EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ДХХ кубогининг финал босқичи ўтказилмоқда

Республика бўйлаб минглаб ўғил қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилаётган беллашув ҳал қилувчи паллага келган.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган хаваскор жамоалар энди пойтахтда жам бўлишади. Бу галги воқеликнинг энг муҳим янгилигига эътибор қаратинг. Энди ДХХ кубоги учун қизлар ўртасида ҳам мини-футбол беллашувлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг Республика босқичи 21 – 25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 дан старт олади. Финал 26 август куни соат 18:00 да “Жар” стадионида бошланади.

Бу янги иқтидорлар танлови, салоҳият ва ҳамжихатлик намойиши. Маҳалла юлдузларининг катта спорт сари дадил одими! Уларнинг профессионалларга хос шижоат, техника ва маҳоратига сиз ҳам гувоҳ бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Отлиқ кавалерия паради" ташкиллаштирилмоқда

26 август куни соат 18:30 да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида куч тузилмалари ва Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтади.

@effectuz
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Сувсизликдан пахталар куйиб кетди – Қўнғиротлик фермер дардини кимга айтсин? Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Муҳаммаджон Қорамирзаев Effect.uz’га бу йил туманда сув тақчиллиги кузатилиши ортидан даладаги пахта экинларининг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Беш йилдан бери ёмғир ҳам ёғмайди, сув-ку қийин масала – Обиҳаёт қораўзакликлар дардига дармон...

Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманидаги ОФЙ фуқаролари билан суҳбатлашди. Помидор экиб, томат ёпиш ортидан тирикчилик қиладиган овул фуқаролари самимий, меҳнаткаш инсонлар тоифасига киради. Сув етиб бориши билан томорқадаги экинлар парваришига тушиб кетишади.

Ҳа, Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларига ҳам сув етиб боряпти. Ҳақиқатда 5 йиллик қурғоқчиликдан сўнг ушбу ОФЙда яна ҳаёт қайнайдиган бўлди, ариқлар сув билан тўлиб оқяпти. 97 ёшли бобонинг айтган гаплари эса, юракни тирнайди. “5 йилдан бери ёмғир ҳам ёғмайди, сув кўрганимизга анча бўлиб кетганди. Ҳозир, қанчалик хурсандмиз, билмайсизлар”.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27🔥1
Энди бошқарувчи ташкилотга эга бўлмаган янги турар жой бинолари фойдаланишга қабул қилинмайди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 августдаги “Кўп қаватли уйларни бошқаришни янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, қурувчи ташкилотлар қурилиши тугалланган уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилишлари керак.

👉 https://effect.uz/4079

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон Ўзбекистонга йилига 2 млрд куб метргача табиий газ етказиб беради

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланди.

👉 https://effect.uz/4080

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балиқчидаги бозорда катта ёнғин содир бўлди

Андижон вилояти Балиқчи туманида жойлашган кийим-кечак бозорида катта ёнғин содир бўлди. Ҳозирда бозордаги ёнғинни ўчириш учун вилоят ФВБ ходимлари амалий ишларни олиб боришмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5😢5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
👍222👎30
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги катта ёнғин ўчирилди

Андижон вилояти Балиқчи туманида жойлашган кийим-кечак бозоридаги ёнғин ўчирилди. Мазкур ёнғинни ўчиришга вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва 6 та махсус техника жалб этилган.

Шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам воқеа жойига етиб келган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳиндистон Ойга космик кема учирганда, биз майдай-чуйдалар билан оворамиз” — муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари айрим шахслар томонидан фатво чиқариб юборилаётганини танқид қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎1
Абу Райҳон Беруний номидаги мукофот таъсис этилмоқда

Президентнинг “Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНEСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

👉 https://effect.uz/4081

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Администрациясининг янгиланган таркиби тасдиқланди

Сардор Умурзоқов Ўзбекистон президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

👉 https://effect.uz/4082

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎15🔥3😢1
Бепул метробус йўналиши ташкил қилинди

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг Шаҳристон ва Туркистон бекатлари вақтинчалик ёпилиши муносабати билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан 2023 йил 26 август кунидан бошлаб 2м-сонли “Юнусобод 12-даҳаси – Шаҳристон метроси” оралиғида вақтинчалик хизмат кўрсатувчи бепул метробус йўналиши ташкил этилмоқда.

Мазкур ташкил этилаётган вақтинчалик метробус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони "King Long" русумли автобуслар асосида 10 та, йўналишнинг иш тартиби 3 дақиқалик оралиқ интервал билан соат 05:00 дан 00:00 га қадар этиб белгиланган. Йўналиш Юнусобод мавзеси 12-даҳа бекатидан Юнусобод, Туркистон ва Шаҳристон метро бекатлари орқали тўхтаб ҳаракатланиши маълум қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14😢1
Аббос Файзуллаев, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва бошқа бир қатор спортчилар тақдирланди

Президент фармони билан кўплаб спорт мутахассислари ва спортчилар турли унвонлар билан мукофотланди.

👉 https://effect.uz/4083

Telegram | Instagram | YouТube
👎16👍5
Беллингем яна қутқарувчи ролида, “Челси” ўзига келмоқда

“Реал Мадрид” меҳмонда қийин ғалабани қўлга киритди. “Челси” ўз уйида “Лутон Таун”га имконият қолдирмади.

👉 https://effect.uz/4085

Telegram | Instagram | YouТube
👍1
Эндиликда 15 ёшга тўлмаганлар ҳам ишлаши мумкин

“Маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/4086

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍8
⚡️ Артур Гулиев - Жаҳон чемпиони!

Германиянинг Дуйсбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/4087

Telegram | Instagram | YouТube
👍16🔥1
Пингвинларнинг жўжалари ҳалокатли тарзда йўқ бўлиб кетди

Антарктида тадқиқотчиси доктор Питер Фретвелнинг сўзларига кўра, вайронагарчилик келажакдаги воқеаларнинг хабарчисидир.

👉 https://effect.uz/4084

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5😢3
Президент қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан боқиб, кўпайтириладиган ва сақланадиган ҳайвонлар, жумладан, уй ҳайвонлари босқичма-босқич идентификация қилинади ва уларнинг электрон ҳисоби юритилади.

Идентификация марказини жойлаштириш учун хусусий мулк сотиб олиш, таъмирлаш, янги бино ва иншоотлар қуриш ҳамда лабаратория асбоб-ускунлари ва жиҳозларини харид қилишга 50 млрд сўмгача молиялаштиришга рухсат берилади.
👍125👎5
Жиззахда зилзила бўлди

Бу ҳақида Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

👉 https://effect.uz/4088

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6