EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Nemolchi лойиҳаси асосчисига ўлдириш билан таҳдид бўлган

Журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли Ўзбекистонни тарк этди. Бу ҳақда журналист ўз саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi лойиҳаси асосчиси аноним шахсдан ўлим таҳдиди олганидан кейин бир неча ҳафтага Грузияга учиб кетган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎7🔥4😢4
Чустда туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ва ҳисобчиси пора билан қўлга олинди

Наманган вилоятининг Чуст туманида тадбиркордан 10 фоиз улуш талаб қилган ҳисобчи ва бош шифокор ушланди.

👉 https://effect.uz/3031

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Деҳқонободнинг Тарқапчиғайи аҳолисининг армонлари қачон ушалади?

– Таълим сифатига жавоб бермайдиган мактаб

– Техника юролмайдиган йўл

– Мактабга 10 чақиримлаб бораётган фарзандлар

– Гапиришга тил бормайдиган ҳожатхона

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Кўзингни оч” лойиҳасида сиз билан самимий суҳбат қуришимизга тайёрмисиз?

👉 Ҳаёт сиз учун қандай тушунча?

👉 Хиёнатни қандай тасаввур қиласиз?

👉 Ота-онангизни кўзига қараганингизда нимани кўрасиз?

Кўрсатув давомида ушбу саволлар билан инсонларга юзланди. Айримлар эса ўз фикрини аниқ баён қилмасдан уялишди. Биз буни, албатта, табиий ҳолда қабул қилдик. Аммо, ҳис туйғуларингизни очиқ баён қилишдан қўрқманг.

“Кўзингни оч” лойиҳасини кузатишда давом этинг. чунки, келгуси самимий суҳбат сиз билан бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Қашқадарёда ёниб кетган автомашина ичида жасад топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал четидаги йўлнинг олдида “Ваз-2106” русумли автомашина ёниб кетганлигини, автомашина ичидаги ҳайдовчи ўриндиғида инсон жасади топилгани акс этган видео тарқалди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган.

Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢15👍5👎2🔥1
Урганчда Германия билан ҳамкорликда автоклавланган газобетон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида “Аrton” ва “Wehrhahn” Gmbh компаниялари томонидан Ўзбекистонда автоклавланган газобетон ишлаб чиқариш бўйича иккита янги завод учун Германия ишлаб чиқариш линияларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида имзоланган ушбу ҳужжатга кўра, 2023 йилда Урганч ва Aндижон шаҳарларидаги иккита завод учун ишлаб чиқариш линиясини етказиб бериш белгиланган. Ишга туширилиши эса 2024 йилнинг охирига мўлжалланган.

Таъкидланишича, Урганч шаҳридаги заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 300 минг метр кубни ташкил этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21👎4
🥊 Саиджамшид Жафаров ЖЧни ғалаба билан бошлади

Саиджамшид Тошкентдаги жаҳон чемпионатида илк жангини ўтказди.

👉 https://effect.uz/3032

Telegram | Instagram | You Тube
👍16
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 4 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарё: Китоб ҳокимлиги суд қарорини қасддан бажармаган, тадбиркорлар эса сарсон...

Effect.uz’га Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги деҳқон бозорда 2020 йилгача фаолият олиб борган беш нафар чилангар усталардан мурожаат келиб тушди.

Айтилишича, уларнинг деҳқон бозор ҳудудидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан турли ўлчамдаги ер майдонлари бўлган.

Ер майдони устига қурилган чилангарлик устахоналари эса собиқ ҳокимнинг ташаббуси билан бузиб юборилган. Ўша пайтда бундай ишларга масъул бўлган мутассадилар чилангарларга савдо дўконларини реконструкция қилиб, замонавий кўринишга келтириш кераклиги бўйича топшириқ беришади.

Оқибатда чилангарлар катталарнинг топшириғини бажариб, ишсиз ва жойсиз қолади. Ваҳоланки, улар ҳозиргача ерни тўғридан-тўғри ажратиб бериш ваколати олиб қўйилган яъни қўллари кесилган ҳокимиятдан ҳеч қандай нажот топишолмаяпти.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина кечаси Кремлга зарба беришга ҳаракат қилган

Кремлнинг даъво қилишича, ҳужум учун иккита дрон ишлатилган.

