EFFECT.UZ | Расмий канал
17.5K subscribers
58.4K photos
11.7K videos
23 files
57.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан телефонда мулоқот қилди

Дмитрий Песков:
Владимир Путин Беларус президенти Александр Лукашенко, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Сирдарё” газетаси ходимлари иқтисодий қийинчилик сабаб таътилга чиқарилди

15 июндан Сирдарё вилоятидаги “Янги Сирдарё” газетаси ходимлари ёппасига меҳнат таътилига чиқарилганлигини ходимларнинг ўзлари ижтимоий тармоқларда маълум қилишган.

“Zoʼr tv“ мухбирининг таъкидлашича, 60 йиллик газета тарихида бундай ҳолат илк маротаба кузатилган. Бунинг сабаби эса молиявий аҳвол ва тиражнинг камайиб кетганлиги бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қозоғистон президенти Тўқаев Путинни қўллаб-қувватлашдан бош тортди

Путиннинг ўзи қозоғистонлик ҳамкасбига қўнғироқ қилди, бироқ у Пригожиннинг исёни Россиянинг ички иши эканини айтди, бу ҳақда Қозоғистон каналлари хабар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Бош кўтарган ҳарбийлар Воронежга етиб келгани, у ерда отишмалар бўлаётгани айтилмоқда.

Пойтахт Москвага 7 ярим соатлик масофа қолди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартираси яқинида иккита портлаш юз берди ва отишмалар бошланди.

"Вагнер" одамлардан Жанубий ҳарбий округ штаб-квартираси биносидан камида икки километр узоқликда ҳаракатланишни талаб қилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Президент қаттиқ адашди» — «Вагнер» ХҲК раҳбари Путинга жавоб қайтарди

«Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотига жавоб қайтарди.

Путин ўзининг мурожаатида Олий Бош қўмондон сифатида мамлакатни, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш учун барча ишни қилишини маълум қилди.

Шунингдек, РФ президенти Пригожиннинг хатти-ҳаракатларини давлатга нисбатан “ҳиёнат” деб атади. Бироқ Пригожин Путиннинг сўзларини мутлақо инкор қилмоқда.

Давлатга ҳиёнат қилиш тўғрисида, Президент қаттиқ адашди, биз ватан ҳимоячиларимиз. Биз жанг қилдик ва жанг қиляпмиз.

“Вагнер” ХҲК ФСБ президентини ёки кимнингдир талабини бажаришга мажбур эмас. Чунки биз мамлакат коррупция, ёлғон ва бюрократия ичида яшашини истамаймиз.

Биз Африкада жанг қилган вақтимиз “Бизга Африка керак” дейишди, аммо кейинчалик биз у ердан чиқиб кетишга мажбур бўлдик.

Чунки ажратилган маблағларни барчасини “еб юборишди”. Украина билан можаро бўлганида, биз жанг қилдик, аммо улар яна ўғирлашни бошлашди ва тежашни бошлашди.

Аммо “кимдир” Москвага боришини айтганда, улар ҳеч нарсани тежашмаяпти. Энди улар тинч аҳолига самолёт ва вертолёт орқали ҳужум қилишни бошлашди
”, — деди Пригожин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Путин Кремлни тарк этмаган» — Песков

Россия президенти Владимир Путин Кремлни тарк этмаган, у иш жойида. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Президент Кремлни тарк этмади, у иш жойида”, — деди Песков.

Аввалроқ Россиянинг норасмий Телеграм каналлари Владимир Путин Кремльни тарк этгани тўғрисида хабар беришган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Бу - Путин йиқилишининг бошланиши» — Раббимов

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Россия ичида содир бўлаётган воқеаларга изоҳ берди.

Украина уруши, кейинги ойларда Россия худудига кўчган эди. Мана энди, бу уруш Россия элитаси ичига ўтти.

Уруш, Путиннинг командаси ичида бошланди. Кремлда энди олдинги бирлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик йўқ. Энди, бу инқироз, фақат кучайиб, чуқурлашиб боради.

