Шавкат Мирзиёев Қорабоғда Ўзбекистон номидан қурилган мактабга борди
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, биринчи хоним Меҳрибон Алиева Фузулий туманида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍105👎21🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тахтакўпирдаги Белтов ОФЙда шоли экилмаганми? Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманидаги “Белтов” овул фуқаролар йиғинига бордик. Олис ҳудудлардан бири бўлган бу ОФЙда фуқаролар бунгача сув кутиб яшаган. Буни одамларнинг гап-сўзларидан, кўзларидан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сувсизликдан пахталар куйиб кетди – Қўнғиротлик фермер дардини кимга айтсин?
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Муҳаммаджон Қорамирзаев Effect.uz’га бу йил туманда сув тақчиллиги кузатилиши ортидан даладаги пахта экинларининг ярмидан кўпи қуриганини маълум қилди.
Фермер шоли экилиши ортидан бизга сув етиб келмаяпти деган, фикрдан йироқда.
Ҳақиқатда, экин сув ичиши учун сабаблар бор, масалан: Амударёга масофанинг узоқлиги, сув каналлари, зовурларнинг етарлича таъминланмаганлиги, сув тақсимотининг адолатли эмаслиги, фермернинг сўзларига яққол исботдир.
Далада экин кўп, буғдой ҳам бор. Аммо ризқ-рўзимизнинг бир қисми бўлган ғалла, айтсак ишонмайсиз, ҳатто иккинчи сувини ичмасдан қуриб, нобуд бўлган. Фермер бу ҳолатларга тўғри баҳо берадиган адолатли раҳбарлардан ёрдам кутмоқда.
👉 Тўлиқ видео

👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Евгений Пригожин ҳалок бўлди — Россия24
Россиянинг амалдаги ҳукуматига нисбатан ҳарбий тўнтариш қилишга уринган Евгений Пригожин икки ой ўтиб, самолёт қулаши оқибатида вафот этди.
«Росавиация» самолёт бортида Пригожин бўлганини тасдиқлади.
Бортда бўлганлар рўйхати:
Пригожин Евгений
Пропустин Сергей
Макарян Евгений
Тотмин Александр
Чекалов Валерий
Уткин Дмитрий («Вагнер»қўмондони)
Матусеев Николай
Экипаж аъзолари:
Левшин Алексей — қўмондон;
Каримов Рустам — иккинчи учувчи;
Распопова Кристина — стюардесса.
@effectuz

😢20👍19👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон ойни забт этган давлатлар қаторига қўшилди
Ҳиндистоннинг “Чандраяан-3” қурилмаси Ой юзасига қўнди. Бу жараённи Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам жонли эфирда кузатиб турди.
Эндиликда Ҳиндистон Ой юзасига космик аппаратини қўндиришга эришган тўртинчи давлатга айланди - бунгача бу ишни СССР, АҚШ ва Хитой уддалаганди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ҳиндистоннинг “Чандраяан-3” қурилмаси Ой юзасига қўнди. Бу жараённи Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам жонли эфирда кузатиб турди.
Эндиликда Ҳиндистон Ой юзасига космик аппаратини қўндиришга эришган тўртинчи давлатга айланди - бунгача бу ишни СССР, АҚШ ва Хитой уддалаганди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлади
Сафар давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади.
Шунингдек, Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

👍75👎5🔥1
Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 15 августдан 15 сентябрга қадар «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги ўтказилмоқда.
Сирдарёдан бошланган Кинокарвон сафари Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам бўлиб ўтган. Кинокарвоннинг илк манзили Сирдарёнинг Янгиер ва Ширин шаҳарларида таниқли киноижодкорлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Г.Саъдуллаева, актёрлар Ш.Комилов, О.Ҳақбердиев, М.Саъдуллаева, С.Мухторов, У.Шодмоновлар билан учрашув ташкил этилди.
Халқ билан учрашувдан сўнг киноижодкорлар Янгиер шаҳридаги Мурувват уйига ҳам ташриф буюриб, беморлар ҳолидан хабар олишди.
Шу билан бирга, Кинокарвон доирасида «Бардош» ва «Судья» бадиий фильмлари намойиш этилди.
Ушбу киноойлик давомида 50 дан ортиқ бадиий, анимацион ва ҳужжатли фильмларнинг намойишлари ўтказилади. Бундан ташқари юртимиз телеканалларида ҳам миллий фильмларнинг телевизион намойиши бўлиб ўтади.

👍17👎8