Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизил китобга киритилган жайронларни отиб ўлдирган броконьерларга жиноят иши очилди
Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонаси ва “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг қўриқлов ходимлари томонидан жорий йил 26 январь куни ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида Қўнғирот тумани “Жаслиқ” посёлкасида яшовчи фуқаролар Ж. Е. ва М. И. қонунга хилоф равишда мототранспорт воситаси ёрдамида тегишли рухсатномаси олинмаган ов милтиғи билан Қизил китобига киритилган, йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланган 13 бош жайрон (кийик)ни отиб жонсиз ҳолатда олиб кетаётган пайтида ушланган эди.
Ушбу ҳолатда қонун бузилишига йўл қўйган фуқаролар Ж. Е. ва М. И га нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига асосан ҳайвонот дунёсига етказилган 195 млн.сўмлик зарар миқдори ҳисобланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан фуқаролар Ж. Е. ва М. И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми тегишли бандлари ва 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва улар жиноят иши бўйича процессуал тартибда ушланган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди
Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 1989 й.т. укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.
Аниқланишича, мазкур 5 гектар ер майдони 2020 йилда вилоят ҳокимлигининг баённомаси асосида дарё ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш ва қум-шағал қазиб олиш мақсадида истисно тариқасида, аукцион савдоларига қўйилгунга қадар фойдаланиш учун Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходимига қарашли МЧЖга бириктирилган.
Лекин, 2022 йилда вилоят ҳокимлигининг тегишли баённомаси билан ушбу бириктирув бекор қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

👍9
Расул Кушербаев йилнинг энг фаол депутати деб топилди
Бугун, 28 январь куни Rost24.uz сайти томонидан “Йил танлови — 2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тақдирлаш маросимида собиқ депутат Расул Кушербаев “2022 йилнинг энг фаол депутати”, деб топилди.
“Ўтган даврдаги кичик меҳнатимни юксак баҳолаб, эътироф этган барча юртдошларимизга яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман! "Rost 24"га ҳам алоҳида ташаккур!”, — деб ёзди депутат.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 26 декабрь куни Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатидан олдин ваколатларини тугатишни бир овозда қўллади.

👍129👏9😁2🔥1
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мамлакат ҳудудида маҳаллий вақт билан 28 январь куни соат 18:13 да (28.01.2023 йил, Гринвич бўйича 13:13 да) зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Андижон вилояти, Хонобод тумани. Зилзила координаталари: 40,83 градус шимолий кенглик; 73,12 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 331 км жанубий-шарқда.

👍16👎3🥴1
Кадастр тизимида ҳам коррупциянинг олдини олиш ва комплаенс назорат тизими жорий этилди
Шунингдек, Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг штатлар жадвалларидаги коррупцияга энг кўп мойил бўлган лавозимлар таҳлил этилди.
👉 https://effect.uz/1348
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Шунингдек, Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг штатлар жадвалларидаги коррупцияга энг кўп мойил бўлган лавозимлар таҳлил этилди.
👉 https://effect.uz/1348
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😁5🤬2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ тунда "Oʼzbekneftegaz" АЁҚШларини кўздан кечирди
Ижодий жамоамиз 27 январдан 28 январга ўтар кечаси соат 01:00дан кейин "Oʼzbekneftegaz"нинг Тошкент шаҳрида жойлашган бир нечта АЁҚШларига бориб, АИ-80 маркали бензин бор ёки йўқлигига жавоб олишди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ижодий жамоамиз 27 январдан 28 январга ўтар кечаси соат 01:00дан кейин "Oʼzbekneftegaz"нинг Тошкент шаҳрида жойлашган бир нечта АЁҚШларига бориб, АИ-80 маркали бензин бор ёки йўқлигига жавоб олишди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сени ўзим халқаро бозорга олиб чиқаман!» —Абдураҳмонов ёш тадбиркорга ваъда берди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳолва маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва Озарбайжонга қадар маҳсулотини экспорт қилишга улгурган ёш тадбиркорга жой масаласида ёрдамлашишга ваъда берди.
“Айни вақтда ёш тадбиркор янги жойда фаолият бошламоқда ва бунинг бир мисолида Президент ташаббуси амалда татбиқ этилмоқда.
мактаб ўқувчилари бир вақтнинг ўзида ҳам ҳунар ўрганиб, ҳам даромадли бўлишлари мумкин.
Андижон туманидаги 55-мактабда шу каби яна 10 хил касб-ҳунар йўналишлари жорий этилмоқда”, — дейилади хабарда.

👍30😁15👏2🥴2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏16👎14👍12🥴5😢1
♟ "Tata Steel Chess 2023": Нодирбек ва Жавоҳир 12-тур ўйинини ўтказди
👉 https://effect.uz/1350
Telegram | Instagram | You Тube
👉 https://effect.uz/1350
Telegram | Instagram | You Тube
👍16🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда бир нечта ёшлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетди
Ижтимоий тармоқларда музлаган кўл устида юрган бир гуруҳ одамлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетган видео тарқалди. Мазкур воқеа юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ.
Қайд этиш жоиз, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга музлаган кўллар ёки дарёлар устида учмасликни тавсия этганди.
“Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди.
Ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида коньки ва чаналарда учишмоқда.
Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлсада, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республикамиз ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори.
Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этади”, — дейилган эди хабарда.

👍17😁10😱2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎41👍7😱5