EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🇮🇷 Эроннинг “Жаван” нашри хабар беришича, ШҲТга тўлақонли аъзо ва кузатувчи сифатида аъзо бўлишни хоҳловчилар сафи ортиб бормоқда.

Потенциал номзодлар орасида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Туркия, Шри-Ланка, Непал ва Камбоджа бор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35👎2
🇿🇦🇷🇺🇺🇸 Жанубий Африка Россия армиясини ўқ-дорилар ва қурол-яроғ билан таъминлаган, - АҚШ элчиси.

Унга кўра, Қўшма Штатлар 2022 йил 6-8 декабрь кунлари Симонстаун ҳарбий-денгиз базасида юк кемасининг тўхташини қайд этган. Вашингтоннинг ишончи комилки, Жанубий Африка вакиллари бу кемага қурол ва ўқ-дориларни юклаган, кейинчалик у Россия Федерациясига йўл олган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍28👎2
🇷🇺🇺🇦⚡️Z-блогер ва ҳарбий мухбирларнинг хабар беришича, Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми бошланган

Украина ҳарбий қўшинлари нафақат Бахмут яқинида, балки Майорск вилоятида ҳам ҳужумга ўтгани хабар қилинмоқда. Хабар қилинишича Украина Қуролли Кучлари Белгород йўналиши бўйича ҳам ҳаракатланишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍45👎19🔥2
🇹🇷🇷🇺 Камол Қиличдарўғли: Агар сайлансам, Россияга қарши санкцияларга амал қиламан.

“Бу баёнот Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (помидор ва ҳоказо) сотмаслигимизни, Россиядан туристларни ҳам киритмаслигимизни билдиради”, – деган у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎57👍48😢4🔥1
🇷🇺🇧🇾 Беларус Россия билан 2025 йилгача ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Дастур ҳарбий маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, янги қуролларни яратиш ва модернизация қилиш, ҳарбий-техник ҳамкорлик тадбирларида иштирок этишни ўз ичига олади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎4😢4
🇪🇺🇷🇺 Европа Иттифоқининг барча давлатлари Россияга қарши энергетик санкцияларни кучайтиришни қўллаб-қувватлади - Politico.

Санкцияларнинг ўн биринчи пакети доирасида Россия нефтини яширинча ташувчи кемаларнинг Европа Иттифоқи портларига кириши тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎15👍11
🇺🇸 Америкалик миллиардер, Twitter эгаси Илон Маск компания бош директори лавозимини тарк этишини айтди.

Бу ҳақда Маск Twitter'да ёзган. Миллиардернинг айтишича, у аллақачон бу лавозимга номзод топиб қўйган. Илон Маск бўлажак бош директор номини ҳали айтмаган, аммо олти ҳафта ичида бу лавозимни тарк этишини маълум қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Деновда кластер ва чорвадорлар можароси: Янги тафсилотлар очиқланди…

Effect.uz интернет-нашри ходими фермерлар манфаатини ҳимоя қилишни мақсад билган юрист билан савол-жавобдан сўнг туман фермерлар кенгаши раиси Аҳмад Нарзуллаев билан суҳбатлашди.

Халқ тилида “Герой буво” номи билан танилган Нарзуллаев Денов туман кенгаши котибияти мудири Мамади Абдураимов билан тортишиб қолди.

Сабаб эса битта, котибият мудири собиқ ҳоким Бахтиёр Иботовнинг қарорини бекор қилиш бўйича сессияга киритилган масалада Нарзуллаевдан сўрамасдан иш қилган.

Яъни Абдураимов халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида ҳокимнинг эътирозли қарорини бекор қилмаслик бўйича Нарзуллаев номидан имзо чеккан.

Бу эса ўз-ўзидан кўриниб турибдики, туманда депутатларнинг қарори ҳурмат қилинмайди, Абдураимов каби эса айрим мансабдорлар қонунларни била туриб, оёқ-ости қилишади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢4
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Экопартия президентликка номзодини эълон қилди Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод…
Улуғбек Иноятов – ХДПдан президентликка номзод!

Халқ демократик партиясидан Иноятов Улуғбек Илясович президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, Экологик партияси Хамзаев Абдушукур Худойкуловични президентликка номзод сифатида эълон қилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎68👍11😢1
🇺🇦⚡️Украина Мудофаа вазирлиги биринчи марта Украина Қуролли кучлари Бахмут йўналишида икки километр олдинга ўтганини тасдиқлади, – Анна Маляр.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎15
🇨🇳🇺🇦 Украинадаги келишув бўйича Хитой музокара гуруҳи раҳбари Ли Хуэй 15 майдан бошлаб Украина, Полша, Франция, Германия ва Россияга ташриф буюриб, Пекин тинчлик ташаббусини муҳокама қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20👎12
🥊 Баҳодир Жалолов муддатидан аввал финалда!

Бугун Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/2 финал жанглари бўлиб ўтади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, энг оғир вазн (+92 кг) тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг ярим финалдаги рақиби Аюб Гадфа Дрисси рингга чиқмаслиги маълум бўлди.

Ҳозирча испанияликнинг нима сабабдан ярим финал жангини ўтказмаслиги маълум эмас. 


Telegram | Instagram | YouТube
👍38👎1
Ўзбекистон делегацияси АҚШда БМТ вакиллари билан учрашди

БМТ ва Ўзбекистон делегацияси вакиллари Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди.

👉 https://effect.uz/3124

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍10
"Сурхон" клубининг стадионида катта реконструкция ишлари олиб борилмоқда

Дастлабки қиймати 1,5 млн АҚШ доллари бўлган замонавийлаштириш жараёни “Eriell Group” томонидан таъминланмоқда.

👉 https://effect.uz/3126

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎4
🇱🇹🇺🇦⚡️Литва президенти Гитанас Науседа НАТОнинг Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитида Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиши мумкинлиги масаласи кўтарилишини айтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎8
Ўзбекистондаги давлат органлари ва ташкилотларда коррупция ҳолатлари қай даражада?

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланди.

👉 https://effect.uz/3127

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎3🔥1