EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️ Клублар ўртасидаги мундиалда қайси ҳакамлар ишлаши маълум

👉 https://effect.uz/1031

Telegram | Instagram | You tube
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижросиз қолаётган Фармон. "Мерос қолдирилган" муаммо. Ҳилола Умарова қандай йўл тутади?

2022 йил 11 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сонли Фармони ижроси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда яқиндагина Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги сифатида номи ўзгариб, қайта ташкил этилган собиқ Халқ таълими вазирлиги томонидан бажарилмаяпти!

👉 Сифатли форматда кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12🤬4😢4😱3👏2
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛ КЛАСИКО

Бугун ўзгачадир олам чиройи,
Риёд самоси ҳам порлаши аниқ.
Ер юзин тенгга бўлган Класико,
Мухлисни ўзига чорлаши аниқ.

"Карло ота" пухта режаси билан
Хавининг йўлини тўсмоқчи бўлар.
Тўнғич-у ўртанча, кенжаси билан,
Ғолибни очиқлаш мушкулдир, дўстлар.

Титанлар жанги бу, гигантлар жанги,
Янги йилда кубок зарар қилмайди.
Ушбу ўйин ёдда қолади мангу,
Ҳисобни олдиндан биров билмайди.

Бензема Левага қарши чиқмоқда,
Ким зўрроқ экан биламиз бугун.
Карло ёшлик "элексирин" ичмоқда,
Хавининг дилида қолмасин тугун.

Вини ракетадек учар қанотдан,
Дембеле ўйинни ўзига олсин.
Феденинг "пушкаси" ўнг, чап оёқдан
Бускетс марказда қўрғонин қурсин.

Хуллас калом, финал, финалдек ўтсин,
Нейтрал мухлис шодон кўради, шаксиз,
Айтаримиз шудир, кучлиси ютсин.
Ғолиб ғолиб, мағлуб бўлмас кераксиз!

Telegram | Instagram | You tube
👍30👎3😢1
Президент Бухородаги туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ берган.

Шунингдек, “Бухоро” футбол клубига тегишли бўлган стадион бузилмаслиги айтилмоқда. Ушбу туризм маркази бошқа ҳудудда қурулиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍50🥴5👏3😁1
Тошкентда озиқ-овқат дўконлари ва овқатланиш жойларидан бошқа барча жойлар 17:00да ёпилади

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади ва уларнинг фаолияти эрталаб соат 10:00 дан 17:00га давом этади.

Шаҳар ҳокимилиги иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилишини маълум қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😁1🤬1
⚡️ Таниқли UFC жангчиси фаолиятини якунлади

👉 https://effect.uz/1032

Telegram | Instagram | You tube
👍12😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 йилда илк марта. Амударёдан кейин «Ташморе» ҳам музлади

Аномал совуқ ҳароратида Тошкент вилоятидаги «Тошкент денгизи»нинг суви музлаган. Бундай ҳолат 1997 йилдан бери илк марта кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амударёнинг Қорақалпоғистондан оқиб ўтувчи қуйи қисми ҳам музлаган эди. 17-18 январь кунлари мамлакатнинг жанубий, шимолий, марказий ва шимоли-шарқий вилоятларида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати нол даражага тенглашиши кутилмоқда.

Тоғлар ва водий вилоятларида эса юқоридаги кунлари ҳам кундузлари -3 -5 даража совуқлар сақланиб қолади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😱4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конимехда ҳоким ва ИИБ бошлиғи узоқ мaнзилдаги ногирон ва беморлар ҳолидан хабар олди

Навоий вилояти Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев бошчилигида ва ИИБ бошлиғи A.Раджапов бугун узоқ овуллар аҳолисининг шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида “Учтепа”, “Боймурод” ОФЙ ҳамда “Қўшқудуқ” овулида бўлиб, у ердаги ижтимоий соҳа обектлари ва аҳоли хонадонларига бирма-бир кирган.

Туман раҳбарияти ташриф давомида аҳоли хонадонлари ва чўпон отарларида қишки мавсумга тайёргарлик доирасида яратилган шароитлар, хонадонларнинг иситилиш ҳолати ва ногиронлиги бўлган беморлар билан учрашиб озиқ-овқат маҳсулотлари улашган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎5😁1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Президент Бухородаги туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ берди Президент Шавкат Мирзиёев жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ берган. Шунингдек,…
«Бухоро туризм маркази» қурилиши учун бошқа ер майдонлари танланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухорода аҳолининг норозилигига сабаб бўлган туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ бергани ҳақида хабар берган эдик.