Бу - Путин йиқилишининг бошланиши. Пригожин бу ишларни чуқур ўйлаб, кейин бошлади. Унда А, Б, С планлар бор бўлиши керак. Пригожин Путинни яхши билади, кимлар нима қилишини яхши билади.

Демак, Пригожинни қуршовга олиш ва хавфсизлантириш тез ва осон бўлмайди. Путин учун, келаси йилги президентлик сайловлари – кейинги “проблемага” айланди.

Ҳозир – команда ичидаги ўзбошимчаларни тезда жазолаш керак. Акс ҳолда, унинг банда бўлиниб, бош қароқчига исъён каттариб кетади. Ажойиб жараёнлар бошланди..
.”, — деб ёзди сиёсатшунос.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чечен бўлинмаларининг катта ҳарбий техника колоннаси Ростов-Дону томон кетмоқда

Чеченистон республикаси ҳарбий колонаси "Вагнер" ХҲК" базаси жойлашган Ростов-Дону томон ҳаракатланишни бошлади. Бу ҳақда норасмий Телеграм каналлар хабар бермоқда.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, колонна бир неча километрга чўзилган.

"Ахмат" бўлинмаларининг хавфсизлик кучлари зирҳли техникалар, шахсий автомобиллар ва ҳарбий юк машиналарини бошқариб келмоқда.

161.ru нашри манбасига таяниб хабар беришича, Ростов-Дону вилоятига икки юзга яқин ҳарбий хизматчи юборилган.

Режага кўра, улар шаҳар марказида мина тўсиқларини ўрнатаётган “Вагнер” қирувчиларини қуролсизлантиришлари керак.

"Россия гвардиясининг Чеченистон Республикасидаги жангчилари аллақачон кескинлик зоналарига жўнаб кетишган", - деди Қодиров.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Зеленский ҳарбий исёнга муносабат билдирди

Украина президенти Владимир Зеленский “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин томонидан бошланган ҳарбий исёнга муносабат билдирди. Бу ҳақда Украина Президентининг телеграм каналида ёзилган.

“Зулм йўлини танлаган ҳар бир кимса охир-оқибат ўз бошини ейди. Минглаб аскарларни қирғинбаротга юборади, пировардида эса ўзи қуроллантирган шахслардан ҳимояланиш учун Москва вилоятида баррика ортига яширинади. Россия узоқ йиллар ўз заифлиги ва бошқарувдаги ўқувсизлигини пропаганда йўли билан ниқоблаб келди. Энди бош-бошдоқлик шу қадар кучайдики, ойни этак билан ёпиб бўлмай қолди”, – деб ёзди Украина раҳбари.

Зеленский ҳозирги вазиятда рус қўшинини Украина тупроғидан олиб чиқиш кетиш ақлли қарор эканини урғулади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аукционда ғолиб бўлганмиз. Лекин бизни сарсон қилишмоқда…!"

Тошкент вилояти Зангиота туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаро Effect.uz'га мурожаат қилиб, аукционда ютиб олинган ери Мажбурий ижро бюроси томонидан топширилмаётганлигини таъкидламоқда.

Мурожаатчининг қўшимча қилишича, ушбу ер учун бир йилдан ортиқ вақт давомидан солиқлар ҳам ундирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Путин Эрдоғанга қўнғироқ қилди

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған билан телефон орқали гаплашиб, қуролли исёнга уриниш муносабати билан мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.

Туркия томонининг ташаббуси билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркия Республикаси Президенти Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия президенти қуролли исёнга уриниш муносабати билан мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот берди”— дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Эрдоған Россия раҳбариятининг қадамларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Путин Пригожинни йўқ қилишни режалаштирмоқда — Манба

Путин Пригожинни йўқ қилишни ва Вагнер жангариларига амниция ваъда қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штабига яқин манба хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Путин Москвада “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси билан тўқнашувга бормасликни ва ёлланма аскарлар бошлиғи Евгений Пригожинни йўқ қилиш вазифасини қўяди.

