EFFECT.UZ | Расмий канал
17K subscribers
70.9K photos
18.2K videos
36 files
72K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
💥 2023 йилги «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингини янгиланди

Goal нашри 2023 йилги «Олтин тўп»га даъвогар 20 та футболчиларни маълум қилди.

👉 https://effect.uz/2884

Telegram | Instagram | You Тube
👍9
⚡️2023 йилнинг ўтган уч ойида 13907 нафар шахс судланган. Уларнинг 3707 тасига озодликни чеклаш жазоси тайинланган

Олий суд ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎5😢4
❗️Тошкент вилоятида фуқароларга зўрлик ишлатган ва уларни тунаб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

👉 https://effect.uz/2885

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🔥1
🇨🇳 Хитойдан автомобиль экспорти жорий йилнинг биринчи чорагида сезиларли даражада ошди

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, ушбу даврда жами 994 мингта автомобиль экспорт қилинди, бу ўтган йилга нисбатан 70,6 фоизга кўпдир. Хитой жаҳон автомобиль бозорини тезда эгаллаяпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎3
⚡️ Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 19 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 435,99 so‘m (-19,01);
1 Евро – 12 551,00 so‘m (-27,74);
1 Россия рубли – 140,22 so‘m (-0,66).

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узундаги ҳолат бўйича жиноят иши очилди

Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувдаги ҳолат ўрганилди

Аниқланшича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этяпти.

@effectuz
👍33👎9😢7
⚡️ «Бунёдкор»даги «ишкал» ёхуд ким ҳақ-у, ким ноҳақ

Футбол эмоцияларга бой ўйин. Баъзида ютуқдан, баъзида мағлубиятдан футболчилар ҳиссиётга берилиб кетади. Куни кеча Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган «Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги ўйинда юқорида таъкидлаганимиздек, эмоциялар чўққига чиқди...

👉 https://effect.uz/2886

Telegram | Instagram | You Тube
👍12🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деновда кластер ва фермерлар можароси: Ҳоким Улуғбек Қосимов йигитлари ишга киришди

Сурхондарё вилояти Денов туманида кластер ва фермерлар ўртасидаги можаролар ортидан ҳоким Улуғбек Қосимов зудлик билан ишчи гуруҳ ташкиллаштириб, масалани бир томонлама қилишни топширган эди. 12-13 апрель кунлари ушбу ишчи гуруҳ вакиллари Деновга келиб, ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ишларини бошлашди. Effect.uz ишчи гуруҳ фаолиятини бевосита жойидан туриб, ҳеч қандай қаршиликларсиз ёритди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18😢2
💥 Еврофутболга марҳабо!

⚡️ Бугун ЕЧЛ 1/4 финал доирасида "Челси" ва "Реал Мадрид" ўзаро жавоб баҳсини ўтказади.

❗️Шиддатли ўтиши кутилаётган учрашувни
OFFSIDE.UZ телеграм каналида ЖОНЛИ ЭФИРда кўришингиз мумкин.

✈️ Ушбу янгиликни ўйинни кўриш истагида бўлган дўстларингизга етказиб қўйинг.

👉 Онлайн кўриш учун

Telegram
| Instagram | You Тube
👍9🔥2
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашди

Европа томонидан қабулда ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала иштирок этди.

👉 https://effect.uz/2887

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍154👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Чироқчидан Қаршигача нечта қоидабузарликни аниқловчи камералар бор?

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан Қарши шаҳрига қадар йўлларга 8 та қоидабузарликларни аниқловчи камералар ўрнатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍5😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Референдум олди концерт уюштириш давом этяпти

Олмазор туманидаги 29-мактабда президент таъкидлаганидек, ўқувчиларни вақтини мароқли ўтказиш, уларда ватанга меҳр муҳаббат туйғусини уйғотиш учун концерт дастурлари бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍262👎27
⚡️ Алвидо "Наполи", хайр "Челси"...

Чемпионлар Лигасининг дастлабки ярим финалчилари маълум бўлди.

👉 https://effect.uz/2888

Telegram | Instagram | You Тube
👍17
Эркин Турдимовга икки ўринбосар тайинланди

Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунқор Худайбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

@effectuz
👍22👎8🔥1
Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди.

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

@effectuz
👍218👎15
EFFECT.UZ | Расмий канал
Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди. Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра: Ҳуқуқбузар унга жарима солиш…
«Айтганча, бугун ҳамма кутилмаганда Президентнинг 2023 йил 23 мартдаги қонуни билан 1 майдан агар 15 кун ичида жарима тўланса 50%, 30 кун ичида тўланса 30% чегирмага эга бўлиши ҳақида эслатмоқда.

Умуман олганда, одамлар нуқтаи назарига кўра бу жуда яхши ечим, аминманки, қоидабузарлар чегирма учун жуда миннатдор бўлишади. Аммо бошқа томондан, мен давлат томонидан кўрсатилаётган бундай сахийликни тушунмаяпман. Ҳозирги вақтда 30% чегирма аллақачон амалда. Бу жарималарни тез тўланишини рағбатлантириш учун амалга оширилганди.

Демак 30% лик чегирма жарималарни йиғишни тезлаштиришга ҳеч қанақасига ёрдам бермади ёки ёрдам берди, лекин бюджетда шунчалик пул кўплигидан улар даромаднинг бир қисмидан воз кечишга қарор қилишди.

Расмий равишда бу «аҳоли учун жарима юкини камайтириш ва жарималарни тўлашда қулайликни таъминлаш» учун амалга оширилади. Ғалати эшитилади. Биз қоидабузарларга, шу жумладан йўл ҳаракати қоидаларига қарши курашяпмизми ёки улар учун қўшимча қулайликлар яратяпмиз» — Шуҳрат Қурбонов.

@effectuz
👍16
Тошкентда Cobalt ва Captiva иштирокидаги ЙТҲда йўловчи қурбон бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/2890

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢4👍3👎2
💥 Роналду ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди

Goal Arabia нашри 38 ёшли португалиялик футболчининг танлови ҳақида маълум қилди.

👉 https://effect.uz/2891

Telegram | Instagram | You Тube
👍8
⚡️ Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Пастдарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда депутатлар томонидан Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

В.Муротқобилов 1974 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11