❗️Дунёнинг энг қария футболчиси янги жамоага ўтди
👉 https://effect.uz/1343
Telegram | Instagram | You Тube
👉 https://effect.uz/1343
Telegram | Instagram | You Тube
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Қирғизистонга ташрифи ҳақида видеоролик
Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан борди.
Ташриф давомида ўзбек-қирғиз давлатлари ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди.
Шунингдек, президентлар ҳузурида 20 дан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар алмашинилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев ташрифининг самарали натижалари Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларидаги юксак даражанинг намунаси бўлди”, — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍12👎4👏4
Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 28 январь куни соат 10:50 да ҳаракатланиб кетаётган Mersedez-Benz русумли ўйловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлди.
ФВВ хабарига кўра, автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.
“Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

👍9🔥4😁2😢2
«Мен фақат уларга ишонаман» — марҳум 15 ёшли боланинг онаси барчани йиғлатди
Ёдингизда бўлса, 2022 йилнинг 16 октябрь куни Қўқон шаҳрида жойлашган, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 15 ёшли ўсмир 17 октябрь куни шу муассасада вафот этганди.
Ўсмирнинг ўлими қарийб икки ҳафта марҳумнинг яқинларидан яширилганди...
Rost24.uz сайти томонидан ўтказилаётган “Йил танлови — 2022” тақдирлаш маросимида марҳум Равшанбек Абдусатторовнинг онаси Зайнабхон Қўчқорова “Матонатли аёл” номинацияси ғолиб деб топилди.
Сўзга чиққан она давлат раҳбарига мурожаат қилиб, адолатни тиклашини сўради. Унинг нутқидан сўнг бутун зал йиғлади...
“Энг олий адолатни фақатгина Президентимиз тиклайди, мен фақат уларга ишонаман. Тўғриси бу ерга келиш жуда оғир бўлди. Мен ёлғиз она бўлиб туриб, боламни отасиз катта қилдим, лекин соғ-омон олиб кетилган боламнинг жасади қайтди...”, — деди Қўчқорова.

😢51👍16😱3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Дилмурод Қобулов Сирдарё вилоятига «зам» прокурор этиб тайинланди
Бош прокуратура Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокурорнинг 2023 йил 27 январь кунги буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Қобулов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 9 февраль куни Фарғона шаҳрининг прокурори этиб тайинланган эди.

👍13🥴2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизил китобга киритилган жайронларни отиб ўлдирган броконьерларга жиноят иши очилди
Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонаси ва “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг қўриқлов ходимлари томонидан жорий йил 26 январь куни ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида Қўнғирот тумани “Жаслиқ” посёлкасида яшовчи фуқаролар Ж. Е. ва М. И. қонунга хилоф равишда мототранспорт воситаси ёрдамида тегишли рухсатномаси олинмаган ов милтиғи билан Қизил китобига киритилган, йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланган 13 бош жайрон (кийик)ни отиб жонсиз ҳолатда олиб кетаётган пайтида ушланган эди.
Ушбу ҳолатда қонун бузилишига йўл қўйган фуқаролар Ж. Е. ва М. И га нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига асосан ҳайвонот дунёсига етказилган 195 млн.сўмлик зарар миқдори ҳисобланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан фуқаролар Ж. Е. ва М. И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми тегишли бандлари ва 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва улар жиноят иши бўйича процессуал тартибда ушланган.

ДХХ Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди
Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 1989 й.т. укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.
Аниқланишича, мазкур 5 гектар ер майдони 2020 йилда вилоят ҳокимлигининг баённомаси асосида дарё ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш ва қум-шағал қазиб олиш мақсадида истисно тариқасида, аукцион савдоларига қўйилгунга қадар фойдаланиш учун Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходимига қарашли МЧЖга бириктирилган.
Лекин, 2022 йилда вилоят ҳокимлигининг тегишли баённомаси билан ушбу бириктирув бекор қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

👍9
Расул Кушербаев йилнинг энг фаол депутати деб топилди
Бугун, 28 январь куни Rost24.uz сайти томонидан “Йил танлови — 2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тақдирлаш маросимида собиқ депутат Расул Кушербаев “2022 йилнинг энг фаол депутати”, деб топилди.
“Ўтган даврдаги кичик меҳнатимни юксак баҳолаб, эътироф этган барча юртдошларимизга яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман! "Rost 24"га ҳам алоҳида ташаккур!”, — деб ёзди депутат.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 26 декабрь куни Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатидан олдин ваколатларини тугатишни бир овозда қўллади.

👍129👏9😁2🔥1