EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎5👏1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайёр қабул орқали мурожаатлар ўрганилди.

Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев ва вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Сарабеков ҳамда туман сектор раҳбарлари "Карак Ата" овул фуқаролар йиғинида овул фуқаролари ва фаоллари билан учрашди
.

▶️Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев ва вилоят мутасаддилари аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, аҳолида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш, маҳалла фаоллари ва сектордаги маҳалла тўртлиги аҳолининг турли соҳалардаги муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳудуддаги 6-умумтаълим мактабида учрашув ташкил этишди.

🔹Хусусан, ишчи гуруҳ (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори) билан суҳбатлашиб, ўз эътиборини аҳоли учун энг долзарб масалалари ва уларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирларини ишлаб чиқаришга қаратди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👏3😁2🤬1🥴1
⚡️ Ностальгия. Клопп "Ливерпуль"га келган даврда жамоанинг асосий футболчилари қаерда ўйнарди?

2015 йил октябрь ойида "Эвертон"га қарши ўйиндан сўнг "Ливерпуль" бош мураббий Брендан Рожерс истеъфога чиқарилди ва унинг ўринини кўп ўтмай, Юрген Клопп эгаллади...

👉 https://effect.uz/1338

Telegram | Instagram | You Тube
👍8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Хўжакўрсинга ишлашни нимага кераги бор?» — Раҳмат Маматов танқидий йиғилиш ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ хизматининг 2022 йилдаги фаолияти вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокида сарҳисоб қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, йиғилиш кун тартибида Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация бошқармаларининг 2022 йил фаолияти сарҳисоби ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинган.

Бошқарма бошлиғи мазкур соҳавий хизматларнинг алоҳида тўхталиб, айрим мутасадди ҳамда ходимлар томонидан сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйилаяётгани, 12 ой давомида профилактика инспекторлари ўртасида хизмат ва тартиб-интизомга риоя этилиши борасида олиб борилаётган ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, аҳоли гавжум, жиноят кўп содир бўладиган ҳудудларда тунги хизматлар, патрул пост нарядлари ва хизматнинг тўғри ташкил этилмаганлиги, баъзи-бир раҳбарлар томонидан назорат сусайтириб юборилганлигини кескин танқид қилган.

Хўжакўрсинга ишлашни нимага кераги бор? Битта бўлса ҳам амалий иш бўлиши керак, эртага ўша иш фуқарога манфаат келтириши керак ёки Ички ишлар тизимига бўлган муносабатини ўзгартириши керак”, — дейди у.

Шунингдек, мажлис давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳокама қилиниб, аниқ режалар қўйилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍30👎13🔥1👏1🤬1
“Битта-иккита бефаросат, бетарбияни деб бутун миллатга доғ тушаябди” деймиз-у, аслида бундайлар битта-иккита эмас экан. Жуда кўп экан!

Японияда кузатилмайдиган ҳолатга дуч келдим. Икки-уч йигит писта чақиб, ахлатини ерга ташлаябди. Узоқроқдан қараб турдим. Ўтиб кетаётган Японлар ёмон қараб, ғулдираб ўтиб кетаябди.

Ман у йигитларни орқа томонида турганим учун, кимликларини кўрмаган эканман. Яқинроқ бориб қарасам, не кўз билан кўрайки, ўзимизни Ўзбеклар.

Икки андижонлик, бир наманганлик 21-22 ёшли йигитлар, 3-4 йилдан бери яшаб, ишлашар экан. (Наҳотки, 3-4 йилда ҳам Японларни тозаликка бўлган муносабатидан ўрнак олишмаган бўлса?)

Бир-иккита тегадиган қилиб гапирдим. Виждони бўлса, фаросати бўлса, қилган ишидан ҳижолат бўлар десам. Йўқ, аксинча, ғулдираб-ғулдираб кетиб қолишди.

“Битта-иккита бефаросат, бетарбияни деб бутун миллатга доғ тушаябди” деймиз-у, аслида бундайлар битта-иккита эмас экан. Жуда кўп экан.

Тартиб-интизом, таълим-тарбияда реал ислоҳотларни эртароқ бошламасак, нафақат иккинчи сорт миллат, балки, 10-сортдан ҳам пастга тушишимиз аниқ....

