EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мактаб таълимида бошқарув тизими ўзгаради

Энди муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади.

👉 https://effect.uz/4132

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍111🔥2👎1
Ички ишлар ходимлар “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ўқитилади

Жорий йилнинг 1 сентябридан ички ишлар ходимлари “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ўқитилади.  Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.

Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сувни ичволинг, ҳаяжонланманг" - Президент наманганлик мактаб директори билан суҳбатлашди

Суҳбат давомида давлат раҳбари директорлар ойлиги нега бу йилдан эмас келгуси йилдан оширилишига изоҳ берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бўстон ҳокими фермерларга босим қиляптими?

Effect.uz'га Андижон вилояти Бўстон туманидаги “Диёрбек-Дилёрбек” фермер хўжалиги раҳбари мурожаат қилиб, туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний ҳолатлар амалга оширилаётгани ҳақида фикр билдирди.

➡️ Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17
Меҳмонхоналар фаолияти бўйича умумий талаблар қайта белгиланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси қошидаги STQ 4 “Туризм ва маданий мерос” стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан давлат стандарти ишлаб чиқилди.

👉 https://effect.uz/4133

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Польша ва Болтиқбўйи давлатлари Беларусдан “Вагнер”ни чиқариб юборишни талаб қилди

Мариуш Каминскининг таъкидлашича, “Вагнер” жангчилари сабаб чегарадаги вазият ёмонлашмоқда.

👉 https://effect.uz/4138

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎4
Десантис АҚШ президентилигига номзодини қўймайди

Трамп 2024 йил бўлиб ўтадиган сайловда Десантис унга асосий рақиб эканлигини таъкидлаган эди.

👉 https://effect.uz/4135

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Индонезияда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Мазкур зилзила ҳақида USGS маълум қилган.

👉
https://effect.uz/4134

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎3👍2
Вашингтонда ҳаво ҳужумидан сақланиш учун сунъий интеллектдан фойдаланилади

Сунъий интеллект ҳозирги ускуналардан 10 марта фойдали эканлиги таъкидланмоқда.

👉 https://effect.uz/4136

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
Ҳинд ўқитувчиси ўқувчиларга мусулмон синфдошига шапалоқ уришни буюрди

Мазкур ўқитувчи ўқувчиларни шапалоқ уришга ундагани учун Ҳиндистондаги мактаб ёпилди.

👉 https://effect.uz/4137

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎30👍11🔥1
Пресс-турнинг дастлабки куни: Журналистлар Фарғона вилоятидаги талабалар турар жойлари билан танишди 

28-30 август кунлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган Фарғона водийси бўйлаб пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

👉 https://effect.uz/4139

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида келин-куёв фотосессия ўтказди

Тошкент метросида келин-куёв фотосессия ўтказгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Жорий йилнинг 27 август куни метрополитеннинг "Ўзбекистон" йўналишида йўловчилар ноодатий ҳолатга гувоҳ бўлди. Гап шундаки, ёш жуфтлик бахтли кунини метрода тасвирга муҳрлашга қарор қилган.

Йўловчилар ҳам уларни видеога олган. Келин-куёв йўловчиларга табассум қилиб, тўғри тушунишганидан хурсандлигини билдирган ва "Машинасозлар" бекатида тушиб қолишган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎8😢1
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимга Элмурод Эргашович Турсунов тайинланди.

У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎1
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 29 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари 12 072,21 (+2,11) сўм;

1 евро — 13 047,64 (+24,00) сўм;

1 Россия рубли — 126,56 (-1,61) сўм.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3
Эндиликда судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар бепул ва онлайн тезкор равишда тегишли шахсга жўнатилади

Президентнинг тегишли қарорига асосан жорий йил 1 сентябрдан бошлаб:

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг «Тезкор маълумотлар» ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19
Президент қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб:

турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши;

туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши бекор қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢3
Тошкентдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкентда 2023 йилнинг 31 август кунидан 3 cентабрь кунига қадар Мустақиллик байрамига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан:

— Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача (31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача);

– Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача (3 сентябрь куни соат 05:00 дан 09:00 гача) ёпилиши сабабли, кўчанинг кўрсатилган қисми орқали ҳаракатланувчи 141, 51, 97, 140, 22, 38, 58, 98, 18, 196, 97, 57, 67, 2, 16, 26, 80, 81, 12-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати чизмада кўрсатилган кўчалар орқали ташкил
этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7