EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🏆 Бугун Саудияда Италия Суперкубоги бўлиб ўтади

👉 https://effect.uz/1102

Telegram | Instagram | You tube
👍7
Имом-хатиб ва Ўзбекистон халқ артисти вафот этди

Бутун умри давомида эл-юртга хизмат қилиб, уларни диний ва маданий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган шахслар оламдан ўтди.

👉 https://effect.uz/1103

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢7👍6👎1🤬1
«Устингдан тепкиласалар ҳам, шунчаки қўй бўлиш керак» — жамоатчилик Исломовнинг кутилмаган қадамидан норози

Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев суд тизимини ислоҳ қилувчи фармонда кўплаб камчиликлар борлигини ёзди.

👉 https://effect.uz/1104

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎4😁3😱2🤬1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пўлат Бобожонов ишчи гуруҳи ярим тунда рейд уюштирди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 17 январь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Яшнобод туманларининг электр тармоқ бўлинмалари қошида тузилган ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳокимлик, электр, газ, иссиқлик энергия корхоналари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ўрганди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, вазир томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.

Ахборот хизматининг қўшимча қилишича, тадбир жараёнида вазир “Қўйлиқ” улгуржи бозори омборхоналарида озиқ-овқат маҳсулотлари ва аҳолига етказиб бериши мўлжалланган полиз маҳсулотларини сақланиши, уларни совуқдан нобуд бўлмасликлари учун кўрилган чоралар билан ҳам танишган.

Ўрганишлар давомида қандай камчиликлар аниқланганлиги ва Бобожонов томонидан берилган топшириқлар нима ҳақида эканлиги борасида жамоатчиликка маълумот берилмади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎12😁1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда автобус ва 7 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззах шаҳрида автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2023 йил 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар “Мустақиллик шоҳ” кўчасида, “ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотиб “JizzaxPlasTex” корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган:

1) ҳайдовчи Қ.А.га тегишли “Damas” русумли автомобилнинг орқа қисмига келиб урилиши натижасида “Damas” автомобили йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган ҳамда автобус ҳаркатини давом эттириб:

2) ҳайдовчи Т.К.га тегишли “Nexia-2” русумли;
3) ҳайдовчи Т.У.га тегишли “Nexia-2” русумли;
4) ҳайдовчи З.Ш.га тегишли “Cobalt” русумли;
5) ҳайдовчи Х.А.га тегишли “Nexia-3” русумли;
6) ҳайдовчи У.С.га тегишли “Nexia-2” русумли;
7) ҳайдовчи Р.И.га тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилларга, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ натижасида “Damas” автомобили ҳайдовчиси, А.Қ.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан айни кунлардаги ноқулай, аномал совуқ об-ҳаво шароитида ўта эҳтиёткорлик билан, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😱1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бизда барча керакли заҳира мавжуд» — Наманган ҳокими жамоатчиликка ҳисобот берди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов аномал совуқ кунларида қилинган ишлар бўйича жамоатчиликка ҳисобот берди.

218 та йирик истеъмолчи, тунги ёритиш ва иллюминация манбаларига ўрнатилган чеклов натижасида кунига 4 млн. квТ/соат электр энергияси тежалиб, аҳоли истеъмолига йўналтирилмоқда.

Кўп қаватли уйларга мунтазам энергия бериш чораси кўрилмоқда. Бу албатта катта зўриқишга олиб келади.

Трансформаторларнинг кучланишни кўтара олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бизда барча керакли заҳира мавжуд. Вилоят бўйлаб ишлаётган 91 та тезкор гуруҳ авария ҳолатларини қисқа муддатда бартараф этмоқда
”, - деди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬23👍13😁8🥴6👎2
Ҳокимлар сайланиши керак

Демократик жараёнлар, хусусан, эркин сайловлар фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида бевосита ва билвосита иштирокини таъминлабгина қолмай, мамлакатда янги юзларни, янги лидерларни кашф қилишга ҳам ёрдам беради. Сайлов чиғириғи энг синалган усул.

