EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонга фермер керакми ўзи?

Ўзбекистонда фермерлар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашиши тақиқланган. Бу тушунча 2004 йилда Президент имзолаган “Фермер хўжалиги тўғрисидаги” 662-II сонли қонунида ўз исботини топади. Аммо, реал ҳаётда, бу қонун ишлаяптими? Унутилган ва эскирган қонунлардан бири...

Эътибор беринг, давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фермер хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонунчиликда белгиланган тартибда қоплайди, дейилган.

Қорақалпоғистонда сув тақчиллиги кузатилиши натижасида, минглаб шоли майдонлари “йўқ” қилиб юборилди. Бу ишларга Ички ишлар ходимлари жалб қилинди. Сувсиз қолган аҳоли ҳам экин эккан фермерларнинг ҳаракатини қоралади. Кластер “жаноблари” эса фермер бир йил тер тўкиб, йиққан ҳосили учун сариқ чақа ҳам бермади. Берган бўлса ҳам эҳсон сифатида тарқатди.

Савол: Ўзбекистонга фермерлар керакми ўзи? Уларнинг ҳам ортида кимдир туриши зарурми, шунчалик...

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Туронбанк»дан имтиёзли таълим кредити!

«Туронбанк» АТБ 2023 йил олий таълимга қабул қилинган барча талабаларни чин қалбдан табриклайди!

Банк тўлов-контракт асосида ўқишни бошлаганлар учун ҳам жуда қулай таълим кредитларини таклиф этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2👎2
АҚШнинг нефть захиралари 10,6 миллион баррелга камайди

Вазирликнинг аниқлик киритишича, захираларнинг жорий даражаси сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан тахминан 3 фоизга паст, бу йилнинг шу даврига хос вазият ҳисобланади.

👉 https://effect.uz/4168

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил 1 январдан “счётчикларсиз” ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади – Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Республиканинг 7 та вилояти 21 та туманида ер ости сувлари сатҳининг 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб кетаётган ҳолатлари қайд этилиб, мазкур ҳудудларда сувга қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий жорий этилди.

Мораторий жорий этилган ҳудудлар ер ости сувлари ҳолатидан келиб чиқиб, ҳар йили янгилаб борилади ҳамда вазирликнинг веб-сайти ва бошқа очиқ манбаларда эълон қилинади.

Ер ости сувлари сатҳнинг ўртача кўп йиллик сатҳга нисбатан 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ер ости сувларидан фақат ичимлик мақсадларида фойдаланиш мумкин.

Бунда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса бериш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎27👍5😢3
Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик мавзулари ОАВда қандай ёритилиши керак?

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида 2023 йилнинг 28-29 август кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда бўлиб ўтган «Гендер – таъсирчан журналистика. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни ОАВларида қандай ёритиш керак» мавзусида семинар-тренинг маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/4170

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Китоб туманидаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида 3 та хўжалик моллари савдо дўконларининг 36 метр квадрат майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

👉 https://effect.uz/4172

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3😢3👎1
Шифокорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланди

Ушбу турдаги жавобгарлик белгиланиши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олишга, шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

👉 https://effect.uz/4173

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍39
“Ҳақиқатни халқимиз билиши керак” — Шавкат Мирзиёев

Қатағон қурбонлари яшаган маҳаллаларда уларнинг номлари, фаолиятини муҳрлаб қўйилади.

👉 https://effect.uz/4174

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍174🔥67👎4
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 4 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎2
"Абдулла Орипов" фильмининг катта премьераси ўтказилди

Фильмда Абдулла Ориповнинг Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида ўтган ва ижодга илк қадам қўйган болалик йиллари, Тошкент шаҳрида ўтказган талабалик даврлари, ижод намуналарининг илк нашри, унинг шоир бўлиб шаклланишидаги ҳиссиётлари ва туйғулари, шоирга хос севгиси, машҳурликнинг келиши ва Америкада ўтган сўнгги йиллари очиб берилди.

👉 https://effect.uz/4175

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.

👉 https://effect.uz/4176

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍139
Калининградда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит 16 ёшли қизни ўғирлаб кетди

Маълум қилинишича, йигит қизни уйига олиб кетиб, уйланмоқчи бўлган.

👉 https://effect.uz/4177

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Melek, Genotexnologiya, NVA: “Туронбанк” ОАВ ходимларини йирик лойиҳалар билан таништирди

Хусусан, Зангиота туманидаги 5 гектар майдонда фаолият олиб бораётган “Melek” бренди, Ўзбекистонда ягона “Genotexnologiya” клиник лабораторияси, электротехника саноати учун подстанциялар ва иситиш қозонлари каби 100 турдан ортиқ маҳсулотларни ишлаб чиқараётган “NVA” заводи.

“Туронбанк” молиявий кўмаги билан Туркия ва Хитой давлатларининг сутни қайта ишлаш ва соғиш, уларни сақлаш ҳамда биогаз ишлаб чиқариш каби замонавий технологияларни жалб қилган “Diyora Fayz Gulshani” МЧЖ яқинда Германиядан 800 бош қорамол олиб келди.

Ҳозирги кунда 1000 бошдан ортиқ наслли қорамоллар Европа стандартларига мос равишда боқилмоқда. Натижада, 50 хилдаги юқори сифатли сут ва сут маҳсулотлари, ун маҳсулотлари ҳамда кунгабоқар ёғи экологик тоза хом – ашёлар асосида ишлаб чиқарила бошланди. Асосийси ҳозирда янги “Melek” бренди яратилди.

“Genotexnologiya” клиник лабораторияси 2015 йилда фаолият бошлаган бўлиб, Ўзбекистонда биринчилардан амалий тиббиётда юқори технологияли молекуляр генетик ёндашувларни ишлаб чиқиб, жорий этган бренд ҳисобланади. Клиникада хромосома, ирсий генетик ва онкогематолик касалликлар, тромбофилия билан оғриган беморларга ташхис қўйилади. Шунингдек, кенг кўламли молекуляр генетик, ситогенетик ва клиник қон текширувлари амалга оширилади

“NVA” қўшма корхонаси 1999 йилдан буён Ўзбекистон электротехника саноати учун ўзининг кенг тармоқли хизмат ҳамда маҳсулотларини тақдим этиб келмоқда. Завод қарийб 6 гектар майдонни банд қилган.

Қўшма корхонанинг “Туронбанк” билан ҳамкорлиги 2013 йилдан бошланган бўлиб, молия муассасаси корхонанинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятларни яратиб бераётгани, алоҳида эътирофга сазовор.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
СВВ: "103”га чақирув 8-12 дақиқагача қисқарган

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўрганда ҳис қилади. Шу боис Ўзбекистонда ушбу ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, беморларга халқаро андозаларга мос тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

👉
https://effect.uz/4178

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎4👍2
“Очиқ бюджет”га овоз йиғиш мажбурий меҳнат ҳисобланади!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (16,5 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда (33 миллион сўмдан 49,5 миллион сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

👉
https://effect.uz/4180

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😢5