EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Жаҳолатга қарши маърифат” – Бухорода маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

Бухоро вилоятида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтяпти.

Бугун, 21 август кунидан бошлаб, Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида Бухоро вилоятида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди. Тадбирда Республика бўйича барча вилоятларда фаолият юритиб келаётган 219 та туман, шаҳар бош имом-хатиблари ташриф буюрган.

Тадбирнинг асосий қисми Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида бошланган.

Умумтаълим мактабларда ҳам ўқувчиларнинг ота-оналари ва битирувчи синф ўқувчилари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли учун маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎3😢1
Москвадаги барча аэропортлар ёпилди. Нега?

Санкт-Петербургдан Москвага учаётган камида иккита самолёт қайтиб кетган.

👉 https://effect.uz/4041

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Шоли экиш гуноҳ бўлса, уни бузиш савобми? Кегейлидан махсус репортаж... Effect.uz Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида шоли майдонлари бузилаётган навбатдаги фермер билан суҳбатлашди. Фермерга кўра, унга тегишли бўлган ер майдони чорвачиликка ихтисослаштирилган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шоли эккан фермерлар йиғлаяпти, биз эса чўмилмаяпмиз – Мўйноқдаги Қоражар ОФЙдан репортаж

Мўйноқ туманидаги Қоражар ОФЙга бордик, у ер туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, асосий драйвери чорвачиликдир. Бироқ, сув тақчиллиги чорванинг ҳам тақдирини мавҳум қолдирмоқда.

Шоли экмасдан сувни бизга юборинг, деяпти қоражарликлар. Фермерлар шоли экиб йиғлаяпти, биз 3 йилдан бери чўмилмаймиз дейди, ёши улуғ отахонлардан бири. Бўлиши мумкинми?

Қишлоқда тоза ичимлик суви филтрлари ишлаб турибди, аҳоли учун керакли шароитлар яратилган. Ҳақиқатда олис қишлоқ, бироқ бу ерга келадиган сувнинг ўзи Амударёда борми?

Шоли умуман экилмаган тақдирда ҳам, қисқартирилган майдонлардан ортган сувни фақат чорва учун ишлатиш увол эмасми?

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎4
⚡️ Расман! Сентябрь ойидан бошлаб ўқувчилар ўзлари ўқишни истамаган фанлардан бош тортишлари мумкин

Янги 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб 10-11-синф ўқувчилари кимё-биология, математика-физика, тарих-ҳуқуқ, она тили-адабиёт каби йўналишлар бўйича фанларни танлаш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, мажбурий фанлар сони 14 тадан 8 тага қисқартирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда метан газ нархи кўтариляптими?

Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги “Газ компрессор” МЧЖга қарашли АГТШКда бир куб метан нархи 3200 сўмгача оширилган. Бу ҳақда нарх кўтарилганидан норози фуқаролар мурожаат қилган.

Айни кунларда Ўзбекистонда метан газ нархи 2600 сўмдан 2900 сўмгача сотилмоқда. Аммо Боғотдаги газ “заправка”сида нарх кескин фарқ қилади.

Энергетика вазирлиги 31 июль куни Республика бўйича метан “заправка”ларга табиий газ белгиланган талабга асосан етказиб берилаётганини маълум қилган.

“Метан “заправка”ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ. Агар заправкаларда газ нархининг асоссиз оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишингиз мумкин”, дейилади вазирлик хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Венгрияда Эрдўған билан кўришди, стадионда жаҳон чемпионатини томоша қилди

Президентнинг Венгрия амалий ташрифи самарали учрашувларга бой бўлди. Будапешт шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида Шавкат Мирзиёев қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 20 ёшли аёл ўз жонига қасд қилган

Кеча, 20 август куни Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли аёл яшаш уйида ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертиза тайинланган.

“Текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади прокуратура хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Туронбанк 10 млнгача онлайн микроқарз таклиф қилмоқда!

🔹Бунинг учун банкнинг янгиланган MyTuron мобил иловасини юклаб олишнинг ўзи кифоя.

Қулайлиги:

Банк мижози бўлишингиз шарт эмас;

Онлайн кредитни Туронбанк картаси ёки бепул виртуал картага олиш мумкин;

Онлайн микроқарз 12 ой муддатга ажратилади.

🔹Кредитни расмийлаштириш учун иловани юклаб олинг:

PlayMarket|Appstore

Техник хизмат кўрсатиш - @turonbank_mobile_support

Қисқа рақам: 1220

Сайт|Телеграм|Facebook|Instagram|YouTube
👍6
Ленинграддаги ЙТҲда асли ўзбекистонлик бўлган икки шахс ҳалок бўлди

Воқеа сабаблари ва ҳолатлари йўл ҳаракати полицияси инспекторлари томонидан ўрганилди.

👉 https://effect.uz/4042

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😢5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Андижон вилоятида катта миқдордаги наркотик моддани мусодара қилди

@effectuz
👍9👎2
🗣Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг 22 августдан янгиланган расмий курслари бўйича маълумот.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢7👍3
Кириш имтиҳонларида энг паст баллни қайси вилоят абитуриентлари олгани маълум бўлди

Жорий йилда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 18 минг 7 нафарни ташкил этган.

👉 https://effect.uz/4043

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
Темир йўл транспортида энг кўп қайси юк тури ташилмоқда?

Магистрал темир йўл транспорти орқали 36,3 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

👉 https://effect.uz/4044

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Эронда аёллар ҳижоб ўрамаса 10 йилгача қамалиши мумкин

Эрон парламент комиссияси ҳижоб тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жазони кучайтиришни маъқуллади.

👉
https://effect.uz/4045

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍37👎15
Қуръонни ёқиб юборган шахс калтакланди

Стокголмда Қуръонни ёқиш билан акциялар уюштирган муҳожирга ҳужум қилишган.

👉
https://effect.uz/4046

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍65🔥6👎2😢2
Испания маликаси ҳарбий хизматда!

Испания қироли Филипп VI нинг тўнғич қизи уч йиллик армияга юборилди.

👉
https://effect.uz/4047

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍30🔥3👎2