EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имрон хоннинг ҳибсга олиниши оқибатида Покистонда тартибсизликлар юзага келмоқда

Покистон собиқ Бош вазири Имрон хон суд жараёнидан ҳибсга олинган эди. Шундан сўнг, айрим Покистон фуқаролари тартибсизлик келтириб чиқаришмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🔥6👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик елкасига байроқ рангидаги тасма таққан йигит аслида ҳақмиди?

Ижтимоий тармоқларда қашқадарёлик йигит елкасига Ўзбекистон Республикасининг байроғи рангидаги тасма тақиб, ҳаракатланаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан олиб кетгани акс этган видео тарқалган эди.

Ҳолат кўпга бормасдан ёпилди. Аммо, шу вақт ичида фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати тўкилгани учун ким жавоб беради?

Бу бўйича конституцияда қандай модда мавжуд?

Видео давомида билиб оласиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍36😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликни қисқартириш чоралари кўрилади

Янгиланаётган Конституциянинг 43-моддасига мувофиқ, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎15👍14🔥2😢1
🇵🇰 Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон ҳибсга олинганидан кейин норозилик намойишлари бошланиб кетди

Ҳибсга олинган собиқ бош вазир тарафдорлари армия бўлинмаларига бостириб киришган. Ҳарбийлар уларга қаршилик кўрсата олмаган.

Покистон пойтахти Исломободда митинглар ўтказишга тақиқ жорий қилинган, бироқ вазият кескинлашишда давом этмоқда. Яқин соатларда мамлакатда интернет тўлиқ блокланиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😢5🔥2
🇺🇦⚡️ НАТОнинг барча давлатлари Украинанинг альянсга қўшилиши ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Барча иттифоқчилар Украина ўз йўлини танлаш ҳуқуқига эга эканлигига, қарорни Москва эмас, балки расмий Киевнинг ўзи қабул қилишига рози - НАТО Бош котиби Столтенберг

“Бу қачон содир бўлади деган савол туғилади, бунинг вақти ҳақида сизга айта олмайман”, дея қўшимча қилган альянс раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎16😢2🔥1
🇺🇸🇺🇦 АҚШ Украинага янги 1,2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.

АҚШнинг янги транши қуйдидагиларни ўз ичига олади:

Қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва уларнинг ўқ-дорилари;

▪️ Ракеталар ва радарларни Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари билан интеграциялаш учун ускуналар;

▪️Дронларга қарши курашиш учун мўлжалланган ҳаво мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар;

155 мм артиллерия снарядлари;

Киевни сунъий йўлдош тасвирлари билан таъминлаш бўйича тижорат хизматлари;

Украина ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, шунингдек, қурол ва ҳарбий техникага техник хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎23👍18🔥2
​​🇧🇾🇷🇺 Москвадаги парадда Лукашенко ўзини яхши ҳис қилмаган

Беларус президенти лавозимини эгаллаб турган Лукашенконинг оёқларида чарчоқ аломатлари сезилиб турган. Баъзи нашрларнинг қайд этишича, парад пайтида Лукашенконинг қўлида тиббиёт боғичи бўлган. 9 май байрамини нишонлаш учун Москвага келган Александр Лукашенко қисқа масофаларни босиб ўтиш учун машинадан фойдаланган. Ҳатто у Ғалаба куни муносабати билан Владимир Путин мезбонлик қилган байрам дастурхонига ҳам иштирок этмаган.

Касалликнинг бошқа аломатлари кузатилмаса ҳам Лукашенконинг юқоридаги ҳаракатлари интернетда унинг соғлиғи ҳақида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.

Қизил майдонда парад тугагач, Владимир Путин билан суҳбатдан сўнг Лукашенко электромобилда “Номаълум аскар” қабрига йўл олган. Путин эса Арманистон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан у ерга пиёда боришган. Бундан ташқари, Беларус раҳбари Путин мезбонлик қилган тантанали кечки овқатга ҳам иштирок этмаган. Бу эса жуда ғайриоддий ҳолат.

Беларус расмийлари Лукашенконинг соғлиғи ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаяпти. Бироқ у сўнгги икки ҳафта ичида бор-йўғи икки марта омма олдига чиқиш қилгани ва нутқларидан бирида овози хириллаб қолганини инобатга олсак, Лукашенконинг соғлиги билан муаммоси бор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарё: Қизириқда адолат тикланди, фермерлар нима дейди?

Бир неча йиллар давомида Қизириқ туманида кластер ва фермерлар ўртасида содир бўлган низодан хабарингиз бор. Айни кунларда тумандаги 14 нафар фермерларга Вазирлар маҳкамаси қарорига ўзгартириш киритиш йўли билан расман кластердан 1347,6 гектар ер қайтариб берилди.

“Парда Туропов” фермер хўжалиги раҳбари Effect.uz ходимларига бу қарордан мамнунлигини билдирди.

“Ҳақиқат бор, фақат бунга эришиш учун курашиш керак. Мана неча йиллар давомида курашдик, адолат барибир қарор топди. Биз – фермерлар бу учун барча бизни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдирамиз. Effect.uz ва унинг журналисти Фазлиддин Меҳмоновга эса алоҳида раҳмат айтамиз. Маъсулларга эса тўлақонлик ишонишимизни билдирамиз”, дейди фермер.

Effect.uz тез кунларда “Қизириқ воқеалари” натижалари бўйича катта видеорепортаж тайёрлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍37🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Пахтачида содир бўлган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот берилди
 
Ҳодиса шахобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни заҳира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғин натижасида газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 3 та “ИСУЗУ” русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли  суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин ўчирилган.

@effectuz
😢11👍4
⚡️Барчаси “Etihad”да ҳал бўлади. "Реал" "Сити" билан дуранг ўйнади

Бугун Чемпионлар лигасининг дастлабки ярим финал ўйинларига старт берилди.

👉 https://effect.uz/3092

Telegram | Instagram | You Тube
👍11😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰 Покистонда намойишчилар мамлакат армиясининг колоннасини тўсиб қўйишди.

Маълумот учун: Барча намойишчилар кеча собиқ бош вазир Имрон хон ҳибсга олинишидан сўнг бошланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
🇰🇬 Қирғизистонда қанча газ ва нефть қазиб олинади?

2023 йилнинг биринчи чорагида «Қирғизнефтгаз» 43,9 минг тоннадан ортиқ нефть ва 9 миллион 634 минг куб метр табиий газ қазиб олди.

Компаниянинг ушбу даврдаги соф фойдаси 9,8 миллион долларни ташкил қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16
🇵🇰 Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши муносабати билан шиддатли тартибсизликлар авж олмоқда

Намойишчилар баъзи ҳарбий базаларга бостириб киришган ва ҳукумат биноларини эгаллаб олишга ҳаракат қилишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4😢3👎2
🇺🇸 Трамп зўрлашга уринишда айбдор деб топилди

АҚШ судьяси собиқ президент Доналд Трампни ёзувчи Жан Керроллга нисбатан жинсий зўравонлик ва туҳматда айбдор деб топди.

Жюри маҳкамаси АҚШнинг собиқ президенти аёлга 1996 йилда Манҳеттендаги универмагда шилқимлик қилган деб тан олган. Суд, шунингдек, жабрланувчига беш миллион доллар товон пули тўлашга сиёсатчини мажбур қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎20👍9