АОКА Ирина Матвиенко масаласида муносабат билдирди. Журналистга аввалроқ ўлим билан таҳдид бўлганди
Мустақил фаолият кўрсатувчи Nemolchi.uz лойиҳасининг асосчиси, жамоатчилик фаоли, журналист Ирина Матвиенко ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида унга ўлим билан таҳдид қилингани туфайли Ўзбекистонни тарк этгани ҳақида маълум қилган.
«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасида, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозимлиги, шунингдек, ушбу қонуннинг 14-моддасида журналистнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳимоявий кафолатлар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида ҳам ўз ифодасини топган.
АОКА бу каби ҳолатларни сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг эркин фаолият кўрсатиши борасидаги янгича очиқлик сиёсатига зид хатти-ҳаракатлар сифатида кескин қоралайди. Шунга кўра, АОКА воқеликни ўрганиш ҳамда вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага ушбу масалани назоратга олишни сўраб расмий хат орқали мурожаат қилди.
Айни пайтда И.Матвиенконинг шахсий саҳифасида эълон қилинган хабар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мутасадди идоралар томонидан ўрганилмоқда.
Агентлик олиб борилаётган ўрганиш натижаларини диққат билан кузатиб боради ҳамда журналист ҳаёти хавфсизлиги таъминланишига, шунингдек, қонунчиликка зид равишда таҳдид қилган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишига ишонади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍12😢6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм: Интернетда Шовот ҳокими ўринбосарининг фермерларни таҳқирлаётгани акс этган видео тарқалди
Бизнинг ҳокимлар ҳали ҳам ўзгармаган, мана бу одам Шовот туман зам ҳокими экан, у фермерни урмоқда, сабаб оддий: гуруч экмайсан, ер аукционда олинган, биринчи йили хоҳлаган нарсасини экиш мумкин экан, лекин зам ҳоким пахта экасан деб фермерни урмоқда.
Фермер ҳам одамми? У зам ҳокимлар учун бир қулдай гап бўлса керак, менимча. Биринчидан бундай жараён фақат автократиянинг яққол намунаси бўлиб турибди, иккинчида чинакам эркин иқтисод яратмоқчи бўлсак, бозор белгиламайдими нима экиш нима экмасликни?
Зам ҳоким бозордан яхшироқ биладими нима қилишни? Бизга ўзи нима керак: эркин иқтисодиётми ёки автократ ҳокимларми? Биз иккисидан бирисини танлашимиз керак, акс ҳолда инвестиция қиляпмиз деб фақат ўзимизни алдаб юрамиз.

👍45🔥11😢7👎3
Медведев: Бугунги терактдан кейин Зеленский ва унинг гуруҳини жисмонан йўқ қилишдан бошқа чора қолмади
"Сўзсиз таслим бўлиш тўғрисидаги далолатномани имзолашнинг ҳожати йўқ. Гитлер ҳам уни имзоламаган", — деди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
"Сўзсиз таслим бўлиш тўғрисидаги далолатномани имзолашнинг ҳожати йўқ. Гитлер ҳам уни имзоламаган", — деди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍44👎24😢3🔥2
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
🇺🇸🇺🇦 АҚШ Украинага 300 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен чоршанба куни Киевга 300 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети берилишини эълон қилди, бу уруш бошланганидан бери ўттиз еттинчи ёрдам пакетидир.
“Ушбу янги пакет Украинага Россия томонидан бошланган шафқатсиз ва асоссиз урушда ўзини жасорат билан ҳимоя қилишда давом этиш имконини беради”, деган АҚШ Давлат котиби. Россия урушни бугун ҳам тугатиши мумкин. Аммо Россия бу ишни қилмагунича, Қўшма Штатлар, иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлайди”.
Блинкеннинг сўзларига кўра, янги пакетга HIMARS тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар, гаубицалар, танк ва артиллерия снарядлари, танкга қарши қуроллар, ракеталар, ўқ-дорилар, шунингдек, оғир қуролларни ташиш учун мўлжалланган юк машиналари ва трейлерлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа техникалар киради.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер янги ёрдам пакети АҚШ ҳукуматининг сўнгги бир неча ой давомида режалаштирилган қарши ҳужум олдидан Украина сўровларини қондириш бўйича олиб борилган кенг кўламли ишининг натижаси эканлигини айтган эди.
👉 @effectuz_live

