EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хитой «айғоқчи» шарининг уриб туширилгани акс этган видео эълон қилинди Хитойликлар мазкур қурилма ёрдамида АҚШдаги стратегик объектларни кузатишда фойдаланган. 👉 https://effect.uz/1498 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Хитой «айғоқчи» шарни уриб туширган АҚШга норозилик билдирди

Хитой томони Америкага ҳаво шари фуқаролик объекти эканлиги ва форс-мажор ҳолатлари туфайли АҚШ ҳаво ҳудудига кирганлиги ҳақида бир неча бор хабардор қилган.

👉 http://effect.uz/1509

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🥴7👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент тадбиркорга: «Қўрқма, орқага қарама, олдинги прокурорлар бизда йўқ энди»

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида тадбиркор билан суҳбатлашди.

— Олим, ўтган сафар “80 милион долларим бор” деган эдинг, манга гапирганинга нечи бўлди?

— Сайлов олди ташрифингизда айтган эдим, ҳозир қисқа муддатда бу маблағлар анча кўпайди

—Айтавер, айтавер, ҳеч ким ёпишмайди, тегинмайди. Қўрқма, орқага қарама, олдинги прокурорлар бизда йўқ энди.

—120 миллионга чиқди муҳтарам президент.

— Ким қачон, Наманган вилоятини оддий тадбиркори “120 миллион доллар айланма маблағим бор” деб айтган? Мен ғурурланаман, фахрланаман. Биласизларми? Мен ўзим тадбиркорларни парваришлаяпман. Шунда ўсиш бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎20😁10🤬4👏3
76 минглик сузма, 450 минг сўмлик қулупнай ва бир финжони 45 минг турадиган чой ва қахвалар — русларга аталган зиёфат қанчага тушди?

Аввалроқ Сенатнинг 25 кишилик тушлиги учун 60 миллион 375 минг сўм сарфланган эди.

👉 http://effect.uz/1511

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬72😁10👎8👍7👏1
⚡️ «Реал Мадрид» киритилган ягона автогол эвазига мағлуб бўлди

Испания чемпионатининг 20-турида «Реал» сафарда «Мальорка»га минимал ҳисобда имкониятни бой берди.

👉 https://effect.uz/1512

Telegram | Instagram | You Тube
👍6
Samsung компанияси Galaxy Book3 ноутбукларини сотувга чиқармоқда

Ноутбуклар сотуви 17 февралдан бошланади.

👉 http://effect.uz/1513

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👏1
Мустақил комиссия Пўлат Шамшетовнинг ўлими юзасидан текширув ўтказади

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг собиқ бўлим бошлиғи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

👉 http://effect.uz/1514

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎5😢4😁1
«Мендирман Жалолиддин» сериалида буюк тарихий шахс сиймосини гавдалантириш имконига эга бўлдим» — Сезгин Эрдемир

Сериалда Жалолиддин Мангубердининг устози Темир Маликнинг гавдалантирган турк актёри интервью берди.

👉 http://effect.uz/1515

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15🤬5👎1👏1
Эрон олий раҳбари ўн минглаб маҳбусларни афв этди

Улар ичида намойишда қатнашганлар ҳам бор.

👉 http://effect.uz/1516

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👏4😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥 20 йиллик такрорланмас карьера ёхуд Криштиану бугун 38 ёшга тўлди

Жаҳон футболи кўплаб номларни кўрган, не-не казо-казо футболчиларни етиштирмаган дейсиз. Бугун футболнинг ҳақиқий ўзи етиштириб берган маҳсулоти Криштиану Роналду 38 ёшга тўлди. 38 йил....

👉 https://effect.uz/1502

Telegram | Instagram | You Тube
👍14😢2
Лавров ҳозир Ироқда. Унинг кейинги ташриф манзиллари ҳам эълон қилинди

Лавровнинг Ироққа охирги ташрифи 2019 йил октябрь ойида амалга оширилган бўлиб, ўшанда у Бағдод ва Эрбилда бўлган.

👉 https://effect.uz/1517

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🤬3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оддий эмас, «цветной» фуқароман – Расул Кушербаев янги лавозимда бошқасига иш бошлади

Табиат ресурслари вазирига маслаҳатчи Расул Кушербаев Янгийўл туманидаги эски шифохона биносида тўпланган чиқиндилар масаласи бўйича кескин чиқиш қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25🔥2👏1
ЧОРАСИЗЛИК: ҲЕЧ КИМНИНГ ФАРЗАНДИ ЎЛМАСИН!

Тошкентдаги ҳашаматли болалар миллий тиббиёт марказига бордик. Марказнинг устки ҳашамати ёддан чиқиб, ичкарида 7 ёшли ҳаста Амирбек ва ундан ташқари тинкаси қуриган кўп ота-оналарнинг дардига шерик бўлдик.

Улар фарзандининг нафас олиши учун ҳаммасига тайёр ва ўтаётган ҳар сониядан хавотирда. Эҳҳ, болажонларнинг аянчли ҳолати, ҳеч кимнинг боласини касал қилмагин, Аллоҳ! Ҳеч кимга фарзанд доғини кўриш насиб қилмасин.

Ўзи яқинда 12 ёшли қизалоқнинг зўрланган жасади ҳақидаги мудҳиш хабарни эшитиб, ўзимга келолмаётгандим, лекин қандайдир ИРОДА топилди. Ота-оналар кучли бўлиши керак, Давлат бор уларга ёрдам беряпти. Аммо булар вақтинча, кези келганда бу ёрдам таъсир кучини йўқотиши мумкин.

Орқа мушакларининг атрофияси ташхиси қўйилган Амирбекнинг эҳтимолий тузалиши учун камида 660 минг доллар керак бўлар экан.

Тасаввур қиляпсизми, эҳтимолий тузалиш учун сўмда 8 млрдга яқин маблағ керак бўлади. Бу аниқ ҳам эмас, Яратган умр берса, ҳаммаси жойига тушар, бироқ тиббиёт бундай касалликнинг олдини олиш учун нималар қилмоқда?

Ўзбекистон тиббиёти бу дард олдида шунчалар ҳам ожизми, ёки ОЛАМ бу касалликка чорани, катта маблағсиз кўра олмайдими? Бу касаллик нима ўзи?

Амирбекнинг оиласи анчагина тетик кўринди, лекин қарийб 2 йиллик ҳаракат билан уларнинг ҳамёнига вакцина учун 150-160 минг доллар атрофида хайрия маблағлари келиб тушибди. Бу ҳам кам эмас, бир отахон ҳатто Ҳаж қиладиган пулини Амирбекка атабди.

Бундай инсонлардан бир умр Аллоҳ рози бўлсин! Орамизда инсоф, виждонини емаганлар кўп учрайди, нафсини биринчи ўринда эмаслигини кўрсатиб, бошқаларга ўрнак бўладиганлар бор бўлишсин.

Ҳурматли ҳамюртлар қуйида Амирбекнинг оиласига тегишли бўлган реквизитларни қолдираман, қўлдан келганча ёрдамлашсак, адашмаган бўламиз:

UzCard: 8600030445366457
Сбербанк: 4817760345924686 (Рўзметов Музаффар, амакиси)
Master Card: 5392 0300 0094 8242 (Рахимова Малика)
Humo: 9860020108640663
(Раҳимова Малика, онаси)
Пайнет: +99890 110 91 01
Номер +998 91 999 91 10

@Amirbekgayordam
👍40👏1