EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Effect.uz мухбирлари ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди

Effect.uz мухбирлари Чилонзор туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди. Бизга ҳозирча тўлиқ тафсилотлар номаълум. Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган аномал совуқ туфайли фуқаролардан жуда кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

Катта эҳтимол билан мухбирларимиз навбатдаги муаммоли вазиятни ўрганиш учун боришган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Ички ишлар ходимларидан ОАВ вакилларига очиқ бўлишни сўраб қоламиз. Батафсил маълумотларни бироздан сўнг албатта, тақдим этамиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍55🤬47😱7🔥3😢2
«Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик» — Абдураҳмон Ташанов

Хабарингиз бор, Effect.uz мухбирлари Чилонзор туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди.

Мазкур воқеага “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида муносабат билдирди

“Бугун сайт муҳарририни Чилонзор тумани ИИБга олиб кетишибди. Таҳририят ходимларининг билдиришича, муҳаррир ва тасвирчининг техникалари олиб қўйилган.

Улар туманнинг 9-кварталида 3 кундан бери электр йўқлиги ҳақида видеолавҳа тайёрлашган экан.

Таклифим — электр ва газ йўқлиги ҳақида гапираётган барчани олиб кетинглар!

Ўша ерда бироз исиниб келамиз. Шуни айтишса керак: ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик
!”, — деб ёзди Ташанов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍83🤬24😁7🔥2😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Effect.uz мухбирлари ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди Effect.uz мухбирлари Чилонзор туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди. Бизга ҳозирча тўлиқ тафсилотлар номаълум. Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган аномал совуқ туфайли фуқаролардан жуда кўплаб…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган Effect.uz мухбирлари қўйиб юборилди

Журналистнинг дахлсизлиги
:

"Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди!"

"ЖУРНАЛИСТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ, 8-модда.

Effect.uz'ни қўллаб—қувватлаб, мухбирлардан хавотир олган барчага, ўз ташаккуримизни билдирамиз. Жамоатчилик фаоллари — Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ҳамда собиқ депутат Расул Кушербаевларга ҳам таҳририят миннатдорчилик билдиради!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍129🔥4👎3👏1
⚡️Навоийда қишки таътил муддати узайтирилди

Навоий вилоятидаги 350 та мактаблар, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда боғчаларда қишки таътил яна узайтирилди.

Маълум бўлишича, ўқув машғулотлари 18-январь, чоршанба кунидан бошланади.

Зарафшон шаҳридаги 13 та мактабларда эса ўқув жараёни эртага, 16-январдан бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бизга газ, «свет» керак эмас, қуёшни ҳам тўсиб қўйинглар» — Муҳаммадисо Абдулхаиров

Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров Тошкент шаҳрида “свет” ва газ йўқлигини танқид остига олиб, пойтахтда содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

Нечанчи асрда яшаётганимизга иккиланиб қоляпман. Учинчи асрдамизми ёки тўртинчими? Сабаби ўша вақтларда ҳам шунақа ўтирилган: “свет”, газ, интернет бўлмаган.

Давом эттиринглар, халқнинг дуосини оляпсизлар. Бизга газ, “свет” керак эмас, қуёшни ҳам тўсиб қўйинглар, у ҳам керак эма
с”, — дейди Муҳаммадисо Абдулхаиров.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍101😢3
Бош вазирни съёмка қилган журналистларнинг холига маймунлар йиғлади, қани Президент айтган очиқлик? Умидимизни сўндирасизларми...

👉 https://effect.uz/1038

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢71👍30🤬14👎4👏4
Ҳал қилувчи палла: қайси йўлни танлаймиз?

👉 https://effect.uz/1039

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍67👎3🔥1😱1
⚡️Шавкат Мирзиёев бугун свет ва газ бўйича йиғилиш ўтказади

Бугун 16 январь соат 8:30 да Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилади.