👍26👎25
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентдаги бозорда аёл ўзига ўт қўйди
Олмазор туманидаги “Тансиқбой” бозорида 42 ёшли аёл ўзига ўт қўйган. Бу ҳақда Effect.uz’га аёлнинг яқинлари маълум қилди. Ҳодисага айни пайтда нима сабаб бўлгани номаълум.
Effect.uz’га аёл ҳозирда кома ҳолатида 16-шаҳар шифохонасида даволанаётгани маълум. Ҳолат юзасидан тегишли идоралардан расмий маълумот кутилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Олмазор туманидаги “Тансиқбой” бозорида 42 ёшли аёл ўзига ўт қўйган. Бу ҳақда Effect.uz’га аёлнинг яқинлари маълум қилди. Ҳодисага айни пайтда нима сабаб бўлгани номаълум.
Effect.uz’га аёл ҳозирда кома ҳолатида 16-шаҳар шифохонасида даволанаётгани маълум. Ҳолат юзасидан тегишли идоралардан расмий маълумот кутилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😢11👎6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳар баҳорда шу бўлар такрор: Кластерлар нега одамларни ишонтира олмаяпти?
Ўзбекистонда сўнгги йилларда деҳқонлар, фермерларга кўмакчи бўлиши керак бўлган кластер фаолиятидан норозиликлари кўпайиб кетди.
Бунга эса айрим қўштирноқ ичидаги кластерларнинг фермерларга йиллик меҳнат ҳаққини бермаётгани, зарурий воситаларнинг ўз нархидан анча баланд сотилаётгани ва бунгача ишлатган ерларини зўравонлик билан тортиб олишлари сабаб бўляпти. Юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар афсуски, хамир учидан патир холос.
Мисол олайлик, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 35 минг гектар ерни ўзлаштириш учун келган SCT Cluster’дан одамлар қанчадан-қанча норози бўлишганди.
👉 Тўлиқ видео

👍22👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарё: Китоб ҳокимлиги суд қарорини қасддан бажармаган, тадбиркорлар эса сарсон...
Effect.uz’га Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги деҳқон бозорда 2020 йилгача фаолият олиб борган беш нафар чилангар усталардан мурожаат келиб тушди.
Айтилишича, уларнинг деҳқон бозор ҳудудидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан турли ўлчамдаги ер майдонлари бўлган.
Ер майдони устига қурилган чилангарлик устахоналари эса собиқ ҳокимнинг ташаббуси билан бузиб юборилган. Ўша пайтда бундай ишларга масъул бўлган мутассадилар чилангарларга савдо дўконларини реконструкция қилиб, замонавий кўринишга келтириш кераклиги бўйича топшириқ беришади.
Оқибатда чилангарлар катталарнинг топшириғини бажариб, ишсиз ва жойсиз қолади. Ваҳоланки, улар ҳозиргача ерни тўғридан-тўғри ажратиб бериш ваколати олиб қўйилган яъни қўллари кесилган ҳокимиятдан ҳеч қандай нажот топишолмаяпти.

👍15👎2
🥊 Бектемир катта ўсишга эришди, Шоҳжаҳон ва Ҳасанбой ҳам юқорилади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) апрель ойи якунларига кўра, янгиланган рейтингни эълон қилди.
👉 https://effect.uz/3036
Telegram | Instagram | YouТube

👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарёда тезкор тадбир ўтказди
Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида яшовчи фуқаро ўғлининг номида бўлган хусусий корхонанинг 30 сотих ер майдонини харидорга 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжалигига 2010 йил маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратиб берилган ер майдонидан 15 гектарини харидорга 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаронинг номида бўлган ва деҳқон хўжалиги учун ажратилган 10 сотих суғориладиган ер майдонини, гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унинг 5 сотихини кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

