EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🇧🇪🇺🇦 Бельгия ҳукумати Украинага 92 миллион евро миқдоридаги ёрдам пакетини ажратади, бу ёрдам Россия Федерациясининг музлатилган активлари ҳисобидан тўланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎10
Абдумалик Халоков ва Руслан Абдуллаев финалга чиқди

Холаков қирғизистонлик, Абдуллаев эса озарбайжонлик боксчини мағлуб қилди.

👉 https://effect.uz/3140

Telegram | Instagram | YouТube
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди тўхтарсизлар! Термиз ота зиёратгоҳига ширк ва бидъат учун борманг...

Effect.uz ходимлари 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Сурхондарёдаги Ал-Ҳаким Ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишди. Мухбирларимиз зиёрат чоғида улуғ аждод қабрини тавоф қилаётган бир қанча зиёратчиларнинг турли шаклда бидъат ва ширк амалларни ошираётганига гувоҳ бўлишди.

Яъни, бу ерда эҳсон сандиқчаси бўла туриб, айримлар қабр тоши олдига пул ташлашади, қабр тошига эса тавоф қилишади. Ваҳоланки, қабр тоши олдига кўрга хасса қилиб, “Ҳурматли зиёратчилар, қабр тоши ва деворлар тавоф қилинмайди”, дейилган бўлса ҳам одамлар улкан гуноҳ қилишдан тойишмаяпти.

Зеро бу амаллар энг оғир гуноҳлардан бири бўлиб, бу ҳақда Моида сурасининг, 90-91 оятларида Аллоҳ таоло мўминларга қарата бундай хитоб қилган: “Эй иймон келтирганлар, хамр (маст қиладиган ичимлик ичиш), қимор (ўйнаш), тиклаб қўйилган бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган нопок ишдир.

Бас, ундан узоқ бўлингиз, шояд нажот топсангизлар! Хамр ва қимор сабабли шайтон ўрталарингизга бузғу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!”.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍30😢2👎1
🇲🇩 Молдова аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи республиканинг НАТОга киришига қарши чиқди, молдоваликларнинг атиги 21 фоизи альянсга қўшилиш эҳтимолини қўллаб-қувватлади.

Бундай маълумотлар Молдованинг Date Inteligente (iData) маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш компанияси томонидан тақдим этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎4
Тошкентда Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари учун “Destination Forum”и ўтказилади

Ўзбекистонга келувчи туристлар сонини кўпайтириш мақсадида жорий йилнинг 10-17 май кунлари Германиянинг 80 нафар туристик операторларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилмоқда.

👉 https://effect.uz/3141

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎3
⚡️Ўзбекистонлик еттинчи боксчи финалга йўл олди

Мезбон боксчилар иштирок этган ярим финал жанглари тугади. Якуний натижалар билан танишинг.

👉 https://effect.uz/3142

Telegram | Instagram | YouТube
👍16👎3
🇩🇪🇷🇺 Германия ички ишлар вазири Фезер россиялик спортчиларга виза бермасликни таклиф қилди

Унинг сўзларига кўра , Россияни спорт майдончаларидан «ўз тарғиботи учун саҳна сифатида» фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилиш керак.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎30👍20🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни татбиқ этиш” IIХалқаро форуми бўлади

Ушбу форум жорий йилнинг 18 май куни "Hilton" меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎22👍4
🇺🇦🇷🇺 “Фронт чизиғидан Севастопол кўрфазидаги “Калибр” ракеталарини олиб юрувчи ҳарбий кемаларгача бўлган масофа 298 км 700 метр эканлигини англаган пайтингизда”

Владимир Зеленский ва Буюк Британия бош вазирининг ҳарбий самолётда акс этган суратини Украина Мудофаа вазирлиги юқоридаги изоҳ билан Twitter'га жойлади.

Ушбу изоҳ Буюк Британия томонидан Украинага берилган, 250 кмгача бўлган масофани бехато урувчи “Storm Shadow” ракеталарига ишора ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25👎17🔥2
O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлади

O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍77👎33😢3🔥1
🇰🇿🇹🇼🇨🇳 Тоқаев Хитой матбуотига берган интервьюсида Тайван ҳақида берилган саволга жавоб берди:

“Иккита Хитой бўлмаслиги керак. Тайван Хитойнинг бир қисмидир”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎37👍32
🇺🇦🇷🇺⚡️“Украина Қуролли Кучлари 3 кунлик қарши ҳужум операциялари давомида Бахмут йўналиши бўйича 17,3 км² майдонни озод қилди”, – Украина Қуролли кучлари Шарқий гуруҳи матбуот котиби Череватий.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍36👎17🔥1
🇺🇦 Бахмутнинг шимолий қисми айни дамда ёнмоқда. Шаҳар бутунлай вайронага айланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢16👍7
🇦🇲🇦🇿 Кавказда вазият таранглашмоқда

Кеча Арманистон билан Озарбайжон чегарасида навбатдаги кескинлашув юзага келган. Натижада бир нафар Озарбайжон аскари ҳалок бўлган. Арманистон томонда ҳам бир нафар қурбон борлиги айтиляпти. Расмий Ереваннинг таъкидлашича, кескинлашув натижасида Озарбайжон катта йўқотишларга дуч келган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢13👍11
🇹🇷⚡️Эрдўғон сайловларда мағлубиятга учраган тақдирда президентликдан кетишга ва ҳокимиятни демократик йўл билан тарк этишга тайёрлигини айтди

Эрдўғон, шунингдек, АҚШнинг Россия Федерациясига нисбатан салбий муносабати туфайли Путин билан алоқаларни тўхтатишни ҳеч қачон ўйламаганлигини ҳам таъкидлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍60🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿🇦🇲 “Озарбайжон Қуролли кучлари Арманистон Қуролли кучларининг зарба ва разведка учувчисиз учоқларини бошқаришда фойдаланилган шахсий таркиби ва қўмондонлик машинаси бўлган “КамАЗ”ни йўқ қилди. Улардан Озарбайжон армиясига қарши провокациялар уюштириш учун фойдаланилган” – Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍29🔥1😢1
🇪🇺🇺🇦 Ғарбнинг келажакда Украинани қўллаб-қувватлаш даражаси қарши ҳужумнинг муваффақиятига боғлиқ – Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Андрей Сибига.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎4
🇮🇳🇬🇧 Ҳиндистон мустамлака даврида Буюк Британияга олиб кетилган минглаб қимматбаҳо артефактларни қайтариш учун узоқ муддатли дипломатик кампанияни бошламоқчи – Telegraph

Нью-Деҳли дунёдаги энг машҳур “Кўҳинур” олмосларидан бирини қайтармоқчи. Бу Лондон ҳали дуч келмаган артефактларни қайтариш учун энг катта талаб бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍41