Бугун ҳаво ҳарорати +5 даражагача кўтарилади
18 январь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати -3+2, баъзи жойларда +3+5 даражагача исийди.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2+4 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0+5 даражагача илиқ бўлиши кутилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍12🔥4
📌 Энг сўнгги спорт хабарлари:
🇺🇿 Жалолиддин Машарипов ҳақида видеолавҳа
♻️ Футбол тарихидаги энг расво траснфер аниқланди
💥 Жанубий Американинг 2022 йилдаги энг яхши футболчилар рамзий жамоаси тузилди
📈 Сўнгги беш йилда энг кўп пул йўқотган жамоалар эълон қилинди
⚡️ Агуэро футболга қайтди
❗️"Бунёдкор"га янги директор тайинланди
🏴 АПЛ клуби ПСЖ футболчисини харид қилди
Telegram | Instagram | You tube

👍4🔥3
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
🥊 Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум
👉 https://effect.uz/1098
Telegram | Instagram | You tube
👉 https://effect.uz/1098
Telegram | Instagram | You tube
👍9
Индонезияда 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан вафот этди
Расмийлар парасетамол асосидаги сироп таркибида аниқланган икки хавфли таркибий қисм: этилен гликол ва диетилен гликол ўлимга сабаб бўлганини аниқлади. Ўзбекистонда ҳам болаларнинг «Док-1 Макс» сиропидан ўлишига сироп таркибидаги диетилен гликол ва/ёки этилен гликол мавжудлиги сабаб бўлганди.
Гамбияда ҳам болалар Ҳиндистон фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган йўталга қарши сиропни истеъмол қилиши ортидан вафот этган. ЖССТ бу бўйича баёнот бериб, уларда препаратдан сўнг буйрак шикастланиши кузатилганини таъкидлаган.

👍6😢4😱2🤬2
Хитой аҳолиси 2022 йилда 60 йил ичида биринчи марта камайди
Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси статистика бошқармасига таяниб China News хабар бермоқда.
2022 йил охирида Хитой аҳолиси 1 411 750 000 кишини ташкил этди, бу 1961 йилдан бери биринчи марта бир йилда 850 000 кишига камайган.
2022 йилда Хитойда 9,56 миллион бола туғилган, 10,41 миллион киши вафот этган. Шу муносабат билан ҳукумат туғилиш даражасини рағбатлантириш дастурини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги (16-59 ёш) фуқаролар сони 875,56 миллион кишини, яъни умумий сонининг 62 фоизини ташкил этади.
Айни пайтда Хитойда 722 миллион эркак ва 689,69 миллион аёл истиқомат қилади, ҳар 100 аёлга 104 эркак тўғри келади.

👍12😱1
⚡️Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Қирғизистонга 2022 йилнинг 9 декабрь куни бориши керак эди, бироқ ушбу ташриф номаълум сабабларга кўра қолдирилган эди.
Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёев қўшни давлатга ташрифи давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги қонунларни имзолаган эди.

👍16😢3👎1
Нормaт Турсунов Хaтирчи тумaнидa бўлди
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов мамлакатимизда об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши натижасида юзага келаётган муаммоларни олдини олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш мақсадида чекка ҳудудлардаги аҳоли хонадонларига ташриф буюрмоқда.
Ташрифнинг навбатдаги манзили Хатирчи туманидаги “Самарқанд” маҳалласи бўлди.
Дастлаб, вилоят раҳбари маҳалла бешлиги фаолияти билан танишди. Маҳалла биносида 7 нафар фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал етилиб, шунингдек, қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар-жой биноларининг бош режа – таклиф лойиҳаси билан ҳам танишди.

👍14🤬2
🏆 Бугун Саудияда Италия Суперкубоги бўлиб ўтади
👉 https://effect.uz/1102
Telegram | Instagram | You tube
👉 https://effect.uz/1102
Telegram | Instagram | You tube
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пўлат Бобожонов ишчи гуруҳи ярим тунда рейд уюштирди
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 17 январь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Яшнобод туманларининг электр тармоқ бўлинмалари қошида тузилган ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳокимлик, электр, газ, иссиқлик энергия корхоналари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ўрганди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, вазир томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.
Ахборот хизматининг қўшимча қилишича, тадбир жараёнида вазир “Қўйлиқ” улгуржи бозори омборхоналарида озиқ-овқат маҳсулотлари ва аҳолига етказиб бериши мўлжалланган полиз маҳсулотларини сақланиши, уларни совуқдан нобуд бўлмасликлари учун кўрилган чоралар билан ҳам танишган.
Ўрганишлар давомида қандай камчиликлар аниқланганлиги ва Бобожонов томонидан берилган топшириқлар нима ҳақида эканлиги борасида жамоатчиликка маълумот берилмади.

👍16👎12😁1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда автобус ва 7 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жиззах шаҳрида автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2023 йил 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар “Мустақиллик шоҳ” кўчасида, “ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотиб “JizzaxPlasTex” корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган:
1) ҳайдовчи Қ.А.га тегишли “Damas” русумли автомобилнинг орқа қисмига келиб урилиши натижасида “Damas” автомобили йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган ҳамда автобус ҳаркатини давом эттириб:
2) ҳайдовчи Т.К.га тегишли “Nexia-2” русумли;
3) ҳайдовчи Т.У.га тегишли “Nexia-2” русумли;
4) ҳайдовчи З.Ш.га тегишли “Cobalt” русумли;
5) ҳайдовчи Х.А.га тегишли “Nexia-3” русумли;
6) ҳайдовчи У.С.га тегишли “Nexia-2” русумли;
7) ҳайдовчи Р.И.га тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилларга, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ натижасида “Damas” автомобили ҳайдовчиси, А.Қ.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан айни кунлардаги ноқулай, аномал совуқ об-ҳаво шароитида ўта эҳтиёткорлик билан, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

👍10😱1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бизда барча керакли заҳира мавжуд» — Наманган ҳокими жамоатчиликка ҳисобот берди
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов аномал совуқ кунларида қилинган ишлар бўйича жамоатчиликка ҳисобот берди.
“218 та йирик истеъмолчи, тунги ёритиш ва иллюминация манбаларига ўрнатилган чеклов натижасида кунига 4 млн. квТ/соат электр энергияси тежалиб, аҳоли истеъмолига йўналтирилмоқда.
Кўп қаватли уйларга мунтазам энергия бериш чораси кўрилмоқда. Бу албатта катта зўриқишга олиб келади.
Трансформаторларнинг кучланишни кўтара олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бизда барча керакли заҳира мавжуд. Вилоят бўйлаб ишлаётган 91 та тезкор гуруҳ авария ҳолатларини қисқа муддатда бартараф этмоқда”, - деди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.

🤬23👍13😁8🥴6👎2
Ҳокимлар сайланиши керак
Демократик жараёнлар, хусусан, эркин сайловлар фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида бевосита ва билвосита иштирокини таъминлабгина қолмай, мамлакатда янги юзларни, янги лидерларни кашф қилишга ҳам ёрдам беради. Сайлов чиғириғи энг синалган усул.
👉 https://effect.uz/1105

👍57🥴3😁1