👍15
“Иссиқлик электр станциялари“ АЖ ва “SIEMENS ENERGY” ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий қувватини 216 МВтга оширади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йилига 1,7 млн кВт.соат электр энергияси ва 1,5 млн. Гкал иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради.
👉 https://effect.uz/3039
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий қувватини 216 МВтга оширади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йилига 1,7 млн кВт.соат электр энергияси ва 1,5 млн. Гкал иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради.
👉 https://effect.uz/3039
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎5
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Аксарият мамлакатларда базавий инфляциянинг юқорилигича қолаётганлиги, қатъий глобал молиявий шароитларнинг узоқроқ муддат сақланиб қолиши бўйича эҳтимолларни кучайтирмоқда», – дейди йиғилишда МБ Бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов.
👉 https://effect.uz/3041
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Аксарият мамлакатларда базавий инфляциянинг юқорилигича қолаётганлиги, қатъий глобал молиявий шароитларнинг узоқроқ муддат сақланиб қолиши бўйича эҳтимолларни кучайтирмоқда», – дейди йиғилишда МБ Бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов.
👉 https://effect.uz/3041
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎16👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Участкавой билан келишолмаган аёл ўзини ёқиб юборди
Олмазор туманидаги “Тансиқбой” бозорида 42 ёшли аёл ўзига ўт қўйган. Бу ҳақда Effect.uz’га аёлнинг яқинлари маълум қилди.
Effect.uz’га аёл ҳозирда кома ҳолатида 16-шаҳар шифохонасида даволанаётгани маълум.
👉 You tube'да кўриш
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Олмазор туманидаги “Тансиқбой” бозорида 42 ёшли аёл ўзига ўт қўйган. Бу ҳақда Effect.uz’га аёлнинг яқинлари маълум қилди.
Effect.uz’га аёл ҳозирда кома ҳолатида 16-шаҳар шифохонасида даволанаётгани маълум.
👉 You tube'да кўриш
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
🥊 4-кун нокуат билан бошланди!
Бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунидан ўрин олган жанглар давом этмоқда.
👉 https://effect.uz/3042
Telegram | Instagram | YouТube
Бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунидан ўрин олган жанглар давом этмоқда.
👉 https://effect.uz/3042
Telegram | Instagram | YouТube
👍11🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлга жуда юпқа ва ўта сифатсиз янги асфальт ётқизилмоқда➖ Деҳқонобод
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Калтаминор МФЙ Шўргузар қишлоғида янги қилинаётган йўл "SARDOR KAPITAL QURILISH INVEST" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Бу ишларни сифатли бажарилишини назоратга оладиган ташкилот борми? Ёки давлат пуллари шунақа қилиб ҳавога соврилиб кетаверадими?
Маҳалламиз ҳудудида телефон алоқаси ва интернет қамрови йўқлигига қарамасдан, ҳалқимиз ўта фаол бўлиб, жуда катта машаққатлар билан "OPEN BUDGET" ахборот порталининг "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2022 йил 1,2-мавсумлари ҳамда 2023 йил 1-мавсумида етарлича овоз тўплаб ғолиб бўлгандик.
МАҚСАДИМИЗ - МАҲАЛЛАМИЗДА ХАЛҚИМИЗ УЧУН УЗОҚ МУДДАТ ХИЗМАТ ҚИЛАДИГАН СИФАТЛИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИ ҚУРИШ.
Калтаминор МФЙ фуқаролари

👍29😢4👎2
📸 Руслан Абдуллаевнинг ажойиб ғалабасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ
Абдуллаев испаниялик рақибини дастлабки раунднинг ўзидаёқ муддатидан аввал мағлуб этди.
👉 https://effect.uz/3043
Telegram | Instagram | YouТube
Абдуллаев испаниялик рақибини дастлабки раунднинг ўзидаёқ муддатидан аввал мағлуб этди.
👉 https://effect.uz/3043
Telegram | Instagram | YouТube
👍19🔥1
Ҳожиакбар Носиров озодликка чиқди
“Активист” лойиҳаси асосчиси Ҳожиакбар Носиров 15 суткалик қамоқдан сўнг озодликка чиққанлиги айтилмоқда. У 8 апрель куни Шайхонтоҳур ИИБга чақирилган ва шу бўйича уйига қайтиб келмаганди. Кейинроқ маълум бўлишича, суд унга 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Носиров миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни уйғотувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда айбланганди. У ўз чиқишларида бир қатор компанияларга тегишли йогурт маҳсулотларида динда ҳаром саналган моддалар борлигини айтиб, сотиб олмаслик ва истеъмол қилмаслик тавсиясини берган эди.

👍49👎6🔥1