РФ Қуролли Кучларида Пригожиннинг Москвага ўтишини тўсиб қўядиган “жиддий кучлар” йўқ.

Айни дамда Вагнерга қарши асосий қисм фронтда ишламайдиган барча бўлинмалардан йиғилмоқда: Чечен қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва ФХХ.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Россияда ҳарбий ҳолатни бузганлар 30 суткагача қамалиши мумкин

Владимир Путин ҳарбий ҳолатни бузганлик учун жарима ва 30 суткагача маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Шунингдек, қонунда маршрут картаси бўлмаган тақдирда, жарима тўлангунга қадар йўловчи ташишни кечиктириш имконияти ҳам киритилган.

Ҳарбий ҳолат тўғрисида" ги қонун, федерал қонунлар ва Россия Федерациясининг ҳарбий ҳолат тўғрисидаги бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган нормаларга риоя қилмаганлик учун фуқаролар минг рублгача жаримага тортилади ёки 30 кунгача маъмурий қамоққа олинади.

Мансабдор шахслар ҳам 2000 рублгача жарима тўлаши ёки 30 кунгача маъмурий ҳибсга олиниши мумкин
”, — дейилади қарор матнида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Биз сизлар томонда! Сизлар ватан учун жанг қиляпсизлар» — ростовликлар «вагнерчи»ларни қўллаб-қуватламоқда

Ростов-на-Дону марказидаги одамлар “Вагнер” ХҲК жангчиларига яқинлашиб, уларни қўллаб-қувватламоқда. Руслар “вагнерчилар”га ҳаттоки егулик ҳам тарқатмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Самарқандда 50-55 йиллик қайрағоч дарахтлари кесиб ташланди

Ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.

👉 https://effect.uz/3420

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Туркия Россиядаги вазиятни тартибга солишга ёрдам беради

Туркия Россиядаги вазиятни тартибга солишга ҳисса қўшишга тайёр, деди Президент Режеп Тоййип Эрдоған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда.

Суҳбат чоғида Россиядаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинди. Президент Эрдоған, Туркия воқеаларнинг тинчлик ва осойишталикда тезроқ ҳал этилишига ҳисса қўшишга тайёр эканлигини маълум қилди”, - деди Туркия раҳбарининг идораси.

Эрдоған, соғлом фикр билан ҳаракат қилиш муҳимлигини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, Россиядаги воқеалардан ҳеч ким манфаат кўрмаслиги керак.

Путин ва Эрдоған ўртасидаги суҳбат Анқара ташаббуси билан бўлиб ўтган. Кремль маълумотларига кўра, Путин Туркия президентини қуролли исёнга уриниш муносабати билан мамлакатдаги вазият ҳақида хабардор қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Путин маҳкумларга шартнома асосида хизмат қилишига рухсат берди

Россия президенти Владимир Путин судланган фуқароларни ҳарбий хизматга жалб қилиш тўғрисида қонунни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Россия Федерацияси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузилиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилди. Эндиликда судланган фуқаролар ҳам ҳарбий хизматда шартнома асосида хизмат қилишлари мумкин.

Оғир жиноятларни содир этган, террорчиликда айбланиб озодликдан маҳрум этилганлар бундан мустасно
”, — дейилади РФ Конституциявий қўмитасининг хулосасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Москвада 26 июнь, дам олиш куни деб эълон қилинди

Москва мери Сергей Собянин мамлакатдаги вазиятни инобатга олиб, 26 июнни дам олиш куни деб, эълон қилди.

Хавфларни минималлаштириш мақсадида мен тезкор штаб доирасида, душанба кунини дам олиш куни деб эълон қилишга қарор қилдим – давлат органлари ва узлуксиз циклдаги корхоналар, ҳарбий-саноат комплекси, шаҳар хизматлари бундан мустасно.

Иложи борича шаҳар бўйлаб саёҳат қилишдан тийилишингизни сўрайман. Муайян блокларда ва маълум йўлларда ҳаракатлар чекланиши мумкин
”, — деди Собянин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport