EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🇺🇳 Дунёда рекорд миқдордаги одам қочқинга айланди

2022 йилда ҳарбий можаролар ва иқлим офатлари туфайли 71 миллиондан ортиқ одам ўз мамлакатларидан кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Женевада жойлашган IDMC маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 20 фоизга кўп. Биргина Украинанинг ўзида ички кўчирилганлар сони 17 миллионни ташкил этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢9👍4👎1
“Яшил энергия” сертификатлари тизими жорий қилинади

1 июлдан бошлаб гидроэлектр станцияларига “яшил” сертификат берилади.

👉 https://effect.uz/3120

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍60🔥16👎2
🇪🇺🇷🇺 Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларини Украинага ўтказишни маъқуллади

Европа Иттифоқи Россиянинг иммобилизация қилинган активларини Украинага ўтказиш бўйича ҳуқуқий фикрга эга – Еврокомиссия матбуот котиби Кристиан Виганд.

Виганд, шунингдек, музлатилган маблағлар можаро тугаганидан кейин Украина инфратузилмасини тиклашга йўналтирилишини ҳам таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎22👍17
14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб қилинади

Жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни 5,3 миллион тоннадан 6,5 миллион тоннага олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Бунинг учун “Ангрен” кўмир конига 80 миллион доллар кредит ажратилади, “Шарғун кўмир”нинг биринчи линияси ишга туширилади.

👉 https://effect.uz/3121

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍50👎11🔥9
⚡️Экопартия президентликка номзодини эълон қилди

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎36👍10😢3🔥2
🇺🇸🇺🇦 Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери биринчи марта АҚШ бош прокурори Марик Гарланд Байден маъмурияти томонидан мусодара қилинган миллионлаб долларларни россиялик олигархдан Украинага ўтказишни маъқуллади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎26👍16
🇧🇷🇷🇺🇮🇳🇨🇳🇿🇦 BRICS мамлакатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка бирлашмаси) бўлажак саммитда уюшма доирасида ягона валюта жорий этиш масаласини муҳокама қилади – Жанубий Африка ташқи ишлар вазири Наледи Пандор.

Пандорнинг изоҳ беришича, блок учун умумий пул бирлиги ҳақидаги мунозаралар BRICS ва бошқа мамлакатлар нега ўзаро савдода АҚШ доллари ўрнига ўз валюталарини ишлата олмаслигига ҳайрон бўлишлари билан боғлиқ.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍33👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умумий 53 гектар ерни ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

Тезкор тадбир давомида Фарғона, Жиззах ва Бухоро вилоятида яшовчи фуқаролар ерларни ноқонуний тарзда сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

👉 https://effect.uz/3122

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Давлат рамзлари тўғрисидаги” қонунда байроқ ҳақида нима дейилган эди?

Қашқадарёда байроқ рангидаги тасма таққан йигит бўйича иш давом этмоқда. Эндиликда, Ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилди.

Воқеалар ривожини
Effect.uz'да батафсил кузатиб боринг!

👉 You tube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎7🔥3
⚡️ Қашқадарё вилоятида экология ходими 12 миллион сўм жаримага тортилгани аниқланди

Маълум бўлишича, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходими 2022 йил давомида Косон туманида фаолият олиб бораётган 41 та фермер хўжалиги фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказган.

👉 https://effect.uz/3123

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🔥3
🇪🇺🇵🇱🇺🇦 Ғарб Киевга 28 та қирувчи самолётни топширди, улардан 14 таси Полша томонидан ажратилган. Шунингдек 575 та танк юборилган бўлса, уларнинг 325 таси Полшага тегишли – Полшанинг Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхонаси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎19
🇮🇷 Эроннинг “Жаван” нашри хабар беришича, ШҲТга тўлақонли аъзо ва кузатувчи сифатида аъзо бўлишни хоҳловчилар сафи ортиб бормоқда.

Потенциал номзодлар орасида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Туркия, Шри-Ланка, Непал ва Камбоджа бор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35👎2
🇿🇦🇷🇺🇺🇸 Жанубий Африка Россия армиясини ўқ-дорилар ва қурол-яроғ билан таъминлаган, - АҚШ элчиси.

Унга кўра, Қўшма Штатлар 2022 йил 6-8 декабрь кунлари Симонстаун ҳарбий-денгиз базасида юк кемасининг тўхташини қайд этган. Вашингтоннинг ишончи комилки, Жанубий Африка вакиллари бу кемага қурол ва ўқ-дориларни юклаган, кейинчалик у Россия Федерациясига йўл олган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍28👎2
🇷🇺🇺🇦⚡️Z-блогер ва ҳарбий мухбирларнинг хабар беришича, Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми бошланган

Украина ҳарбий қўшинлари нафақат Бахмут яқинида, балки Майорск вилоятида ҳам ҳужумга ўтгани хабар қилинмоқда. Хабар қилинишича Украина Қуролли Кучлари Белгород йўналиши бўйича ҳам ҳаракатланишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍45👎19🔥2
🇹🇷🇷🇺 Камол Қиличдарўғли: Агар сайлансам, Россияга қарши санкцияларга амал қиламан.

“Бу баёнот Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (помидор ва ҳоказо) сотмаслигимизни, Россиядан туристларни ҳам киритмаслигимизни билдиради”, – деган у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎57👍48😢4🔥1
🇷🇺🇧🇾 Беларус Россия билан 2025 йилгача ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Дастур ҳарбий маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, янги қуролларни яратиш ва модернизация қилиш, ҳарбий-техник ҳамкорлик тадбирларида иштирок этишни ўз ичига олади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎4😢4
🇪🇺🇷🇺 Европа Иттифоқининг барча давлатлари Россияга қарши энергетик санкцияларни кучайтиришни қўллаб-қувватлади - Politico.

Санкцияларнинг ўн биринчи пакети доирасида Россия нефтини яширинча ташувчи кемаларнинг Европа Иттифоқи портларига кириши тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎15👍11
🇺🇸 Америкалик миллиардер, Twitter эгаси Илон Маск компания бош директори лавозимини тарк этишини айтди.

Бу ҳақда Маск Twitter'да ёзган. Миллиардернинг айтишича, у аллақачон бу лавозимга номзод топиб қўйган. Илон Маск бўлажак бош директор номини ҳали айтмаган, аммо олти ҳафта ичида бу лавозимни тарк этишини маълум қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎3🔥2