Маълум қилинишича, йиғилишда қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍50👎39🤬11😁5🥴4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги Халққа мурожаат билан чиқди

Мурожаатга кўра, совуқ кунларда газ ва электр энергияга бўлган талабнинг ошиши, уларни етказиб беришда юзага келаётган муаммолардир. Бу хақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Хусусан, аномал совуқ туфайли 12-январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига ва боз устига электр энергияси импортининг 20 фоизга қисқаришига сабаб бўлди.

Энергия ресурслари тақчиллиги кузатилаётган пайтда ушбу ресурсларни биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш учун электр энергияси экспорти тўхтатилганлиги ҳам хабарда қайд этилган.

Шунингдек, барчани бирлашиб, бирдек ҳаракат қилишга чақиришган. Бунинг учун имкон қадар:

- хонадонларда биттадан ортиқ электрда ишлайдиган иситиш қурилмаларидан фойдаланмаслик;

- корхоналар ва ташкилотлар ходимларини вақтинча онлайн иш режимига ўтказиш, кабилар таклиф этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎55👍20🤬12😁4
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари
ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍50😁13👎3👏3
Тошкентга вақтинчалик ҳоким тайинланди, Эркин Йўлдошев шаҳарга прокурор бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Шунингдек, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилган.

Бундан ташқари, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилган.

“Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман”, деди давлат раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍49😁13👏1
Энергетика вазир ўринбосари ва “Иссиқлик электр станциялари” раҳбари ҳам ишдан олинди

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдураҳмонов лавозимларидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31🤬3
Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Даврон Ҳидоятовга ҳайфсан берилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятовга “ҳайфсан” берилди.

Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25🥴10👎1😁1
21 нафар ҳоким масъулиятни ҳис қилмаган. Мустафоев, Норматов, Абдуллаевга 3 ой синов муддати берилди

Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.

👉 https://effect.uz/1040

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍24🥴16😁3👎1
«Талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, свет ва газ идоралари бошлиқлари билмасмиди» – Президент

Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.

👉 https://effect.uz/1041

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27🤬4😢2🥴1
Президент Бош вазир ва энергетика вазирига муҳим топшириқ берди

Йиғилишда энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

👉 https://effect.uz/1042

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21😁4🔥3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Одамлар ҳам тушуниши керак, ҳукумат вазиятнинг оқибатларини юмшатиш бўйича туни билан ишлаяпти» – Шавкат Мирзиёев

Бугун, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

«Ҳамма раҳбарлар шуни ҳис этиши керак: энди бундай давом этиши мумкин эмас», дейди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎42👍14🤬10👏1🥴1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олинди» – Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида

Қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди, айрим туман ҳокимларига ҳайфсан берилди.

«Тошкент ҳокимини ишдан олдим. Қуруқ гап, ёлғон сводка билан пастга тушмагани учун, ноинсоф оёғи ердан узилгани сабаб ишдан бўшатдим», дейди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍52😁17👎3👏2🥴2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Майли-майли, вазиятни тўғирлаймиз» – Бош вазир Абдулла Арипов тун ярмида Чилонзорга борди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чилонзор туманидаги электр тармоқлари корхонасига борди. Ишчи гуруҳ таркибида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, (шу куни амалдаги) Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бор эди.

Бош вазир ЭТК ховлисида уйида қачон чироқ ёнишини кутаётган фуқароларнинг мурожаатини бамайлихотир тинглади ва уларнинг масаласини батафсил ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида масъулларга тегишли топшириқ берди.

Фуқаро: Бир дақиқага мумкинми?

Бош вазир: «Майли, майли»

Фуқаро: «Уйимизда свет йўқ, масъуллар қарашсин, бу нима аҳвол?»

Бош вазир: «Бўлади, энди бу ҳаёт, булар ҳам ишлаяпти»

Фуқаро: «Ҳаммани ҳожатини чиқаряпсиз, шахмат қилиб ёқиб қўйишган»

Бош вазир қўлини кўксига қўйиб: «Ҳоп бўлади, вазиятни тўғирлашга ҳаракат қиламиз».

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍57😁34👎10🤬2🥴2
Ортиқхўжаевнинг охирги бюджети. Даромадлар...

👉 https://effect.uz/1043

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🥴33🤬8👍2