EFFECT.UZ | Расмий канал
17K subscribers
70.9K photos
18.2K videos
36 files
72K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хонабодда ҳокимият ходими пичоқлангани айтилмоқда

Андижон вилояти прокуратураси ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/2882

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😢4👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёлик отахон велосипедда ҳажга йўл олди

Шўрчилик Абдуғани Чориев Ҳаж сафарига велосипедда йўл олди.

Ҳар бандага фарз бўлган Ҳаж амалини қийин йўллар билан бажаришни мақсад қилган ўзбекистонлик ҳамюртимизга ёрдамлашмоқчи бўлганлар ушбу пластик картага хайрия қилишлари мумкин бўлади:

4073 4200 1015 5970

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍59👎6🔥1
Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда ишлаган.

@effectuz
👎13👍9
EFFECT.UZ | Расмий канал
Деновда кластер ва фермерлар можароси: Ҳоким Улуғбек Қосимов йигитлари ишга киришди Сурхондарё вилояти Денов туманида кластер ва фермерлар ўртасидаги можаролар ортидан ҳоким Улуғбек Қосимов зудлик билан ишчи гуруҳ ташкиллаштириб, масалани бир томонлама қилишни…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Деновда кластер ва чорвадорлар можароси: Кластер низолар сабабчиси...

Сурхондарё вилояти Денов туманида чорвадор фермерлар ва кластер раҳбари ўртасидаги можаролар давом этяпти.

Чунки, кластер қўлида ҳужжати амалда бўлиб турган чорвадорнинг яйлов ер майдонидан “специально” бошқаларга ижара шартнома қилиб берган. Оқибатда чорвадор эгалик қилаётган ер майдонига бегоналарнинг чорваси кириб келиб, қўриқланаётган майдонларни пайҳон қилган.

Айни пайтда “Оқ олтин воха чорвачилик” МЧЖ раҳбари Шокир Саломов Сурхондарё вилояти “Қоракўрчилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси талабига кўра, барча ижара шартномаларни бекор қилиб, ер кодексига мувофиқлаштириши керак бўлади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😢1
“EMITT Istanbul 2023” доирасида Ўзбекистон делегацияси катта келишувларга эришди

Кўргазма давомида делегация вакилларининг Туркия ва бошқа мамлакатлардаги йирик сайёҳлик компания ҳамда ташкилотлари билан “В2В” форматида ишбилармонлик учрашувлари ўтказиб, 400 дан ортиқ келишувларга эришилди.

👉 https://effect.uz/2883

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
💥 2023 йилги «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингини янгиланди

Goal нашри 2023 йилги «Олтин тўп»га даъвогар 20 та футболчиларни маълум қилди.

👉 https://effect.uz/2884

Telegram | Instagram | You Тube
👍9
⚡️2023 йилнинг ўтган уч ойида 13907 нафар шахс судланган. Уларнинг 3707 тасига озодликни чеклаш жазоси тайинланган

Олий суд ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎5😢4
❗️Тошкент вилоятида фуқароларга зўрлик ишлатган ва уларни тунаб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

👉 https://effect.uz/2885

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🔥1
🇨🇳 Хитойдан автомобиль экспорти жорий йилнинг биринчи чорагида сезиларли даражада ошди

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, ушбу даврда жами 994 мингта автомобиль экспорт қилинди, бу ўтган йилга нисбатан 70,6 фоизга кўпдир. Хитой жаҳон автомобиль бозорини тезда эгаллаяпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎3
⚡️ Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 19 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 435,99 so‘m (-19,01);
1 Евро – 12 551,00 so‘m (-27,74);
1 Россия рубли – 140,22 so‘m (-0,66).

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узундаги ҳолат бўйича жиноят иши очилди

Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувдаги ҳолат ўрганилди

Аниқланшича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этяпти.

@effectuz
👍33👎9😢7
⚡️ «Бунёдкор»даги «ишкал» ёхуд ким ҳақ-у, ким ноҳақ

Футбол эмоцияларга бой ўйин. Баъзида ютуқдан, баъзида мағлубиятдан футболчилар ҳиссиётга берилиб кетади. Куни кеча Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган «Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги ўйинда юқорида таъкидлаганимиздек, эмоциялар чўққига чиқди...

👉 https://effect.uz/2886

Telegram | Instagram | You Тube
👍12🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деновда кластер ва фермерлар можароси: Ҳоким Улуғбек Қосимов йигитлари ишга киришди

Сурхондарё вилояти Денов туманида кластер ва фермерлар ўртасидаги можаролар ортидан ҳоким Улуғбек Қосимов зудлик билан ишчи гуруҳ ташкиллаштириб, масалани бир томонлама қилишни топширган эди. 12-13 апрель кунлари ушбу ишчи гуруҳ вакиллари Деновга келиб, ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ишларини бошлашди. Effect.uz ишчи гуруҳ фаолиятини бевосита жойидан туриб, ҳеч қандай қаршиликларсиз ёритди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18😢2
💥 Еврофутболга марҳабо!

⚡️ Бугун ЕЧЛ 1/4 финал доирасида "Челси" ва "Реал Мадрид" ўзаро жавоб баҳсини ўтказади.

❗️Шиддатли ўтиши кутилаётган учрашувни
OFFSIDE.UZ телеграм каналида ЖОНЛИ ЭФИРда кўришингиз мумкин.

✈️ Ушбу янгиликни ўйинни кўриш истагида бўлган дўстларингизга етказиб қўйинг.

👉 Онлайн кўриш учун

Telegram
| Instagram | You Тube
👍9🔥2
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашди

Европа томонидан қабулда ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала иштирок этди.

👉 https://effect.uz/2887

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍154👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Чироқчидан Қаршигача нечта қоидабузарликни аниқловчи камералар бор?

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан Қарши шаҳрига қадар йўлларга 8 та қоидабузарликларни аниқловчи камералар ўрнатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍5😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Референдум олди концерт уюштириш давом этяпти

Олмазор туманидаги 29-мактабда президент таъкидлаганидек, ўқувчиларни вақтини мароқли ўтказиш, уларда ватанга меҳр муҳаббат туйғусини уйғотиш учун концерт дастурлари бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍262👎27
⚡️ Алвидо "Наполи", хайр "Челси"...

Чемпионлар Лигасининг дастлабки ярим финалчилари маълум бўлди.

👉 https://effect.uz/2888

Telegram | Instagram | You Тube
👍17
Эркин Турдимовга икки ўринбосар тайинланди

Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунқор Худайбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

@effectuz
👍22👎8🔥1