👉 https://effect.uz/1105

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍57🥴3😁1
⚡️«Вақф» хайрия жамоат фондига янги раиси тайинланди

Зиёвуддин Мирсодиқов "Вақф" хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бунга қадар Зиёвуддин Мирсодиқов Тошкент шаҳридаги "Бўта бува" жоме масжиди имом-хатиби лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😁6🤬5
Самарқандда 500 гектардан ортиқ ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллангани маълум бўлди

👉 https://effect.uz/1106

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬15👍8😁1😱1
⚡️Суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди

Президент “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.

👉 https://effect.uz/1107

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎14🔥4👍1👏1😁1
“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартиришга эришилди

👉 https://effect.uz/1108

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6🥴4👎1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов судлар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳамда одил судлов фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тегишли Президент Фармонлари мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди:

Одил судлов фаолиятини амалга ошириш учун жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида:

👆 илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш;

👆 айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартибини белгилаш;

👆 фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича тарафларни келиштириш ва медиация институтини кенг жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш белгиланди.

Бундан ташқари ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий эмблемаси тасдиқланди ҳамда бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎13👍2🔥1👏1😁1
⚡️Украина Ички ишлар вазири ҳалок бўлди. Зеленский авиаҳалокат сабабларини ўрганишни буюрди

Авиаҳалокат натижасида 15 киши ҳалок бўлди, жумладан, 10 нафар бола жароҳатланган ва уч нафар бола вафот этган.

👉 https://effect.uz/1109

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11😢3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд: Пайариқда кластер билан келиша олмаётган фермерлар пахта пункти биносига боришди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида кластердан норози фермерлар пахта пунктига кириш йўлини тўсиб қўйишган. Фермерларни ИИБ ходимлари тўхтатишга урунишган.

Effect.uz’га етиб келган видеолавҳада фермерлардан бири “ичкаридаги пахта бизларники яъни фермерларники” дегани эшитилади. Унинг сўзларини бошқа фермерлар ҳам қўллаган.

Фермерлар Ички ишлар ходимларига “сизлар бизларни ҳимоя қилинглар” дея юзланган.

Уларга жавобан ИИБ ходими митинг уюштирманглар дегач, фермерлар “биз митинг қилмоқчи эмасмиз, шунчаки пулларимизни, ҳаққимизни беришсин” дейишган.

Гап катта эҳтимол билан “Пайариқ кластер” ҳақида кетяпти.

Шунингдек, фермерлар ИИБ ходимидан ишларига аралашмасликни сўрашган: “Тадбиркормиз, катта йўлни тўсмаяпмиз. Сиз бизга қаршилик қилманг, ишимизга аралашманг”, дейилади видеода.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍33😢5🤬4
Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг аҳволи қоникарли.

👉 https://effect.uz/1110

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎3😱1😢1
Ўзбекистондаги ғордан топилган неандертал боланинг ташқи кўриниши тикланди

Бу биринчи бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягини компьютерда тикланиши.

👉 https://effect.uz/1111

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😁7🥴4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондан гашиш ташиётган трансмиллий наркокартель аъзолари қўлга олинди – Sputnik

Видеода икки эркак Бишкек яқинида наркотик сотмоқчи бўлганда қўлга олинган. Уларнинг олдидан 12 кг афғон чаррасини топишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🔥2
💵 Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

👉 https://effect.uz/1112

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😱3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқанд: Пайариқда кластер билан келиша олмаётган фермерлар пахта пункти биносига боришди Самарқанд вилояти Пайариқ туманида кластердан норози фермерлар пахта пунктига кириш йўлини тўсиб қўйишган. Фермерларни ИИБ ходимлари тўхтатишга урунишган. Effect.uz’га…
«Тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилади» – Пайариқ ҳокимлиги

Бугун Effect.uz’да фермерлар ва «Пайариқ кластер» ўртасида келишмовчилик бўйича видеолавҳа эълон қилинди.

“Ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш олиб борилиши ва якуни билан батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз”, дейилади ҳокимлик ахборотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12🥴8😁3