«Украина бугун тунда дронлар билан Кремлга зарба беришга уринди» – дея маълум қилган Россия президенти матбуот хизмати.
👍22👎11🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Германия ўртасида 9 млрд евродан ортиқ савдо шартномалари имзоланди

Берлиндаги Бельвю саройида президент Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди.

Президентлар умумий қиймати 9 млрд евродан зиёд бўлган савдо шартномалари ва инвестиция-технология битимлари имзоланиши билан якунланган ишбилармонлик тадбирларининг натижаларини олқишладилар.

Берлинда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланмоқда. Шу маънода, Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳаларини, шу жумладан Евроиттифоқнинг “Глобал дарвоза” ташаббуси доирасида қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Томонлар минтақада, шу жумладан Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирдилар.

Маданий-гуманитар алмашинув масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар Берлин шаҳрида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишлаб ноёб кўргазма очилаётганидан мамнунлигини билдирдилар.

Ўзбекистонда немис тилини ўрганиш бўйича комплекс дастурни тайёрлаш, шу жумладан мамлакатимиз ҳудудларида Гёте Институти фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍45🔥39👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ваҳшийлик!

Ижтимоий тармоқларда бир болани аёвсизларча калтакланган видеоси тарқалмоқда. Ушбу видео қачон ва қаерда олингани номаълум. Ушбу ҳолатга тегишли идоралар изоҳ беришини кутиб қоламиз!

@effectuz
👎85😢25👍9🔥1
🥊 Илк нокаут! Мужибилло Турсунов рақибига имкон қолдирмади

Турсунов нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 

👉 https://effect.uz/3034

Telegram | Instagram | YouТube
👍15
❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолат

1️⃣ Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

2️⃣ Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

3️⃣ Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

4️⃣ Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

5️⃣ Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

6️⃣ Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

7️⃣ Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

8️⃣ Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ
ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

9️⃣ Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎5😢2
💥 Еврофутболга марҳабо!

⚡️ Бугун "А" Серия 33-туридан ўрин олган "Аталанта" ва "Специя" ўртасида баҳс 21:00да старт олади. Эътиборли жиҳати, Элдор Шомуродов "Аталанта"га қарши асосий таркибдан жой олди.

❗️ Ушбу
ўйинни OFFSIDE.UZ телеграм канал ЖОНЛИ ЭФИРда намойиш қилади.

✈️ Ушбу хабарни ўйинни кўриш истагида бўлган дўстларингизга етказиб жўнатиб қўйинг.

👉 Ўйинни кўриш учун

Telegram
| Instagram | You Тube
👍6😢1
Пойтахт кўчаларида ётиқ чизиқлар янгиланмоқда

Тошкент кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлларда ётиқ чизиқлар чизилмоқда.

Шу билан бирга жамоат транспортларининг эркин ҳаракатланишлари учун йўлаклар яратилмоқда. Пиёдалар ўтиш жойларидаги чизиқлар ҳам янгиланиб, пиёдаларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3
ОАВ бор экан сиёсатчилар сергак, хато кам, адолатсизликлар юзага чиқади – Комил Алламжонов ОАВ ходимларини байрам билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов 3 май кунини ёдга олди.

“Барча оммавий ахборот воситалари ходимларини 3 май жахон матбуоти эркирлиги куни билан табриклайман. Қаламингиз доим ўткир, парвозингиз баланд, хамлангиз аниқ, мақсадингиз эзгу бўлсин. Сиз бор экансиз сиёсатчилар сергак, хато кам, адолатсизликлар юзага чиқади”, дея ёзади Алламжонов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ОАВ ходимлари фаолиятига аралашиш жавобгарликка сабаб бўлади

👉 Анъанага кўра жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида сўз эркинлигига бағишланган рейтинг эълон қилинди.

👉 Унда Ўзбекистоннинг ўрни ўтган йилга нисбатан пастлаган.

👉 Қарши туманида ёнган машина ичида ҳайдовчи бор эдими?

👉 Йўл патруль хизмати ходимлари ва фуқаро ўртасида жанжал нима билан тугади?

👉 Эълон сифатида ишлаши керак бўлган реклама баннери фуқаро устига тушди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎1