EFFECT.UZ | Расмий канал
17K subscribers
70.9K photos
18.2K videos
36 files
72K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашди

Европа томонидан қабулда ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала иштирок этди.

👉 https://effect.uz/2887

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍154👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Чироқчидан Қаршигача нечта қоидабузарликни аниқловчи камералар бор?

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан Қарши шаҳрига қадар йўлларга 8 та қоидабузарликларни аниқловчи камералар ўрнатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍5😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Референдум олди концерт уюштириш давом этяпти

Олмазор туманидаги 29-мактабда президент таъкидлаганидек, ўқувчиларни вақтини мароқли ўтказиш, уларда ватанга меҳр муҳаббат туйғусини уйғотиш учун концерт дастурлари бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍262👎27
⚡️ Алвидо "Наполи", хайр "Челси"...

Чемпионлар Лигасининг дастлабки ярим финалчилари маълум бўлди.

👉 https://effect.uz/2888

Telegram | Instagram | You Тube
👍17
Эркин Турдимовга икки ўринбосар тайинланди

Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунқор Худайбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

@effectuz
👍22👎8🔥1
Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди.

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

@effectuz
👍218👎15
EFFECT.UZ | Расмий канал
Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди. Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра: Ҳуқуқбузар унга жарима солиш…
«Айтганча, бугун ҳамма кутилмаганда Президентнинг 2023 йил 23 мартдаги қонуни билан 1 майдан агар 15 кун ичида жарима тўланса 50%, 30 кун ичида тўланса 30% чегирмага эга бўлиши ҳақида эслатмоқда.

Умуман олганда, одамлар нуқтаи назарига кўра бу жуда яхши ечим, аминманки, қоидабузарлар чегирма учун жуда миннатдор бўлишади. Аммо бошқа томондан, мен давлат томонидан кўрсатилаётган бундай сахийликни тушунмаяпман. Ҳозирги вақтда 30% чегирма аллақачон амалда. Бу жарималарни тез тўланишини рағбатлантириш учун амалга оширилганди.

Демак 30% лик чегирма жарималарни йиғишни тезлаштиришга ҳеч қанақасига ёрдам бермади ёки ёрдам берди, лекин бюджетда шунчалик пул кўплигидан улар даромаднинг бир қисмидан воз кечишга қарор қилишди.

Расмий равишда бу «аҳоли учун жарима юкини камайтириш ва жарималарни тўлашда қулайликни таъминлаш» учун амалга оширилади. Ғалати эшитилади. Биз қоидабузарларга, шу жумладан йўл ҳаракати қоидаларига қарши курашяпмизми ёки улар учун қўшимча қулайликлар яратяпмиз» — Шуҳрат Қурбонов.

@effectuz
👍16
Тошкентда Cobalt ва Captiva иштирокидаги ЙТҲда йўловчи қурбон бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/2890

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢4👍3👎2
💥 Роналду ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди

Goal Arabia нашри 38 ёшли португалиялик футболчининг танлови ҳақида маълум қилди.

👉 https://effect.uz/2891

Telegram | Instagram | You Тube
👍8
⚡️ Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Пастдарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда депутатлар томонидан Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

В.Муротқобилов 1974 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
💥 Еврофутболга марҳабо!

⚡️ Бугун ЕЧЛ 1/4 финал доирасида "Бавария" ва "Манчестер Сити" ўзаро жавоб баҳсини ўтказади.

❗️Шиддатли ўтиши кутилаётган учрашувни
OFFSIDE.UZ телеграм каналида ЖОНЛИ ЭФИРда кўришингиз мумкин.

✈️ Ушбу янгиликни ўйинни кўриш истагида бўлган дўстларингизга етказиб қўйинг.

👉 Онлайн кўриш учун

Telegram
| Instagram | You Тube
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Деновда кластер ва чорвадорлар можароси: Кластер низолар сабабчиси...

Сурхондарё вилояти Денов туманида чорвадор фермерлар ва кластер раҳбари ўртасидаги можаролар давом этяпти.

Чунки, кластер қўлида ҳужжати амалда бўлиб турган чорвадорнинг яйлов ер майдонидан “специально” бошқаларга ижара шартнома қилиб берган. Оқибатда чорвадор эгалик қилаётган ер майдонига бегоналарнинг чорваси кириб келиб, қўриқланаётган майдонларни пайҳон қилган.

Айни пайтда “Оқ олтин воха чорвачилик” МЧЖ раҳбари Шокир Саломов Сурхондарё вилояти “Қоракўрчилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси талабига кўра, барча ижара шартномаларни бекор қилиб, ер кодексига мувофиқлаштириши керак бўлади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎3🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини рақамлаштиришда геахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари ҳам жорий қилинади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Сув сифати ва хавфсизлиги мониторинги учун “WATER LAB” ахборот тизими жорий этилиб, республика бўйлаб ичимлик сув сифатини назорат қилиш имконияти сезиларли даражада кенгайтирилган.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга кўрсатиладиган давлат ҳамда қўшимча хизматларнинг сифат жихатдан янада яхшиланиш мақсадида, “Сувўлчагич хизмати” АЖ ташкил этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходимига бўйсунмаган ҳайдовчи қамалди

Худди шундай ҳолат Фарғонада кузатилди. ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎8😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқи номидан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Афғонистонлик расмийлар Муборак Рамазон ойида кўрсатилаётган бу каби амалий ёрдам учун Ўзбекистон халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch) ўрин олган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍221👎61
“WizzAir Abu Dhabi” Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига авиарейслар сонини кўпайтиради

Ҳозирги кунда “WizzAir Abu Dhabi” авиакомпанияси ҳафтасига 3 маротаба “Абу-Даби – Тошкент - Абу-Даби” ва ҳафтасига 4 маротаба “Абу-Даби – Самарқанд - Абу-Даби” йўналишларида парвозларни амалга ошириб келмоқда.

👉 https://effect.uz/2892

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥1
❗️“Барса” ва “Реал” ўртасида “уруш” бошландими?!

Бундан икки ярим ой муқаддам “Барселона”нинг собиқ президентлари Хосеп Бартомеу ва Сандро Росел коррупцияда айбланган эди.

👉 https://effect.uz/2893

Telegram | Instagram | You Тube
👍6🔥1
⚡️ Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Эргашев Авазбек Яқубжонович Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎13😢3