Баҳодир Искандаровнинг фейсбукидан олинди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍89🤬7😢4😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Афсуски, Ўзбекистон медиа майдонида кам сонли мард ва жасоратли ОАВ босимларга қарши курашяпти» – Навбаҳор Имомова

«Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомова “MY5” телеканалига берган интервюсида медиа макондаги коррупция ҳақида фикрларини билдирди.

«Журналист иштирокчи экан, ҳеч қачон коррупцияга қарши кураша олмайди», дейди Имомова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍44🤬3😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эски “права”ни алмаштириш учун онлайн буюртма бериш имконияти яратилди

💻 30 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини уйдан туриб, YIDXP (my.gov.uz) дан олиш мумкин. Энди, ДХМ ва ички ишлар органларига бормайсиз, расмга тушиб, овора бўлмайсиз, бир-нечта ҳужжатларга имзо босмайсиз, асосийси навбат кутмайсиз.

📤Бунинг учун (my.gov.uz) оқали буюртма берасиз.

📝Буюртмада:

🟢бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;

🟢тегишли бандлар танланади;

🟢янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;

🟢мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйлади;

💸Сўнги қадамда инвойс шакилланади ва БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.

👨💻Марказ ходими, келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

🚗Почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва Сиздан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.

🏛Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонини ДХМга топширади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон–Қирғизистон: Фуқаролар давлат чегараларини ID-карта орқали кесиб ўтишлари мумкин бўлади

Маълум қилинишича, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

👉 https://effect.uz/1339

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👏1
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр токи ишлаб чиқарилиши кутилмоқда

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Майдонтол маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергиясини ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади.

Чиқинди газидан умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа Кореянинг Sejin G&E компанияси иштирокида 55 млн доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасидаги ягона бўлган йирик маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш станцияси ташкил этилиши кутиляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25😁9🔥2👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат саноати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отажон Пирмонов ички истеъмол бозорига пиёз маҳсулотини кафолатли етказиб бериш, унинг захираси, етишмайдиган қисмини қоплаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди:

🔎 23 январь куни ўтказилган мониторингларда сараланмаган пиёзнинг улгуржи нархлари ўртача 6 500 сўмни, деҳқон бозорларидаги арзонлаштирилган махсус расталарда 5000 сўмни, савдо марказлари ва супермаркетларда 7 700 сўмни ташкил этган.

‼️ Мутахассислар фикрига кўра, маҳсулотни тўлиқ нобуд бўлишини олдини олиш мақсадида устки қисми музлаган пиёзни ҳаво мўътадиллашгунга қадар жойидан қўзғатмаслик керак.

🧅 “Яшил йўлак” тамойили асосида ўтган 25 кунда жами 5 минг тн пиёз ҳудудлараро интервенция қилинди.

Интервенция қилинган маҳсулотларнинг барчаси арзонлаштирилган махсус расталар орқали Департамент органлари назорати остида нархларни асоссиз оширмасдан сотилиши таъминлаб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😁6👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шўрчида халқаро автомобиль йўли билан кесишувчи чорраҳа қайта таъмирланиб, тирбандликлар ва қоидабузарликни аниқловчи автомат камералар ўрнатилди

@effectuz
👍12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади

Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 1989 й.т. укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг долларни олган вақтларида ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😱3
⚡️ Қашқадарёда эр хотинини рашк сабаб арралаб ўлдирди

Ҳозирда эр гумонланувчи сифатида қамоққа олинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/1340

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😱5🤬3😢2😁1
⚡️ Макгрегор автоҳалокатга учради

👉 https://effect.uz/1341

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😱6😢3👎2
📲 Дунё бўйича энг кўп сотилган телефонлар рўйхати эълон қилинди

👉 https://effect.uz/1342

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎2
❗️Дунёнинг энг қария футболчиси янги жамоага ўтди

👉 https://effect.uz/1343

Telegram | Instagram | You Тube
👍8
Раҳмонов Ортиқхўжаевга яқин бўлган яна бир масъулни ишдан бўшатди

Аввалроқ Ортиқхўжаевнинг биринчи ёрдамчиси ишдан бўшатилган эди.

👉 https://effect.uz/1344

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32😁8👎2🥴2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Қирғизистонга ташрифи ҳақида видеоролик

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан борди.

Ташриф давомида ўзбек-қирғиз давлатлари ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди.

Шунингдек, президентлар ҳузурида 20 дан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар алмашинилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифининг самарали натижалари Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларидаги юксак даражанинг намунаси бўлди”, — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎4👏4