат ҳисобланади!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (16,5 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда (33 миллион сўмдан 49,5 миллион сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

👉
https://effect.uz/4180

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😢5
Вилоятлардан Тошкентга қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди

Транспорт вазирлиги янги ўқув йили бошланиши муносабати билан талабалар ўз вақтида етиб боришлари учун бир неча йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилганини эълон қилди.

👉
https://effect.uz/4181

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Марказий банк OSONʻ тўлов ташкилотига жарима санкциясини қўллади

Ташкилот тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган. Шу сабабли унга нисбатан «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунга асосан жарима санкцияси қўлланган.

👉
https://effect.uz/4182

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
EFFECT.UZ | Расмий канал
🆘“Ҳаммасининг тили бир” — Мактаб директори Сурхондарё вилояти ҳокими билан оғзаки тарзда жанжаллашди Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова лавозимидан озод этилгани учун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов билан даҳанаки жангга…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда ҳоким билан тортишган мактаб директори калтакланди. Педагогнинг аҳволи оғир...

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан даҳанаки жанжаллашган сариосиёлик мактаб директори Умида Турсунов куни-кеча бир қанча шахслар томонидан калтакланган. Унинг аҳволи оғирлиги айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Сариосиёдаги 28-мактаб директори бўлиб ишлаган, У.Турсунова лавозимидан озод этилгани сабаб вилоят ҳокими билан тортишган эди.

Директор шу кунги йиғилишда: “милтиғингиз бўлса отиб ташланг, сиздай вилоят ҳокимига ҳайф”, сўзларини ҳам ишлатган. Йиғилиш якунлангач, тортишган собиқ директор маъмурий қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Кейинчалик, вазиятга Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова аралашиб, унинг қамоқдан озод қилинганини айтган эди.

Турсунованинг синглиси Effect.uz билан боғланиб, опасининг аҳволи оғирлигини, уни калтаклаганлар мактаб ўқувчиларининг яқинлари эканлигини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢30👍15👎8🔥1
Ўзбекистонда Президент фармони билан 286 нафар шахс авф этилди

Афв этилганларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчиларини ташкил этади.

👉 https://effect.uz/4183

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍173🔥29👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Сурхондарёда ҳоким билан тортишган мактаб директори калтакланди. Педагогнинг аҳволи оғир... Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан даҳанаки жанжаллашган сариосиёлик мактаб директори Умида Турсунов куни-кеча бир қанча шахслар томонидан калтакланган.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сариосиёдан хабар: Калтакланган мактаб директорининг яқинлари Президентдан ёрдам сўраяпти

Сариосиёдаги 28-мактаб директори Умида Турсунова калтаклангани ҳақида маълумот берган эдик. Турсунованинг синглиси шундан сўнг видео мурожаат йўллаб, Президент ва Ички ишлар вазирлигидан ёрдам сўради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25😢8👎4
Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 3 та акциядорлик жамиятини бошқариш ваколати берилди

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятининг 8 та устувор йўналиши белгилаб берилди.

👉
https://effect.uz/4184

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сариосиёдан хабар: Калтакланган мактаб директорининг яқинлари Президентдан ёрдам сўраяпти Сариосиёдаги 28-мактаб директори Умида Турсунова калтаклангани ҳақида маълумот берган эдик. Турсунованинг синглиси шундан сўнг видео мурожаат йўллаб, Президент ва Ички…
Сурхондарёда мактаб директори калтакланиши ортидан жиноят иши очилди, гумонланувчи ушланган. Улуғбек Қосимов Сариосиёга йўлга чиққан

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ юз берган вазиятдан чуқур афсусда эканлигини билдирди.

Маълум қилинишича, жабрланувчи тиббиёт муассасига етказилиб, тегишли муолажалар кўрсатилган. Гумонланувчи туман ИИБга олиб келиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган ва назоратга олинган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Умида Турсуновадан хабар олиш учун шифохонага йўлга чиққан.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🔥11👎5
3 йилга "кесилган" Урганчнинг собиқ ҳокими икки ойга бормай қамоқдан озод этилди

Олий суд кассация инстансиясининг 29 августдаги ажримига мувофиқ юқоридаги суд қарорлари ўзгартирилиб, судланган Ш.A. айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани ва иш бўйича йетказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаганини инобатга олган ҳолда унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

👉
https://effect.uz/4185

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎34👍11🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан” – Шавкат Мирзиёев

Биз – низоларни уруш билан эмас, тинчлик билан ҳал этиш йўлини танлайдиган халқмиз. Биз барча халқлар билан ҳамиша муросаи мадора, дўстлик ва ҳамкорликда яшаб келганмиз. Бугунги тараққиёт йўлимизда ҳам айнан шу тамойилларга таянамиз.

Бизга, биринчи навбатда, кучли фуқаролик жамияти зарур, чунки ҳар қандай ислоҳот ҳар биримизнинг юрагимиздан, онгимиздан бошланиши лозим.

Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшашга тайёр бўлишимиз, мамлакат келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, олға қадам босмоғимиз керак.

Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар экан, буни сўз ва матбуот эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.

Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍130👎29😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сурхондарёда мактаб директори калтакланиши ортидан жиноят иши очилди, гумонланувчи ушланган. Улуғбек Қосимов Сариосиёга йўлга чиққан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ юз берган вазиятдан чуқур…
Мактаб директори ўқитувчининг дарс соатини асоссиз камайтирган – Прокуратура Умида Турсунованинг калтакланиши тафсилотларини очиқлади

Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги ҳолати бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Аниқланишича, мактаб директори У.Т. мактаб ўқитувчиси Д.К.нинг дарс соатларини асоссиз равишда камайтириганлиги сабабли турмуш ўртоғи Й.М. томонидан уриб, тан жароҳати етказилган.

Қадй этилишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31👎20
Ўзбекистондаги жами газ захиралари қанчалиги очиқланди

Республикада 296 та нефть-газ кони мавжуд бўлиб, уларда жами 1 трлн 854 млрд кубометр газ захиралари бор. Хусусан...

👉
https://effect.uz/4186

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎2
Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди – Мирзиёев

Ўтмишга назар ташлар эканмиз, аччиқ бир ҳақиқатни тан олишга мажбурмиз: “ўзбек” деганда, фақат эртаю кеч пахта даласида меҳнат қиладиган заҳматкаш инсонлар тасаввур қилинар эди. Афсуски, шу даражага тушиб қолган эдик.

Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Биз бунинг асоратлари билан ҳалигача курашяпмиз.

Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий этилиб, соҳа ўз эгасини топди. Натижада ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтди, тадбиркорлар пахта “ўлпони”дан озод бўлди, мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди. Ўзбекистон халқаро “қора рўйхатлар”дан чиқарилди.

Барчамизнинг фидокорона меҳнатимиз, ғайрату шижоатимиз билан Янги Ўзбекистон орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Халқаро майдонда Ватанимизга нисбатан ҳурмат ва эътибор тобора ортиб бормоқда.

Президент сифатида дастлабки ишларимдан бири қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ўрнатиш бўлди. Йиллар давомида ечимини кутаётган муаммолар ҳал этилди. Бунинг натижасида Марказий Осиё давлатлари билан барча соҳалардаги алоқаларимиз янги босқичга чиқди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎11
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

"Ўлим" гуруҳи "F" бўлди.

Telegram | Instagram | YouТube
👍8
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мактаб директори ўқитувчининг дарс соатини асоссиз камайтирган – Прокуратура Умида Турсунованинг калтакланиши тафсилотларини очиқлади Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги…
Улуғбек Қосимов Умида Турсунова ишини шахсан назоратига олгани маълум қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори Умида Турсунованинг ҳолидан хабар олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига борган.

Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари берган ташхисларига кўра бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона тепа энса соҳаси кўплаб эзилиб йиртилган жароҳатлари, иккала кўз юқори ва пастки қовоқларга қонталашиш диагнози қўйилган.

У.Турсуновага Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали мутахасислари томонидан консультация қилиниб, зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Айни вақтда беморнинг аҳволи барқарор. Уни РШТЁИМ вилоят филиалига кўчириш чораси кўрилмоқда.

Вилоят ҳокими У.Турсуновага шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини ҳамда унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олганини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍39👎11😢10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ

1991 йил 31 август, айнан мана шу кунда Ўзбекистон мустақиллика эришган эди. Ҳар йили 1 сентябрь санасини ўзбек халқи байрам сифатида кенг нишонлаб келади.

Шундай байрамлардан бири Тошкент вилоятида ҳам ўтказилди. Тадбирни очиб бериш учун вилоят ҳокими Зоир Мирзаев сўзга чиқиб, вилоят аҳолисини байрам билан табриклади. Шундан сўнг давлат мадҳияси янграб, ўтган йиллар сарҳисоби ёдга олинди.

Байрамга ташриф буюрган юлдузли меҳмонлар томошабинлар қалбидан жой оладиган куй қўшиқлари билан уларнинг кўнгилларини хушнуд этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Буларнинг бари аҳоли узоғини яқин қилиш учун!», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган шаҳрининг асосий йўли ҳамда Давлатободни Ғирвон ва Ирвадон билан боғловчи кўприкни кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга очиб берди.

Йўлларни реконструкция қилиш, ички йўлларни тартибга келтириш учун ўтган йили 224,7 млрд.сўм ажратилган бўлса, бу йил бу рақам 463,1 млрд.сўмни ташкил қилмоқда.

Яна бир мисол, Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини марказлари билан боғловчи 17,5 км масофада янги йўналишда йўл қуриш ҳамда Норин дарёси устида янги кўприк қуриш ишларига 210,0 млрд.сўм ажратилганлиги вилоятимиз йўлсозлиги тарихида мисли кўрилмаган лойиҳа амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

Янгича қиёфа касб этаётган Наманган вилоятида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Хусусан, жорий йилда барча дастурлар доирасида маҳаллалардаги 1671 та лойиҳада ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига жами 3,2 трлн.сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.
👍14