EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухоро вилоятида таътил даври 23- январгача қолдирилди

Бухоро вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Бухоро вилоятидаги мавжуд барча даражадаги таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнлари 18 январдан бошланиши белгиланган эди.

Бироқ жорий ҳафтада ҳам об-ҳавода пасайиш кузатилаётганлиги, шунингдек, ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, вилоятдаги мактабгача, мактаб ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ўқув юртларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23😁1
Кутлимуратова Нигора Машариповна - Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари

Кутлимуратова Нигора Машариповна
- Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н.Кутлимуротова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎29👍11🔥2
Хоразм вилоятида таълим муассасаларида қишки таътил 2023 йил 23 январга қадар узайтирилди

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётгани туфайли Хоразм  вилоятидаги барча мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қишки таътил 2023 йил 23 январга қадар узайтирилди. 

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18
Андижон мактабларида ўқиш 23 январдан бошланади

Андижон вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22-январга қадар узайтирилди (бунгача 18-январгача эди).

Ўқув машғулотлари 23-январь, душанба кунидан бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😁6
Тошкентдаги газ ва свет муаммоларини бартараф этиш учун бир ҳафта вақт керак

16 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган.

👉 https://effect.uz/1055

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬21👍16😁7🥴5👎4
Энергетика вазирлиги Ўзбекистон халқига мурожаат қилди

👉 https://effect.uz/1057

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬21🥴11👎9👍6😁1
Давлат хизматлари маркази ресурслари фуқароларга ёрдам режимига ўтказилди

👉 https://effect.uz/1058

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎9😁8👏1🥴1
Мактаб ўқувчилари онлайн таълим тизимига ўтказилиши мумкин

👉 https://effect.uz/1059

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21😁8🥴6👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сен пулни иқтисод қилишни яхши кўрасан, мана нима бўлди бутун қилган ибодатимиз?» – Президент Жамшид Қўчқоров ҳақида

Президент 16 январь куни ўтказилган йиғилишда энергетика тармоғини молиялаштиришга ёндашувни ўзгартириш зарурлигини кўрсатиб ўтиш билан бирга Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Молия вазирини пулни тежашда айблади.

“Агар тармоқ корхоналарининг молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда эди, вазият буткул бошқача бўларди. Бу Қўчқоров (Бош вазир ўринбосари) га боғлиқ, ман биламан сан пулни иқтисод қилишни яхши кўрасан, мана нима бўлди бутун қилган ибодатимиз. Молия вазиринг билан бирга сизлар шуни хоҳлаганмидиларинг? Ўтиринг!

Масъуллар эътиборсиз, энди бутунлай бошқача тизим қиламиз. Ўзимиз шуғулланамиз, молия шуғулланмади. Трансформация пулни олиш билан бўлмайди, ноинсофлар! Трансформация ислоҳот билан бўлади”, деди Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍53👎18🤬5🥴4😱3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқ кучдир! "Бухоро" стадиони бузилмайдиган бўлди

Уч йиллик танаффусдан сўнг Про лигадан Суперлигага қайтган “Бухоро” клубининг уй стадиони бузилишга жуда ҳам яқин келган эди. Аммо биргина сўз орқали қурилиш бошқа жойга кўчириладиган бўлди.

Келинг, қисқа вақт ичида жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган мавзуга тўхталайлик. “Бухоро” стадиони бузилиб, ўрнида “Бухоро туризм маркази” барпо этилиши мумкин дея бир қанча оммавий ахборот воситалари бу мавзуга тўхталиб ўтган эди.

Айнан ушбу вазият Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг 2022 йил 30 декабрь куни тасдиқланган “Бухоро вилоятида амалга ошириладиган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари тўғрисида” ўтказилган йиғилиш баёнига кўра, Бухоро шаҳридаги “Бухоро спорт мажмуаси" ва унга туташ ҳудудлар ўрнига “Бухоро туризм маркази”ни барпо этиш учун 32,6 гектар ер ажратиш ва ҳудудда жойлашган ташкилот, муассаларни бошқа жойга кўчириш белгиланган эди.

👉 Мақолани ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍40
Ўзбекистон ва Болгария ўртасида чартер авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда – Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Болгария Республикаси Туризм вазири Илин Димитров билан учрашув ўтказди.

👉 https://effect.uz/1061

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ҳам қишлоқда тураман, мени ҳам уйимда свет ўчади» – Мирзаобод ҳокими

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев ҳамда туман сектор раҳбарлари, табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоли мурожаат бўйича «Боғистон» маҳалласи аҳолиси билан мулоқотда бўлишди.

Ҳоким фуқароларнинг свет ва газ масаласи бўйича саволларига қисқача қилиб: «Мен ҳам қишлоқда яшайман, ота-онам ҳам қишлоқда туришади. Бизникида ҳам свет ўчяпти», деб жавоб берган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎36😁12👍8🤬3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кескин бурилиш вазиятни ўзгартирадими? ДХХ ҳокимларни текширади

Жиддий ва танқидий руҳда ўтган мазкур йиғилишда Тошкент шаҳрини 5 йил бошқарган ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев, аномал совуқда чорасиз қолган энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ишдан олинид, шунингдек, бир қатор масъулларга хайфсан берилди. Президент совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг кайфияти ва ҳиссиётини юракдан тушунишини айтиб ўтди.

Президент юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидлади. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги танқид қилинди.

👉 Тўлиқ видео

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍42😢7😁6👏2
Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади

Сурхондарёдаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎1
Тошкентда ўқиш 23 январдан бошланади

Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши маълум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15😁2😢1
Наманган вилоятида дарслар 23 январгача қолдирилди

Наманган вилоятида боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22-январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 23-январ, душанба кунидан бошланади
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😁1

👍24👎2