👉 https://effect.uz/1033

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25
⚡️ “Боруссия Д” футболчиси саратондан тузалиб, майдонга қайтди

Футболчи қайтишини хет-трик билан нишонлади (видео).

👉 https://effect.uz/1034

Telegram | Instagram | You tube
👍23👏3
Ховосдаги икки қаватли уйда портлаш содир бўлди

Туманнинг «Қахрамон» МФЙ Қахрамон кўчасида жойлашган 7-сонли икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

👉 https://effect.uz/1035

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😢5😱3
⚡️ БМТ Украинадаги урушда қанча тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди

👉 https://effect.uz/1037

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5😱5😢2
Наманганда мудҳиш ҳодиса рўй берди

Бугун, 15 январь куни ижтимоий тармоқда Наманганда фура портлаб кетганлиги борасида хабарлар тарқалди. Наманган ФВБ Ахборот хизмати вазиятга ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин қутқарувчилари
томонидан содир бўлган ёнғин бартараф қилиниб, воқеа жойига туман фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб этилган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши кутилмоқда!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😱8😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ишимдан уялмайман, аксинча фахрланаман» – Ободонлаштириш ходими

Ўзбекистонда аномал совуқ иқлим сақланиб турибди, йўлларни қоплаган қор музламалар ҳосил қилди. Бундай вазият ободонлаштириш ходимларига катта масъулият юклайди. Қаҳратон совуқдаям, жазирами иссиқдаям машаққатли меҳнат эвазига кўчаларни обод этиб, йўловчиларга қулайлик яратишади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати Ободонлаштириш идораси ходими Жамила Нуриддинова билан суҳбат қурди.

— «10 йилдан бери ободонлаштириш хизматида ишлайман, ҳалол меҳнат қилиб, ризқ топяпман. Мен тозалаган йўлдан кимдир ишига боради, яна кимдир мактабга, боғчага фарзандини олиб боради, тез ёрдам машиналари қатнайди, шуларнинг хавфсиз ва қулай ҳаракатланишига ҳиссамни қўшиш, мен учун фахр. Айниқса, ҳозир ҳаво жудаям совуқ, қаҳратон, изғирин, шунга қармай, куну тун хизматдамиз!», — дейди Янги Наманган тумани Ободонлаштириш бош бошқармаси ходими Жамила Нуриддинова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍73🔥8👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Халқ ҳеч қачон бундай азоб чекмаганди» – Чилонзордаги кўп қаватли уйларда чироқ ўчганига 3 кун бўлди

Чилонзор туманидаги 9-кварталда жойлашган кўп қаватли уйларда чироқ йўқлигидан норози бўлган фуқаролар уйлар совуганидан қийналмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам, 72 соатдан бери электр энергияси берилмаётганини қандай тушуниш мумкин? Наҳотки, пойтахтда ҳолат шу қадар ачинарли бўлса...

Ҳеч бўлмаса, шундай қийин кунларда энергетика масъуллари, ҳокимлар, мутасаддилар совуқ ҳароратда иссиқ хоналаридан чиқишлари керак эмасми?

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬63👍18😢10
Effect.uz мухбирлари ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди

Effect.uz мухбирлари Чилонзор туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди. Бизга ҳозирча тўлиқ тафсилотлар номаълум. Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган аномал совуқ туфайли фуқаролардан жуда кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

Катта эҳтимол билан мухбирларимиз навбатдаги муаммоли вазиятни ўрганиш учун боришган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Ички ишлар ходимларидан ОАВ вакилларига очиқ бўлишни сўраб қоламиз. Батафсил маълумотларни бироздан сўнг албатта, тақдим этамиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍55🤬47😱7🔥3😢2
«Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик» — Абдураҳмон Ташанов

Хабарингиз бор, Effect.uz мухбирлари Чилонзор туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди.

Мазкур воқеага “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида муносабат билдирди

“Бугун сайт муҳарририни Чилонзор тумани ИИБга олиб кетишибди. Таҳририят ходимларининг билдиришича, муҳаррир ва тасвирчининг техникалари олиб қўйилган.

Улар туманнинг 9-кварталида 3 кундан бери электр йўқлиги ҳақида видеолавҳа тайёрлашган экан.

Таклифим — электр ва газ йўқлиги ҳақида гапираётган барчани олиб кетинглар!

Ўша ерда бироз исиниб келамиз. Шуни айтишса керак: ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик
!”, — деб ёзди Ташанов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍83🤬24😁7🔥2😢2