EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кадастр агентлиги ISO 37001:2016 халқаро сертификатни қўлга киритди

“Cert international” ташкилоти томонидан 2022 йилнинг 7 декабрь ҳамда 6-8 апрель кунлари ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича аудиторлик текшируви ўтказилди.

👉 https://effect.uz/3047

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍4
⚡️Баҳодир Жалолов илк жангида рақибига имконият қолдирмади

Бугун ўзбекистонлик боксчилардан 4 нафари рингга кўтарилди ва барчаси ғалаба қозонди.

👉 https://effect.uz/3048

Telegram | Instagram | YouТube
👍31
🇺🇦🇷🇺⚡️Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия босқини туфайли Украинага етказилган зарар 400 миллиард долларни ташкил этади

Зеленский бугун Нидерландия ва Бельгия бош вазирлари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу кўрсаткич Жаҳон банкининг тахмини эканини айтган.

Зарар миқдори энергетика ва транспорт инфратузилмаси, ривожланиш, атроф-муҳитга етказилган зарар, соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва бошқаларни ўз ичига олади.

Украинанинг UNIAN нашри Киев иқтисод мактабининг ҳисоб-китобларига таянган ҳолда маълумот беришича, Россия ҳужумидан биргина инфратузилмаларга етказилган зарар 144 миллиард долларга баҳоламоқда.

Уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи Россиянинг қарийб 300 миллиард доллар, АҚШ эса 100 миллиард долларга яқин маблағларини музлатиб қўйган. Можаро тугаганидан сўнг, музлатилган Россия активлари Украинани тиклашга йўналтирилиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26😢4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Швейцариядаги банкларининг ёпилиши Ўзбекистонга таъсир қиладими?

2023 йил 4 май куни Марказий банк бошқаруви йиғилишида асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Ушбу қарор иқтисодиётда нархлар ўсишининг янада секинлашишига ёрдам берувчи пул-кредит шароитларини таъминлаш билан бир қаторда асосий Ставка пасайтирилишининг ялпи талаб ва таклифининг мувозанатлашувига ижобий таъсирини кўрсатиши ҳам мумкин
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16🔥2
⚡️230-сонли МТТдаги ҳолат бўйича жиноят иши очилди – Бош прокуратура

Чилонзордаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилотида директорнинг 15 ёшли (9-синф) ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилган.

Бош прокуратура содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25😢6🔥1
230-мактабдаги ҳодиса ортидан раҳбар ишдан олинди

Чилонзор туманидаги боғча раҳбари хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги учун лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 230-мактабгача таълим ташкилоти директори боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб берганлиги, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги, ички меҳнат тартиб- қоидаларини бузганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири топшириғига асосан таълим ташкилотидаги муҳит назоратга олинган, ўрганиш ишлари давом этмоқда. Айни дамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍28🔥3👎2
Ҳарбий қисмдаги шароитлар ўрганилди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “Спутник” қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмда бўлди

Дастлаб вилоят раҳбари ҳарбий хизматчилар учун яратилган имкониятлар ва уларнинг яшаш шароитлари билан танишди.
Шунингдeк, ташриф доирасида ҳарбий қисм ҳудудида амалга оширилаётган ободончилик ва қурилиш ишлари кўздан кeчирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар бeрилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍668🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умаровага сигнал: Навоийда ХТБ ходими ҳимояга муҳтож

👉 You tube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎8👍3
Умра сафарига жўнатишни ваъда қилиб 47 нафар фуқарони алдаган шахсга чора кўрилди

Эркак жами 55.250 АҚШ доллари ўзлаштирган.

👉 https://effect.uz/3049

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Улар ҳеч қачон унутилмайди, оиласи ИИВ эътиборида бўлади” – Пўлат Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Effect.uz мухбирига эксклюзив интервью берди. Вазир суҳбат давомида ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳаётдан кўз юмган Ички ишлар органлари ходимларининг оиласи давлат ва ҳукумат раҳбарияти қолаверса, ИИВнинг доимий эътиборида эканлигини, юрт тинчликлиги, осойишталиги йўлида жон берган ўғлонлар ҳеч қачон унутилмаслигини таъкидлади!

👉 You tube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35👎7😢2🔥1
🥊 5-кун ҳам ғалаба билан бошланди

Лазизбек Муллажонов колумбиялик рақибини ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди. 

👉 https://effect.uz/3050

Telegram | Instagram | YouТube
👍17
Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 8 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🔥2😢1
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефонда мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари жорий кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш учун Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва иккинчи Ҳудудлар форуми кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим эканини таъкидладилар.

👉 https://effect.uz/3051

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍253👎8
"Қорақалпоқ воқеалари" бўйича апелляция суди бошланди

👉 https://effect.uz/3052

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎8👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мовий тоғ остида туристларни ўзига жалб этаётган қишлоқ

Туризм кун сайин ривожланиб бормоқда, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Авто-мото туризм ассоциацияси томонидан Қашқадарё вилоятига оммавий ахборот ходимлари учун медиа—тур ташкил этилди.

👉 You tube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳар баҳорда шу бўлар такрор: Кластерлар нега одамларни ишонтира олмаяпти?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда деҳқонлар, фермерларга кўмакчи бўлиши керак бўлган кластер фаолиятидан норозиликлари кўпайиб кетди.

Бунга эса айрим қўштирноқ ичидаги кластерларнинг фермерларга йиллик меҳнат ҳаққини бермаётгани, зарурий воситаларнинг ўз нархидан анча баланд сотилаётгани ва бунгача ишлатган ерларини зўравонлик билан тортиб олишлари сабаб бўляпти. Юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар афсуски, хамир учидан патир холос.

Мисол олайлик, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 35 минг гектар ерни ўзлаштириш учун келган SCT Cluster’дан одамлар қанчадан-қанча норози бўлишганди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎2