EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланди.

👉 @effectuz
👍153👎25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор".

👉 @effectuz
👍104👎49🔥21😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бугунги кунда халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу – оммавий ахборот воситалари ва журналистлардир" - Президент

ОАВ фаолиятининг эркинлиги, ахборот олиш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлар қатъий кафолатланмоқда.

Шу билан бирга, янгиланган Конституциядаги ўзгаришлар бир қатор сиёсий ислоҳотларни ҳам назарда тутади.

Бу борада парламент фаолиятида муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.  Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса 14 тадан 18 тага етказилди.

Айни пайтда палаталарнинг ваколатларига ҳам аниқлик киритилди. Жумладан, Ҳукуматни шакллантириш, унинг фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш масалалари Қонунчилик палатасининг ваколатига ўтказилди.

Сенатнинг фаолияти эса ҳудудлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, маҳаллий Кенгашларга ҳар томонлама кўмаклашиш, жойларда, айниқса маҳаллаларда қонунларнинг ижросини таъминлашга йўналтирилиши зарур.

"Энди улар пастга тушиб, кўпроқ одамларимиз билан учрашиб, уларнинг муаммоларини эшитса, вазирлар ва ҳокимлар билан биргаликда ҳар бир масала бўйича аниқ ечимларни топса, бундан умумий ишимизга фақат фойда бўлади", - деди Президент.

Бугунги кунда халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу – оммавий ахборот воситалари ва журналистлар экани таъкидланди.

"Жамиятимиздаги очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш мақсадида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, ахборот олиш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлар қатъий кафолатланмоқда.

Шу билан бирга, сўз эркинлиги бу – масъулият ҳам дегани. Яъни, ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон эканини ҳам унутмаслигимиз зарур", - деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда, нодавлат ташкилотларнинг ролини янада ошириш, ҳуқуқларини кафолатлаш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

@effectuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍184👎10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺⚡️ Бугунги Бахмутнинг қуш парвози баландлигидан кўриниши.

👉 @effectuz
😢15👍7
💥 Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ учун таркиби эълон қилинди

Жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров умумий 21 футболчини Аргентина мундиалига жалб қилган.
  
👉 https://effect.uz/3071

Telegram | Instagram | YouТube
👍14👎5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда муддатидан аввал президентлик сайлови бўлади

“Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечяпман?" — Шавкат Мирзиёев

👉 https://effect.uz/3072

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍156👎32
⚡️Толибон Афғонистонда тўрт минг гектар кўкнори экинларини йўқ қилишини эълон қилди

Шунингдек, пойтахт хавфсизлик департаменти вакили берган маълумотига кўра, гиёҳванд моддалар сотувчиси ва контрабандасида гумон қилинган камида минг нафар шахс жавобгарликка тортилади.

👉 @effectuz
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺⚡️ Бахмутда Вагнер қўшинлари ва Украина Қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашувлардан бири акс этган видео.

👉 @effectuz
👍16🔥1
⚡️Бош прокуратура прокурори ва Учтепа тумани прокуратураси терговчисига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимларидан тозалаш борасида барча зарур чоралар кўрилмоқда.

👉 https://effect.uz/3073

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25🔥1
⚡️⚡️⚡️9 июль куни муддатидан аввал Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 ва 128-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан:

1. 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинлансин.

2. Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига юборилсин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍186👎26😢2
🇮🇷 Эронда АҚШ доллари савдо биржаларидан олиб ташланади.

👉 @effectuz
👍79👎4🔥3
Шавкат Мирзиёев бошқарув йўлидаги энг катта мақсадини айтди

Молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига тушириш режа қилинган.

👉 https://effect.uz/3074

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍133👎9😢3
🇰🇬📈 Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4,5 миллиард долларга яқинлашди

Ҳозиргу кунда Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4 миллиард 494,4 миллион долларга етган. Охирги бир йилда ташқи қарз 192,6 миллион долларга, ёки +4,5% ўсган.

Қирғизистоннинг энг катта қарзи Хитойнинг Экспорт-импорт банкидан бўлиб – 1 миллиард 782,8 миллион доллардан ортиқ, ёки умумий ташқи қарзнинг 39,7 фоизини ташкил этади.

👉 @effectuz
👍20😢3🔥1
🥊 Ойбек Жўраев дебют жангида жиддий рақибни мусобақадан чиқариб юборди

Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунидан ўрин олган кундузги дастур жанглари старт олди.

👉 https://effect.uz/3075

👉 Фотогалерея

Telegram | Instagram | YouТube
👍9
🇰🇿🇷🇺⚡️ Қозоғистон президенти 8-9 май кунлари Россияда амалий ташриф билан бўлади, Ғалаба парадида иштирок этади, деб хабар берди Тоқаев матбуот хизмати.

👉 @effectuz
👍15👎8🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
🇰🇿🇷🇺⚡️ Қозоғистон президенти 8-9 май кунлари Россияда амалий ташриф билан бўлади, Ғалаба парадида иштирок этади, деб хабар берди Тоқаев матбуот хизмати. 👉 @effectuz
🇦🇲 Никол Пашинян ҳам Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага амалий ташриф билан боради ва 9 май куни Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этади.

👉 @effectuz
🔥8👎5👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент марказида 70га яқин фуқаро ишсиз қолмоқда!

“Марварид” миллий таомлар ресторани ва “Сосисочная” кафеси Тошкентнинг энг машҳур масканлари сирасига киради.

Улар таомларининг сифати, аъло хизмати билан пойтахтликлар, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар меҳрини қозонган. Лекин бугунга келиб бу умумий овқатланиш марказлари том маънода хонавайрон бўлиш, етмиш нафар ходим эса ишсиз қолиш арафасида.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22😢10👎4
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 10 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥1
🇹🇯🇹🇲 Тожикистон ва Туркманистон ўзаро товар айланмасини икки баравардан кўпроққа оширди

2022 йилда товар айланмаси қарийб 53 миллион долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 30,7 миллион долларга кўпдир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
🥊 Лазизбек Мулложонов чорак финалда!

Мулложонов кейинги босқичда икки карра Олимпиада ва беш карра жаҳон чемпионига қарши жанг қилади... 

👉 https://effect.uz/3076

👉 Фотогалерея

Telegram | Instagram | YouТube
👍12🔥2👎1