EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Лойиҳа Кореянинг Sejin G&E компанияси иштирокида 55 млн доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

👉 https://effect.uz/1346

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😁8👏1
⚡️Фарғона шаҳар прокурори Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиши кутилмоқда

У шаҳар прокурори сифатида 2021 йилдан буён ишлаб келмоқда.

👉 https://effect.uz/1347

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎26👍7🥴5
«Мен фақат уларга ишонаман» — марҳум 15 ёшли боланинг онаси барчани йиғлатди

Ёдингизда бўлса, 2022 йилнинг 16 октябрь куни Қўқон шаҳрида жойлашган, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 15 ёшли ўсмир 17 октябрь куни шу муассасада вафот этганди.

Ўсмирнинг ўлими қарийб икки ҳафта марҳумнинг яқинларидан яширилганди...

Rost24.uz сайти томонидан ўтказилаётган “Йил танлови — 2022” тақдирлаш маросимида марҳум Равшанбек Абдусатторовнинг онаси Зайнабхон Қўчқорова “Матонатли аёл” номинацияси ғолиб деб топилди.

Сўзга чиққан она давлат раҳбарига мурожаат қилиб, адолатни тиклашини сўради. Унинг нутқидан сўнг бутун зал йиғлади...

Энг олий адолатни фақатгина Президентимиз тиклайди, мен фақат уларга ишонаман. Тўғриси бу ерга келиш жуда оғир бўлди. Мен ёлғиз она бўлиб туриб, боламни отасиз катта қилдим, лекин соғ-омон олиб кетилган боламнинг жасади қайтди...”, — деди Қўчқорова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢51👍16😱3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Фарғона шаҳар прокурори Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиши кутилмоқда У шаҳар прокурори сифатида 2021 йилдан буён ишлаб келмоқда. 👉 https://effect.uz/1347 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Дилмурод Қобулов Сирдарё вилоятига «зам» прокурор этиб тайинланди

Бош прокуратура Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокурорнинг 2023 йил 27 январь кунги буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Қобулов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 9 февраль куни Фарғона шаҳрининг прокурори этиб тайинланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🥴2👎1😢1
Наманган шаҳар кўчаларида автомашиналар учун 60 км/соат тезликдан юқори ҳаракатланишни таъқиқловчи йўл белгилари ўрнатилмоқда.

Манба: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизил китобга киритилган жайронларни отиб ўлдирган броконьерларга жиноят иши очилди

Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонаси ва “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг қўриқлов ходимлари томонидан жорий йил 26 январь куни ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида Қўнғирот тумани “Жаслиқ” посёлкасида яшовчи фуқаролар Ж. Е. ва М. И. қонунга хилоф равишда мототранспорт воситаси ёрдамида тегишли рухсатномаси олинмаган ов милтиғи билан Қизил китобига киритилган, йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланган 13 бош жайрон (кийик)ни отиб жонсиз ҳолатда олиб кетаётган пайтида ушланган эди.

Ушбу ҳолатда қонун бузилишига йўл қўйган фуқаролар Ж. Е. ва М. И га нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига асосан ҳайвонот дунёсига етказилган 195 млн.сўмлик зарар миқдори ҳисобланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан фуқаролар Ж. Е. ва М. И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми тегишли бандлари ва 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва улар жиноят иши бўйича процессуал тартибда ушланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 1989 й.т. укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, мазкур 5 гектар ер майдони 2020 йилда вилоят ҳокимлигининг баённомаси асосида дарё ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш ва қум-шағал қазиб олиш мақсадида истисно тариқасида, аукцион савдоларига қўйилгунга қадар фойдаланиш учун Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходимига қарашли МЧЖга бириктирилган.

Лекин, 2022 йилда вилоят ҳокимлигининг тегишли баённомаси билан ушбу бириктирув бекор қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
Расул Кушербаев йилнинг энг фаол депутати деб топилди

Бугун, 28 январь куни Rost24.uz сайти томонидан “Йил танлови — 2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тақдирлаш маросимида собиқ депутат Расул Кушербаев “2022 йилнинг энг фаол депутати”, деб топилди.

Ўтган даврдаги кичик меҳнатимни юксак баҳолаб, эътироф этган барча юртдошларимизга яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман! "Rost 24"га ҳам алоҳида ташаккур!”, — деб ёзди депутат.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 26 декабрь куни Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатидан олдин ваколатларини тугатишни бир овозда қўллади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍129👏9😁2🔥1
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мамлакат ҳудудида маҳаллий вақт билан 28 январь куни соат 18:13 да (28.01.2023 йил, Гринвич бўйича 13:13 да) зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Андижон вилояти, Хонобод тумани. Зилзила координаталари: 40,83 градус шимолий кенглик; 73,12 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 331 км жанубий-шарқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎3🥴1
Кадастр тизимида ҳам коррупциянинг олдини олиш ва комплаенс назорат тизими жорий этилди

Шунингдек, Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг штатлар жадвалларидаги коррупцияга энг кўп мойил бўлган лавозимлар таҳлил этилди.

👉 https://effect.uz/1348

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😁5🤬2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ тунда "Oʼzbekneftegaz" АЁҚШларини кўздан кечирди

Ижодий жамоамиз 27 январдан 28 январга ўтар кечаси соат 01:00дан кейин "Oʼzbekneftegaz"нинг Тошкент шаҳрида жойлашган бир нечта АЁҚШларига бориб, АИ-80 маркали бензин бор ёки йўқлигига жавоб олишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сени ўзим халқаро бозорга олиб чиқаман!» —Абдураҳмонов ёш тадбиркорга ваъда берди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳолва маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва Озарбайжонга қадар маҳсулотини экспорт қилишга улгурган ёш тадбиркорга жой масаласида ёрдамлашишга ваъда берди.

Айни вақтда ёш тадбиркор янги жойда фаолият бошламоқда ва бунинг бир мисолида Президент ташаббуси амалда татбиқ этилмоқда.

мактаб ўқувчилари бир вақтнинг ўзида ҳам ҳунар ўрганиб, ҳам даромадли бўлишлари мумкин.

Андижон туманидаги 55-мактабда шу каби яна 10 хил касб-ҳунар йўналишлари жорий этилмоқда
”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍30😁15👏2🥴2
⚡️Улуғбек Қосимов масъулиятсиз мактаб директорини ишдан олди яна бирига «ҳайфсан» берди

Сурхондарё вилоятининг 13 туманида ҳоким ўзгарди. Вилоят ҳокими мазкур ўзгаришдан кейин илк “юришини” Бойсун туманидан бошлади.

👉 https://effect.uz/1349

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏16👎14👍12🥴5😢1