EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🇺🇸🇷🇺 Трамп Путинни ҳарбий жиноятчи деб аташдан бош тортди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп CNN телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб ҳисоблайдими ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб бермаган ва бу масалани кейинроқ муҳокама қилиш кераклигини айтган.

“Агар сиз уни ҳарбий жиноятчи десангиз, урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш анча қийин бўлади” – деган у. Трампнинг сўзларига кўра, Путин Украинага бостириб кириш орқали катта хатога йўл қўйган

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍33👎8
🇦🇲🇦🇿 Арманистон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бугун эрталаб Озарбайжон Қуролли кучлари артиллерия ва миномётлари билан Арманистон Қуролли кучлари позициялари йўналишида ўт очишган. Арманистон томондан 3 нафар ярадор борлиги маълум қилинмоқда.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, биринчи бўлиб арман ҳарбийлари ўт очишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😢7🔥1
🥊 Энг кўп ярим финалчи Ўзбекистонда. Куба, Россия ва Қозоғистонда ҳолат қандай?

Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.

👉 https://effect.uz/3110

Telegram | Instagram | YouТube
👍9
🇹🇲🇹🇯 Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзод Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди.

“Ховар” Тожикистон ахборот агентлиги хабарига кўра, унда қишлоқ хўжалиги, саноат, сармоя, туризм, маданият, йўллар, транспорт ва хизмат кўрсатиш каби турли соҳалардаги икки ва кўп томонлама масалалар муҳокама қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎9👍7🔥2
🇮🇱🇵🇸 Исроил армияси Ғазо секторидан Исроил марказига учирилган ракеталарни тутиб олиш учун биринчи марта David's Sling зенит-ракета мажмуасидан фойдаланди

“Сеҳрли таёқча” номи билан ҳам танилган тизим 2016 йилда Исроил армияси томонидан қабул қилинган. Ушбу комплекснинг ҳар бир тутувчи ракетаси нархи 1 миллион долларни ташкил этади.

Маълумот учун: Кеча тунда Ғазодан Исорил томон 400 дан ортиқ ракета учирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎1
Туркияда Европа мегалитик маданият йўналиши

Ушбу йўналиш Европа Кенгашининг маданий тармоқларидан бири бўлиб, у бетакрор табиат ва ўзига хос манзилларни мужассам этган, милоддан аввалги тош мажмуалар – ёдгорликлар, мақбаралар, қадимги жамоалар томонидан иншо этилган зиёратгоҳларни кўриш имконини беради ҳамда қадим ўтмишнинг ғайриоддий изларини ўзида акс эттиради.

👉 https://effect.uz/3111

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
🇹🇷 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатдаги сайловларга бир неча кун қолганида аҳолига бир йил давомида ошхона эҳтиёжлари учун газ ва иссиқ сув текин берилишини маълум қилди – Анадолу.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍50👎9🔥3
Конлар самарадорлигини ошириш йўлида GRDC модулли компрессор қурилмалари Saneg объектларида жорий қилмоқда

Бу табиий газ қазиб олиш самарадорлигини оширади ва ўзлаштиришнинг якуний босқичида конларнинг ишлаш муддатини узайтиради.

👉 https://effect.uz/3112

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Кечаси Япония осмонида номаълум учувчи жисмлар кузатилган

Тахминларга кўра, бу метеоритлар ёки ракета қолдиқлари бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6🔥1
4 апрель куни президентнинг «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, президент қарорига кўра, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Шунингдек, ўзганинг товар, хизмат кўрсатиш белгисидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

Ҳозирги вақтда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси юртимизда 21,7%ни ташкил қилмоқда. Юртимизга ноқонуний йўллар билан кириб келаётган катта миқдордаги контрабанда маҳсулотларнинг катта қисми айнан тамакига тўғри келмоқда.

Қизиқ томони, ваколатли органлар томонидан бу борада рейдлар уюштирилиб айбдорлар қўлга олингани ҳақидаги хабарларга кўзимиз тушиб туради. Лекин уларни йўқ қилинаётгани тасвирланган фактлар унчалик ҳам кўп эмас. Аслида бу жараёнда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этиши керак.

@effectuz
👍28👎5🔥1
⚡️ Тадбиркорларнинг банкдаги пулини олиб қўйганлик учун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Президент томонидан имзоланган янги қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди.

👉 https://effect.uz/3115

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍24🔥1
❗️Фарғонада эр хотинини рашк сабабли аёвсиз калтаклагани маълум бўлди

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2023 йил 7 май куни Қўқон шаҳрида содир бўлган.

👉 https://effect.uz/3116

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😢5👎1
🥊 Майк Тайсон фаолиятидаги энг чиройли нокаутни айтди

Тарихдаги энг кучли боксчилардан бири “Темир Майк” ESPN телеканалига берган интервьюсида карьерасидаги энг чиройли нокаути ҳақида эслаб ўтди (видео).

👉 https://effect.uz/3114

Telegram | Instagram | YouТube
👍11
⚡️ Тошкент вилоятида айрим автомобиль йўллари тўрт кунга ёпилади

Велоспортнинг шоссе тури бўйича халқаро мусобақа ўтказилиши сабаб бир қатор йўллар 14 майгача ёпилади.

👉 https://effect.uz/3117

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎4👍3🔥1😢1
🇮🇹 Италия оммавий ахборот воситалари Миланда кислород баклари бўлган фургон портлагани ҳақида хабар берди. Ҳозирча теракт ҳақида гап йўқ. Манбаларнинг таъкидлашича тўрт нафар қурбон аниқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢4👍2
🏆 Осиё Кубоги-2023га қуръа ташланди. Ўзбекистон Австралияга қарши

Футбол бўйича миллий терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/3118

Telegram | Instagram | YouТube
👍7